Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet94/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

12.7 Сирка кислота ишлаб чиқариш

Сирка кислота карбон кислоталарини ичида нисбатан мухим бўлиб, қадимда таркибида этил спирти бўлган суюқли(вино,пиво,ва бошқалар) биокимевий ачитиш йўли билан олинган. Хозирги вақтда биокимевий усул билан фақат озиқ – овқат учун ишлатиладиган сирка кислота олинади. Кейинчалик сирка кислота береза еғочи чиқиндиларидан олинган. Унга бўлган талаб ўсиб борганлиги сабабли биринчи жахон уруши йилларида ацетилендан сирка альдегид, ва аьлегиддан синтетик сирка кислота ишлаб чиқариш пайдо бўлади. Сирка альдегиднинг сирка кислотагача оксидланиш уч босқичда боради:


СН3-СОН+О2→ СН3-СООН (1)




О СН3-С=О
С Н3-С +СН3-СО → О +Н2О (2)
О-ОН Н СН3-С=О

С Н3-С=О


О+Н2О→2 СН3СООН (3)
СН3-С=О

Биринчи босқичда ҳосил бўлган персирка кислота кучли оксидловчи бўлиб,иккинчи босқичда у сирка альдегид билан бирикиб уни сирка андегидрига айлантиради. Персирка кислота портловчи модда. У портлаганда кислород ва сирка кислотага айланади, портлашни олдини олиш мақсадида персирка кислотани тўланиб қолмаслиги учун оксидлаш Жараёнинин суюқ муҳитда олиб борилади. Бунинг учун альдегид ва марганец(II) ацетатнинг (катализатор) сирка кислотадаги эритмасидан фойдаланилади. (Mn(CH3COO))


Реакциянинг ҳам биринчи ҳам иккинчи босқичларини тезлаштиради. Учинчи босқичи андигидриднинг гидратланиши ( 1 ) ва ( 2 ) босқичлардан кўра секинроқ боради.


Альдегидни оксидлаш реакторда 1 ( оксидлаш колоннасида ) олиб борилади. (134-расм) Ресактор хромникельмолибденли пўлатдан ясалган бўлиб, баландлиги 12 метр, диаметри 1 м. Колоннанинг остига альдегид ва катализаторнинг сирка кислотадаги эритмаси тўхтовсиз келиб туради, кислород эса 0,04 МПа босими билан бир неча қувурчалар орқали майда пуфакчалар шаклида колоннага бир текисда тақсимланиб киради. Совутиш ва оптимал температурани ( 65 – 70 0С ) сақлаш учун колонна ичида совутгичлар ўрнатилган. Колоннанинг юқори қисмидан сирка кислота сиқади ва ректификацияга юборилади. Колоннадан чиққан газларни ( сирка альдегидининг ва кислотасининг буғлари кислород ) портлашдан сақлаш учун азот қўшиб суюлтирилади. Газлар аралашмаси конденсаторга 2 бориб конденсатланади ва колоннага қайтарилади. Олинган сирка кислота кетма кет иккита ректификация колоннасидан ўтади. Биринчисида енгил қайновчи қўшимчалардан тозаланади, иккинчидан эса кислота буғлари катализатордан ( учувчан эмас ) ва қийин қайновчи қўшимчалардан тозаланади. Олинган синтетик сирка кислота 95 – 99,5 % бўлиб таркибида 0,5 – 5 % гача сув сақлайди. Унуми 92 %.
Иккинчи босқичда ҳосил бўлган сувни реакцион аралашмадан ажратиб олинса сирка ангидрид олиш мумкин бўлади. Сирка ангидрида кобальт ( II ) ва мис ( II ) ацетатлари катализатори иштирокида альдегидни этилацетат билан аралашмасини 60 0С да оксидлаб олинади. Сирка кислота рангсиз ўткир ҳидли суюқлик ( қ.t.1180C).
Сирка кислота ва унинг хоссалари.Саноатнинг турли тармоқларида жуда кенг ишлатилади. У ацетилцеллюлоза олишда ( ундан ацетат толаси, пластмассанинг парциал босими камайтирилади,бу бир вактнинг узида иссикликни ташувчи вазифасини хам утайди. Этилбензол ва бугнинг моль нисбатлари 1:15. Катализаторлардан стирол –контакт катализатори (8%ли Рух оксиди,5% СаО ,5% Калий сульфат,3% калий хромат,2% КОН)кенг кулланилади. Этилбензол адиабатик ва кувурсимон типдаги реакторларда дегидрогенланади. Полимерланишнинг олдини олиш учун хайдаш жараёни паст босимда (2,4кПа) олиб борилади (стиролнинг кайнаш харорати 540С) олинган тоза стиролга ингибитор гидрохинон кушилади. Стиролнинг унуми 90%. Худди шундай схема буйича бензол ва пропилендан аввал кумол (изопропилбензол), сунгра уни дегидрогенлаш билан α-метилстирол олинади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish