Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet62/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

8.6 Фосфорли ўғитлар ишлаб чикариш.
Фосфор бирикмаларини олиш учун ишлатиладиган хом ашё бу табиий фосфатли рудалар апатит (апатит сўзи грекча apate сўзидан олинган бўлиб ёлғон, алданиш маъноларини англатади. Чунки илгари у минерални бошқа минераллардан фарқ қилиш қийин бўлган, киши алданган ва апатит номини олишга сабаб бўлган), ва фосфоритлардир. Апатитли рудалар магматик жинслардир. Кенг тарқалган апатитларга фторапатит 3Ca3(PO4)2 *CaF ёки бошқача ёзганда Ca10(PO4)6 F2 (кўпинча қисқартириб Ca5(PO4)3 F шаклида ёзилади), хлорапатит Ca10(PO4)6Cl2, гидрокслататитлар Ca10(PO4)6 (OH)2 лар киради.Собиқ СССРнинг йирик апатит конларига Кола ярим оролида Хибин тоғларидаги апатит –нефелинли рудалар киради. Кондаги апатит рудаси қаватининг қалинлиги 200м гача боради.
Уни 1926 йилда А.Е.Ферсман ва А.Н.Лабунцевлар очганлар. У дунёдаги энг йирик кондир, яна Сибирнинг Ошурковский кони, янги топилган Красноярский крайидаги ва Жанубий Байкалолди апатит конлари мисол була олади. Унинг таркибида 14-18.5 % Р2О5 бор. Фосфоритлар денгиз сувларидан кальций фосфатнинг чикишидан ҳосил булган чикинди жинслардир. Улар кенг таркалган ва дунёдаги барча фосфатли рудаларнинг асосий кисми фосфоритлардир. Апатитли рудалар эса Дуне запасининг карийиб 6 % ини ташкил этади. Фосфоритлар таркибида фторапатит минералларидан (Ca5(PO4)3F ) ташкари қўшимчалар кварц минераллари - SiO2, кальцит- СаСО3, доломит – СаСО3, МgCO3 ҳамда темир ва алюминий оксидлари ва бошкаларни саклайди.
Фосфоритлар таркибида 18-36% гача P2O5 бўлади. Собиқ СССРда фосфоритларнинг 200 дан ортиқроқ кони топилган. Энг йирик фосфорит кони 1941 йилда топилган Жанубий Қозоғистондаги Қоратоғ конидир (унинг таркибида 21-23% гача P2O5 бўлади). Иккинчи йирик кони Актюбинский (Шимолий Қозоғистон ). Вятско –Камский. Кингисеппский (Ленинград вилояти). Маарду (Эстония ССР) конларидир.
Фосфорли ўғитлар технологиясининг асосий вазифаси ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган фосфорли бирикмаларни сувда ёки кислотали тупроқда эрувчи ва ўсимлик ўзлаштира оладиган бирикмаларга айлантиришдан иборатдир. Бунинг учун апатит ёки фосфоритлар аввал флотация йули билан бойитилади. Апатитлар бойитилгач таркибида 39-41 % гача Р2О5 саклайди. Чикиндиси (думлари) таркибида 30 % гача Al2O3 сакловчи нефелин бўлиб, алюминий ишлаб чикариш учун ажойиб хом-ашёдир. (ҳозирча унефелининг 50%га яқиндан фойдаланилмоқда). Фосфоритлар бойитилгач таркибида 27-28,5% P2O5 сақловчи концентратга айлантирилади.
Табиий фосфоритларни ҳимиявий қайта ишлаш уч хил йўл билан амлга оширилади. Кенг тарқалган усули бу фосфотларни сулъфат, фосфат ва нитрат кислаталари билан парчалашдир. Бошқа усули фосфотлар SiO2 иштирокида углерод билан қайтарилиб фосфор элементи олинади, сўнгра у фосфат кислота ва унинг тузларига айлантирилади. Учинчи усули фосфатларга термик ишлов беришдир. Масалан ишқорли парчалаш (ишқори ва ишқорий-ер металл тузлари билан аралаштирилиб суюқлантириш орқали ёки сув буғи билан гидротермик ишлов беришдир.
Табиий фосфатларнинг бир қисми ҳимиявий ишлов берилмай, майдаланиб фосфорит уни деб аталувчи ном билан бевосита ўғит сифатида ишлатилади. Бу энг арзон фосфорли ўғит бўлиб,аммо у фақат кислотали тупроқналардагина ишлатилиши мумкин бўлган, секин таъсир қилувчи ўғитдир.
Кимёвий ишлов бериш йўли саноатда, асосан , оддий суперфосфат, қуш суперфосфат ва комплекс ўғитлар ишлаб чиқарилади.
Оддий суперфосфат энг кенг тарқалган фосфорли ўғитдир. Унинг ҳимиявий формуласи Са(Н2PO4)22О+СаSO4.0,5Н2О
Ҳамда қўшимчалар темир фосфат,алуминий фосфат – кремназём ва фосфор кислотасидан иборатдир. Оддий суперфосфат кулранг донадор кристаллар бўлиб, сувда яхши эрийди, аммо таркибида 50% дан кўпроқ кераксиз бегона қўшимчалар ушлайди.
Оддий суперфосфат, табиий фосфатларни сульфат кислота билан ўзаро таъсир эттириб олинади. Бу жараён кўп фазали гетероген,диффузион худудда кезувчи жараён бўлиб:икки босқичда боради.
Биринчи босқичда сульфат кислота фторапатит заррачаларига диффузияланади, бу жараён тез борувчи кимёвий реакцидир. Ҳосил бўлган кальций сульфат чўкмага тушади.
Ca5(PO4)3F+5H2SO4+2,5H2O=5(CaSO4 *0,5H2O) +3H3PO4+HF(- H)
Реакция учун олинган сульфат кислота сарфланиб тугагач (20-40минутда тугайди) иккинчи босқич бошланади. Иккинчи босқичда фосфат кислота қолган аппатит билан реакцияга киришади
Ca5(PO4)3F+7H3PO4+5H2O=5Ca(H2PO4)2 * 5H2O+HF(- H)
Ҳосил бўлган монокалъций фосфат секин-аста кристалланади. Реакция узоқ довом этади. Шу жараёнда CaSO4 *0,5 H2O сувини йўқотиб ангидрит шаклга ўтади.
CaSO4 *0,5H2O=2CaSO4+H2O
Оддий суперфосфат олиш реакциясини умумий ҳолда бундай ёзиш мумкин.
2Ca5(PO4)3F+7H2SO4+3Н2О=3Са(Н2PO4)22О+7СаSО4+2НF
Реакциянинг батамом тугалланиши,яьни монокальцийфосфатнинг ҳосил бўлиши ва кристалланишнингтугаши омборхонада 6-25 сутка мобайнида бўлади. Бу даврни суперфосфатнингетилиши дейилади. Етилишни тезлатиш учун Н2SO4 нинг концентрацияси ва ҳароратни ошириш керак. Аммо Н2SO4 нинг концентрацияси оптималдан оширилса СаSO4.0,5Н2О нинг майда кристалларнинг зичлашган қавати ҳосил бўлади ва у Н3PO4 ни апатитга диффузияланишини секинлаштиради. Кислотанинг (Н2SO4) оптимал концентрацияси 67-68% ли эритмасидир. Реакцион камеранинг оптимал ҳароратси 1100С бўлиб,у реакция иссиқлигидан олинади.
Суперфосфатнинг етилиши тезлаштириш учун кўпчилик ҳолларда Н2SO4 миқдорини стехиометрик ҳисобдан ортиқча олинада ва реакция сўнгида фосфорит уни аммиак билан нейтралланади. Бир вақтнинг ўзида асосий реакция билан бир қаторда апатит ёки фосфорит минерали таркибидаги бегона аралашмалар ҳисобида қўшимча реакциялар ҳам кетади.
Масалан:
СаМg(СО3)2+2Н2SO4+(n-2)Н2О=СаSО4.nН2О+МgSO4+2СО2 ;
К2О.Nа2О.АL2O3.2SiO2+H2SO4=Na2SO4+AL2(SO4)3+2SiO2+5H2O
Кремний (IY)- оксиди HF билан биргаликда SIF4 ҳосил қилади.
SiO2+4HF=SiF4+2H2O
Ҳосил бўлган SiF4 нинг бир қисми ажралиб газ фазага ўтади,қолган қисми гексафторметакремний кислотасига айланиб эритмада қолади.

SiF4+2HF=H2SiF6


Оддий суперфосфатни тўхтовсиз ишлаб чиқариш усулининг схемаси -------- расмда берилган. Фосфат минерали омбордан силос (силос- махсус майдаланган ашё) сақлаш қурилмасига 1 келади. Ундан таъминлагич (2) ёрдамида элеватор (3) оркали бункерга (4) ва автамат тарозига (5) олиб берилади.Фосфот тарозидан бункерга (6) ва ундан аралаштиргичга (7) келиб тушади. Аралаштиргичга босим ҳосил килувчи бакдан(8) сульфат кислата хам келиб тушади .Сульфат кислата аралаштиргичга (9)сувли бакдан окиб тушувчи сув билан аралаштирилади сўнгра унинг концентрацияси концентратометрда (II) аниклангач сарфулчагич (12) оркали аралаштиргичга (7) келиб тушади Аралаштиргичда ҳосил булган ярим суюк масса –пульпа суперфосфатнинг етилиш камерасига тушади .Суперфосфат камераси ( __-расм ) тик темирбетондан килинган цилиндрсимон корпус I бўлиб ташки томони пулат ғилоф билан ичкариси эса кислатага чидамли диабаз плиталар билан копланган. Камера кузгалмас чўян цилиндир 2 атрофида секин айланади. Чўян цилиндир оркали суперфосфат камерадан туширилади. Камеранинг копкоги кузгалмасдир копкокга камерани ортиш бўлими илан тушириш бўлимини бир-бирисидан ажратиб турадиган тусик вертикал холда ўрнатилган. Ортиш бўлимига қопқоқнинг махсус тешиги оркали аралаштиргичдан супер фосфат суспензияси (пульпа) тушиб туради. Тушириш зонасида тусикка (ортиш тушириш бўлимларига ажратувчи тусик) Фрезер (кесувчи пичоклар ) урнатилган бўлиб камера йуналишига тескари йуналишда айланиб туради.Камера хар 1.5-2.5 соатда бир марта айланади. Шу вакт ичида суперфосфот етилади.Сўнгра туширишига тайёр булган суперфосфат фрезер пичоклар билан кесилиб ичи буш чўяндан ясалган, цилиндрсимон қувур оркали остга транспартёрга тушади .У омборга олиб бориб ташлайди. Стандарт суперфосфат камерасининг баландлиги 2.5 м , диаметри 7,1 м бўлиб, унинг махсулдорлиги 50т соатга тенг бўлади. Соатига 100-150т суперфосфат ишлаб чиқарадиган камералар хам бор.
Оддий суперфосфатнинг асосий камчилиги унинг таркибида озик элементларнинг камлигидир. Бойитилган апатитларда олинган суперфосфат, таркибида 19-20% Р2О5, Коратог фосфоритидан (бойитилган) олинганида эса 15% Р2О5, саклайди. Шундан 5,5 % Р2О5, Н3РО4 шаклида бўлади. 50% гача СаSO4 ва 11-14% бошка бегона қўшимчалар саклайди. Унинг таркибида Н3РО4 нинг бўлиши ўғитни саклаш ва ишлатишни кийинлаштиради. Ташиш харажатларини кўпайтиради. Шунинг учун кислотани майдаланган охактош, бўр, фосфарит уни ёки газсимон аммияк кушиб нейтралланади. Бу жараён донадорлаш пайтида амалга оширилади. Ундан ташкари, уни етилиши учун катта хажмдаги омморхоналар сакловчи жойлар талаб килинади. Бу камчиликни тузатиш мумкин. Бунинг ягона йули суперфосфатни омборхоналарда сакламай етилтириш усулларига утишдир. Бундай килинганда фтор сакловчи газларнинг атмосферага чикиб уни захарланишининг хам олди олинган булур эди. Омборларда етилтирмай оддий суперфосфат олиш усулларига куш суперфосфат олишда кулланилаётган камера-окимли ва окимли усулларини курсатиш мумкин.
Суперфосфатни донадорлаш бироз қия ўрнатилган барабанларда 2 олиб борилади (_____ расм) . Унга ташигичдан 1 тўхтовсиз суперфосфат келиб туради ва (16% гача) сув сачратилиб турилади. Барабанлар секин айланиб туради. Натижада майда заррачалар нам булгандан бир-бирига ёпишиб доначалар ҳосил килади. Сўнгра куритган барабанга 3 утади ва ундан галвирга 4 боради. Ҳосил булган доначаларнинг 2 ммдан кичиги қайта донадорлашнга , 4 мм дан каттаси эса майдалагичга 6 ва ундан яна галвирга боради. Куритиш барабанидан чиккан газлар суперфосфат чангларини ушлаб колиш учун циклон аппаратга етиб боради. Сўнгра SiF4 ни ушлаб колиш учун сув билан суғорилиб турувчи минорага боради.Донадорланган суперфосфат 19.5 – 20.5% Р2О5, ушлайди. Шунда 25.5% гача Н РО шаклида бўлади.
Коратоғ фосфоритидан олинган суперфосфат донадорланганда амияк билан нейтраллаш жараёни хам кушиб олиб борилади.

8.7 Фосфат кислота ва қўш суперфосфат ишлаб чикариш.


Фосфат кислота олишнинг асосий усули экстракция усулидир. Бунда табиий фосфоритлар мул сульфат кислота билан ишлаб берилади.
Ca5 (PO4)3 F+5H2SO4+5nH2O 5CaSO4*nH2O+3H3PO4+HF
Ҳосил булган гипсни (фосфогипс-парчаланмай колганқфосфат ва Ca SO4 аралашмаси) суюк фазадан фильтрлаб ажратиб ташланади. Олинган Н3РО4 асосан ўғит олиш учун ва техник максадларда ишлатилади. Фосфогипсдан фильтрлаб ажратилган фосфат кислота суюк фазага утган кремнезём , сульфатлар, теми рва алюминий фосфатлари ва бошкалар Билан ифлосланган бўлади. Фосфат кислота ишлаб чикаришда юқори концентрацияли кислота олишга , яхши фильтрланадиган йирик кристалли фосфогипс олиш ва экстракция жараёнини тезлаштиришга харакат килинади.
Гипснинг йирик кристаллари 70-800С ҳарорат ва сульфат кислотанинг концентрацияси пастрок булганда ҳосил бўлади. Юқори концентрацияли Н3РО4 олиш ва экстракция жараёнини тезлаштириш учун, 75% ли H2SO4, 70-800 Стемпратура ва интенсив аралаштириш кулланилади. Жараён тухтовсиз боради. Фосфат кислота ишлаб чикаришнинг технологик схемаси – расмда берилган. Бункердан 1 фосфат хом ашёси лентали дозалагич 2 оркали экстракциялагичга (экстракциялагич- йирик 60м хажмли пулат чанлар бўлиб ичи кислотага чидамли плиталар Билан копланган ва ичига аралаштиргич урнатилган) тушади. Унга кислота саклагичдан H2SO4окиб тушади. Ҳосил булган пульпа навбат Билан кейинги экстракциялагичларга узи окиб утади. Сўнгра ундан лентали вакуум фильтрга 4 бориб фильтраланади , сув Билан ювилади ва фосфогипс ажратиб олинади. Кислота концентрацияси 36% дан (Р2О5 28-32%) ошмайди. Куш суперфосфат олиш учун 50-80%ли Н3РО4 керак булган. Шунинг учун олинган суюк Н3РО4 нинг концентрацияси турли йуллар билан оширилади.
Кейинги йилларда фосфат кислотаси ишлаб чикаришнинг уч режимда: дигидратли , яримгидратли ва ангидритли экстракция усуллари ишлаб чикилди.Кислота олиш жараённинг шароитларига караб, асосан, темпратура ва H2SO4 нинг концентрациясига караб кальций сульфат турлича гидратланади. Бу учала режимлар орасида кенг таркалаётгани яримгидратли усулдир. Бу усулда концентрланган Н3РО4 олиш имконияти тугилади. Собик СССРда ҳозирги пайтда ишлаб чикарилаётган Н3РО4 нинг 1\4 кисм шу усулда олинмокда ва бу курсаткич ошиб бормокда.бунда жараён дигитратли режимга ухшайди, аммо айрим параметрлари Билан фарк килади. Масалан, 95-105 С темпратура, юқори концентрацияли (93% ли) H2SO4 нинг кулланиши кабилар. Айникса жуда кенг таркалаётган курама (яримгидрат-дигидратли) усул, юқори концентрацияли (50% Р2О5) Н3РО4 олиш имкониятини бериш билан бир каторда атроф мухитни захарланишини хам бир мунча олдини олади. 1 т табиий фосфатни H2SO4 билан қайта ишлаганда 1,6 т фосфогипс ҳосил бўлади. Ундан фойдаланиш муаммоси халигача тулик хал килинган эмас. Уни шур ерларни нормаллаштириш учун тупрокка соладилар, ундан шувок ишлари учун ганч-алебастр олинади. Уни термик парчалаб цемент хом ашёсига, ҳамда SO2 олиниб уни яна H2SO4 га айлантириш мумкин. Бу фойдаланиш йуллари хали тулик амалга ошган эмас. Уни амалга ошириш ктисодий ва экологик нуктаи назардан мухим вазифадир.
Қўш суперфосфат (номидан маълумки фосфатни икки марта ишлов бериб олинган) табиий фосфатларга фосфат кислота таъсир этиб олинади.
Ca5 (PO4)3F + 4 H3PO4+ 5H2O=5Ca (H3PO4)2*H2O+HF,
CaMg(CO3)2+4 H3PO4=Ca(H2PO4)2* H2O+Mg(H2PO4)2* H2O+2CO2,
R2O3+2H3PO4+ H2O=2
Фосфат кислотасининг стехиометрик нормасини шу реаксия асосида хисобланади. Қўш суперфосфат оддий суперфосфатдан фарқ қилади. У асосан монокальций фосфатдан иборат бўлиб концентрланган ўғитдир. Таркибида оддий суперфосфатдан 2-3 марта кўп, 40-50% Р2О5 саклайди.
Қўш суперфосфат ишлаб чикаришнинг камерали усулида аппарат ва курилмалари оддий суперфосфатникидек бўлиб, фарки факат фосфат ашёси Билан фосфат кислатаси аралашадиган аралаштиргичнинг типида ва тухтовсиз ишловчи камера типидадир. Қўш суперфосфат ишлаб чикаришнинг (оддий суперфосфат ишлаб чикаришнинг хам) камерали усули илгари айтилганидек анчагина камчиликларга эга Аввало бунда фосфатни парчалаш учун концентраланган Н3РО4 талаб килинади иккинчидан таёр махсулотнинг етилиш учун (яьни кальсиймонофосфат кристалларининг шаклланиши :реакциянинг тугалланиши учун ) омборхоналарда узок муддат сакланишидир Шунинг учун экстракцион фосфат кислатасини буғлантириш концентрациясини оширишга махсулотни етилтириш учун катта хажмдаги омборхоналар куриш ва махсулотни аралаштириб туриш кабиларга катта қўшимча маблағ сарфланади .Бундан ташкари махсулотни омборхоналарда етилтириш пайтида анчагина фторли газлар хавога чикиб захарлайди .
Қўш суперфосфат олишнинг анчагина прогрессив усулли бу тухтовсиз окимли (поток ) ишлаб чикаришдир . Бу усулда махсулотни омборхоналарда сакламай ва концентрацияси оширилмаган фосфат кислата куллаш билан тайёр донадорланган куш суперфосфат олиш мумкин. Бунда хавога чкадиган фторли газлар микдори хам анчагина камаяди (аммо умуман фосфорли ўғитларишлаб чикаришда хавога чикариб юбориладиган фторли газлар микдори завод кандай усулда ишламасин барибир давлат стандарт нормасидан юқори) ва иктисодий курсаткичлари хам юқори.
Потогли окимда куш суперфосфат ишлаб чикаришнинг схемаси расмда берилган. Майдаланган фосфат хом ашёси бункерда 1 лентали тарози – дозалагич 2 оркали аралаштиргичга 3 келади. Бу ерга дозалагичдан 4 фосфат кислота хам куйилади.
Аралаштиргичда ҳосил булган суспензия тухтовсиз реакторга 5 тушиб туради. 78-100 С ҳароратда 60-69 минутда реакторда (яхшилаб аралаштирилгани ва хажмининг катталиги сабабли) фосфоритнинг 50% парчаланиб бўлади, суюқ фаза дикалцифасфат билан туйинади, уни янада аралаштираверишнинг фойдаси булмайди, рекция кескин секинлашади, бунинг асосий сабаби фосфарит заррачаларининг юзаси дикалцифосфатнинг майда заррачаларидан иборат парда билан копланишидир. У парда водорот ионларининг (Н ) кескин камайтриб реакцион юзани тусади. Ҳароратнинг ортиши дикальций фосфатни эрувчанлигини камайтиради. Шунинг учун хам реакция экзотермик булганлигидан эритмага (суспензияга) нисбатан фосфарит заррачалари юзасида темпратура юқори бўлади. Натижада дикальцийфосфатнинг кристалланиши у юзада кўпрок бўлади.
Ректордан суспензия насос билан барабанли куритгич-донадорлагичга 7 олиб борилади. Унга утхонадан 8 ёнишдан ҳосил булган иссик газлар хам келади. (бу донадорлагич янги типдаги аппарат бўлиб, бир вактнинг узида суспензияни (пульпа) пуркаш йули билан хам куритади, хам донадорлайди, эски заводларда бу иш алохида0-алохида махсус курилмаларда олиб борилар эди.
Гранулятордан чиккан курук донадор куш суперфосфат (таркибида 2-3% намлик саклайди) 100-150 темпратурада элеватор 10 ёрдамида ғалвирга 2 юборилади. Унда 1-4 мм катталикдаги шарчалар ажратиб олинди. Катталари майдалагичда 12 майдаланиб Яна ғалвирга тушади. Донадорлагичда суспензиядан сувнинг буғланиб чикиши туфайли Н3РО4 нинг консентрацияси ортади. Монокалций фосфатнинг кристалланиши туфайли (у иссикда осон крсталланади) эритмада унинг консентрацияси камаяди, натижада Н ионининг активлиги ортиб фосфарит заррачаси юзасидаги парда кисман эрийди ва фосфоритнинг яна Н3РО4да парчаланиши давом этади шунинг учун хам жараёнинг охирида фосфаритнинг парчаланиши 50%дан 85% гача кутарилади. Ғалвирдан утказилган куш суперфосфатни нейтраллаш учун аммонийлаш барабанига 13 келади. У ерда унга ё бу бўр сепиб ё аммиак таъсир эттириб ўғит таркибидаги эркин Н РО микдори анча камйтирилади. Тайёр махсулот омборга юбортирилади.
Булардан ташкари яна фторсиз фосфаритлар хам ишлаб чикарилади улар хам ўғит хам мол озуқаси сифатида ишлатилади. Буларга : калций гидрофосфати (присцпитат) фторсизланган фосфат ва бошкалар киради. Калций гидрофосфат саноатда Н РО ни охакли сув ёки охактош таъсир эттириб олинади.
Н3РО4+ Ca(ОН)2=СаНРО4*2Н2О
Н3РО4+СаСО3+ Н2О=СаНРО4*2Н2О+СО2
Преципитат (немисча prizpitierung сўзидан олинган бўлиб чўкиш маъносини англатади) таркибида 41,35% Р О саклайди. Бу сувда ёмон эрийди. Фторсизланган фосфатни бойитилган аппатит ёки фосфоритни гидротермик (сув буғи иштирокида киздириш) парчалаш билан олинади. Бу реакция 1400-1550 С темпратурада 2 % гача SiO иштирокида боради. Реакция аввал гидроксилаппатит ҳосил булиши билан боради.
Ca5(PO4)3F+ Н2О= Ca5 (PO4)3(OH)+HF
Сўнгра гидроксилаппатит SiO иштирокида парчаланади.
2 Ca5 (PO4)3(OH)+0,5 SiO2=3 Ca3(PO4)2+0,5 Са2 SiO4+ Н2О
Аппатитнинг SiO2иштирокида гидротермик парчаланиш реакциясини бундай ёзиш мумкин.
Ca5(PO4)3F+ SiO2+ Н2О=СаО+3Р2О5+ SiO2+2 HF
Фторсизланган фосфат, таркибида 28-41% гача Р2О5 саклайди.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish