8.9 Калийли ўғитлар ишлаб чиқариш.
Калийли ўғитлардан кенг тарқалгани калий хлориди ва калий сульфатидир. Калийли ўғитларнинг асосий хом ашёси: сильвинит- KCl ·NaCl, лангбейнит- K2SO4·2MgSO4, карналлит-KCl·MgCl2· 6H2O, каинит- KCl·MgSO4·3H2O, шенит K2SO4 ·6H2O бошқалардир. Собиқ СССРнинг йирик калийли туз конларига Урал (Верхнекамский ва Верхнепечорский), Беллорусиядаги Старобинский, Ғарбий Украинадаги Прикарпатский, Ўрта Осиёдаги Гаурдакский, Кардюкский, Жилянский ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Собиқ СССРда 1971 йилгача топилган барча калийли тузларнинг умумий миқдори (К2О га ҳисобланганда ) 24 млрд т.ни ташкил этади. Хорижий мамлакатлардан Канада (50 млрд.т.)ГДР (млрд.т.) йирик конлари бор. 1980 йилда Сибирда (Непскийда) топилган сильвинит ва карналит конларининг запаси жуда каттадир. Собиқ СССР калийли тузлар запаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Канада иккинчи ўринда туради.
Калий хлорид сильвинитдан галлургия усули билан ажратиб олинади (галлургия грекча сўз бўлиб, шур иш маъносини англатади). Бу усул KCl ва NаCl нинг эрувчанлик ҳарорат коэффиценти ҳар хиллигидан фойдаланишга асосланган. KCl →NаCl→Н2О системасининг эрувчанлик диаграммасидан ( -расм) кўриниб турибдики KCl ни иссиқликда яхши эриши ва совутилганда уни эрувчанлиги камайиб осон кристалланишидан фойдаланиб NаCl дан ажратиб олинади NаCl эса иссиқда ҳам, совуқда ҳам эрувчанлиги тахминан бир хилдир.
Сильвинитдан KCl ни саноатда ажратиб олиш қуйидаги асосий босқичлардан иборатдир:
1. Сильвинит эритмасидан KCl ни кристаллаб ажратиб олингач қолган шуробани қиздириб унга майдаланган сильвинитни эритиш, бунда эритмага фақат KCl эриб ўтади. NаCl эса тўлиқ қаттиқ фазада қолади.
2. Шуробани чўкмадан ажратиб олиш ва уни бегона қўшимчалардан тозалаб тиндириш.
3.Эритмани (KCl ва NаCl аралашмасидан иборат) вакумли совутиш орқали KCl ни кристаллаш, чўкмага тушириш.
4. KCl кристалларини шуробадан ажратиб олиш ва уни қуритиш.
5. Шуробани 110-1150С гача қиздириш ва унда яна янги порция сильвинитни эритиш.
Кейинги йилларда сильвинитдан KCl ни флотация усули билан дан ажратиш кенг тарқалмоқда. Яна гровитация (KCl ва NаCl ни зичлиги ҳар хиллигидан фойдаланиб ажратиш усули), электростатик сеперация (қарама-қарши зарядланган заррачаларнинг электр майдонида ажралишига асосланган усулдир) усуллари анча истиқболи порлоқ усуллардир. Хлорсиз калийли ўғит масалан K2SO4 собиқ СССР да асосан Прикарпатский конидаги (запаси 2,5 млрд.т.) хлорид сульфатли калийли минераллардан, галлургия ва флотация усуллари билан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |