Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet51/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

7.5-Нитрат кислота ишлаб чиқариш.
Хоссалари, ишлатилиши ва олиниши.
Хоссалари. Кимёвий тоза, сувсиз 100 %ли нитрат кислота,- рангсиз суюқлик, ўткир ҳидли, зичлиги 1,52 г/см3, +82,60С да қайнайди, 41,60Сда музлайди. Сув билан ҳар қандай нисбатларда аралаша олади. Суюлтирилганда иссиқлик чиқиши гидратлар ҳосил бўлишидан далолат беради (HNO3·H2O, HNO3·2H2O).
68,4 %ли нитрат кислотаси эса азеотроп аралашма бўлиб 121,90С да қайнайди (65-расм), бунда у сув билан бирга қўшилиб ҳайдалади. Нитрат ислота иссиқлик ва ёруғлик таъсирида парчаланади.
4HNO3 → 2H2O + 4NO2+ O2
Ажралиб чиққан азот (IV) – оксиди кислотада эриб, уни қўнғир ёки қизил ( эриган NO2 нинг миқдорига қараб) рангга бўяйди. Шунингдек нитрат кислота кучли оксидловчидир. У олтин, платина, тантал, радий, иридийдан бошқа барча металларни эритиб тегишли нитратлар ёки оксидларга айлантира олади. Концентрланган нитрат кислота айрим металларни пассивлаштиради. (У совуқ ҳолда темирни пассивлаштиришини Ломонов аниқлаган эди.) масалан, темир, хром, алюминийлар ўз юзасини юпқа оксид парда ҳосил қилиб, метални нитрат кислотасининг такрор таъсиридан ҳимоя қилади. Шу хоссасидан фойдаланиб, концентрланган нитрат кислотаси пўлат ва алюминий бочкаларда ёки резервуарларда ташилади ва шу хилдаги идишларда сақланади.
Кўпгина органик моддалар, шу жумладан одам ва ҳайвон тўқималари ҳам нитрат кислота таъсирида емирилади (масалан, биокимё курсида оқсилларнинг ксантопроетеин реакцияси) баъзи бирлари эса концентрланган нитрат кислотаси таъсирида ёниб кетиши мумкин. Нитрат кислата ва унинг оксидлари (NO ва NO2) ўта заҳарли бўлиб, атмосферада унинг чегаравий ҳавфли концентрацияси 0,1 мг/м3 га тенгдир.
Ишлатилиши. Нитрат кислотаси аҳамияти ва ишлатиш соҳасининг кенглиги бўйича бошқа анорганик кислоталар орсида фақат сульфат кислотадан кейинги иккинчи ўринда туради. Жуда кўп соҳаларда ишлатилади. Дунёда ишлаб чиқариладиган нитрат кислотанинг 75 %и азотли ўғитлар ишлаб чиқаришда, 15 %и портловчи моддалар олишда, органик бўёқлар, 10%и бошқа нарсалар: органик реактивлар, нитролаклар, пластмассалар, киноплёнкалар, сунъий толалар ва бошқа органик моддалар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Яна у дори-дармонлар олишда оксидловчи сифатида, суратхоналарда, нитрозали усулда сульфат кислота ва бошқа кўпгина маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish