ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРИНИНГ КОНЦЕНТРАЦИЯСИНИ АНИҚЛАШ. . 1.Умумий маълумотлар
1.1.Ишнинг мақсади:
Ишлаб чиқариш хоналарида зарарли газ ва буғларнинг ҳаводаги миқдорини аниқлаш ва белгиланган нормага таққослаш йули билан аҳволни баҳолаш.
1.2.Иш мазмуни:
1.2.1.Газоанализаторнинг иш моҳиятини ва мазкур асбобни ишлатишни урганиш.
1.2.2.Зарарли газлар ёки буғларнинг хонадаги миқдорини (модданинг 1м3 ҳажмдаги микдори «концентрация» деб аталади) аниқлаш.
1.2.3.Ишлаб чиқариш хонасида ҳаводаги (лаборатория ёки бошқа маҳсус қурилма ичида) зарарли газ ёки буғ миқдорини мавжуд санитар-гигиеник нормалар билан таққослаб, аҳволни баҳолаш.
2.Ишни бажаришучун керакли маълумотлар.
Ишлаб чиқаришда куплаб ускуна ва қурилмалар ишлаши жараёнида турли хил зарарли моддаларни ҳавога чиқаради. Бундай моддалар одам организмига салбий таъсир курсатади: нафас олиш пайтида зарарли моддалар овқат ҳазм қилиш органларига кириб боради. Кейинчалик эса, зарарли моддалар қонга, жигарга, буйракка ва қатор бошқа органларга кириб, уларда тупланиб бориши мумкин. Оқибатда ишчилар ҳар-ҳил касалликларга чалиниши мумкин. Ушбу лаборатория ишида улчаниши нисбатан қийин булган зарарли моддаларнинг газ вабуғларни улчаш методи билан танишилади. Ишлаб чиқаришдаги чанг миқдорини аниқлаш-оғирликни аниқлаш тортиш методи билан амалга оширилади. Ишлаб чиқаришчангларини бошқа улчов методлари билан ҳам айни лаборатория ишида танишилади. Одам организмининг кучли заҳарланишини олдини олишучун ва касбий касалликлар профилактикаси учун ҳаводаги зарарли моддаларнинг микдори чегаравий руҳсат этилган концентрацкяси (ПДК)дан ошмаслиги керак.
1-жадвалда бир қанча зарарли моддаларнинг чегаравий рухсат этилган концентрацияси (ПДК) ҳақида маълумотлар берилган.
1.Жадвал