Кимёвий технология факультети “нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси” кафедраси



Download 1,88 Mb.
bet8/15
Sana05.06.2023
Hajmi1,88 Mb.
#948843
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
МVT, ЕУТТ лаборатория

ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ№ 5


МЕХАНИК ЖАРОХАТАНИШДАН МУХОФАЗАЛОВЧИ ВОСИТАЛАРНИ АНИҚЛАШ,



  1. Умумий курсатмалар.

    1. Индивидуал химоя воситалари билан танишиш.

    2. Противогаздан тугри фойдаланиш, уни тугри таклаш, маскани туғри танлашни урганиш.

  2. Ишнинг мазмуни

    1. Противагаздан фойдаланиш ва уни тузилишини урганиш.

    2. Шлем – маскани размерини аниклаш

    3. Противагазни герметиклигини текшириш

    4. Противагазни кулланилиш уринларини ургатиш.

  3. Иш бажариш учун зарур маълумот ва курсатмалар.

Индивидуал химоя воситалари (махсус кийим, махсус оёк кийим, кузойнак, респираторлар, противагаз, шлемофонлар, диэлектрик изоляция воситалари, шунингдек турли хил химоя пасталари ва сурмалари) баданни, бош, кул – оёкларни, нафас олиш, эшитиш, куриш органиларини жарохатлардан, захарланиш, касб – корга хос зарарли моддалардан химоя воситасида кулланилади.
Махсус кийим, махсус пойафзал ва химоя воситаларинингбепул таркатиш меъёрлари УЗ Респ марказий касаба уюшмаси ва вазирлар махкамасининг и шва иш хаки масалалари буйича Давлат комитети томонидан тасдикланган ва хар бир тармок учун алохида ишлаб чикилган. Корхона ва ташкилотлардаги махсус кийимлар турли хил булиб, мехнат шароитларига ва зарарли мода турига боглик. Махсус кийимлар умумий химояга (фартуклар, комбинезонлар, халатлар) ва махаллий химояга (кул, куз ва бошкалар) хизмат килиши мумкин.
Махсус кийим енгил, кулай булиши керак. Ишчиларнинг харакатини чеклаши керак эмас, баданнинг иссиклик алмашинувини бузмаслиги керак ва шунингдек, унинг механик, кимёвий иссиклик ва бошка зарарли ва хавфли таъсирлардан саклаши керак.
Машина ва станокларнинг айланувчи кисмлари кийимларни илиб олмаслиги учун махсус кийимлар пишик матолардан тукилиши керак, ута кенг ва осилиб турувчи учларига эга булмаслиги керак.
Иссик цехларда ишловчи ишчиларнинг махсус кийимлари тор булмаслиги ва енгил куйлак ва шимдан иборат булиши керак, бу одам организми иссиклик ва хаво алмашинувини бир меъёрда ушлаб туради.
Куп чанг ажраладиган жойларда ишловчи ишчиларнинг кийими чанг утказмайдиган матодан тукилган камбинезондан иборат булиши керак.
Ишкорли ва уювчи моддалар билан ишлаганда кулланиладиган махсус кийим таркибида плёнка ва резина фартуклар булиши шарт.
Махсус кийимга мато танлашда иш шароити ва касб – корига хос хавфнинг хисобга олиш зарур. Масалан, кизиган моддалардан ва чугдан химоя килиш учун иссик бардош мато, брезентдан кулланилади. Иссик цехларда нурланишдан химоя килиш максадида трикотаж сеткалардан, металлаштирилган матолардан фойдаланилади. Кислоталардан химоя килиш учун махсус кислота таъсирига чидамли матодан поливинилли матолар кулланилади. Ишқор таъсиридан сақлаш учун хлорвинилли ёки нитрониазалин резинадан фойдаланилади. Намдан полимер усимлик ёғига туйинган пахта мато сақласа, куйишдан асбестнинг, силикатга қарши матолар сақлайди.
Сочларни чангдан, механизмлардан, вал ва роликлардан химоя қилиш учун қалпоқ ва косинкалар ишлатилади. Қурилиш ишларида бошни огир тушаётган нарсалардан химоя қилиш учун венилпластли фиброн, дюрал каскалар қулланилади.
Қулларни химиявий моддалар таъсиридан сақлаш учун резина, жун ва синтетик қулқоплар, шунингдек, махсус мойлар ишлатилади. Иссиқ металлар билан ишлаётган махсус асбестли қулқоплар, электр токи билан ишлашга диэлектрик резиналардан тайёрланган қулқоплардан фойдаланилади.
Махсус пойафзал иссиқ цехларда чармдан тайёрланган ва силлиқ булиши керак. Боғичли ботинкалар ман этилади. Кислота ва ишқорлар ишлатиладиган цехларда резина этиклар кийилади. Электр токидан химоя қилиш учун махсус диэлектрик пойафзал ишлатилади, тебраниш юқори булган цехларда таглиги микроговак резиналардан (тайёрланган) пайафзал ишлатилади. Кузларни механик, кимёвий, нур таъсиридан сақлаш учун махсус кузойнаклар ишлатилади. Одатда унинг ойналари синмайдиган шишалардан сталинистдан тайёрланади. Кузойнаклар қулай, енгил булиши керак. Элкетросваркада маска ва щитлар ишлатилади. Ҳимоя кузойнаклари ойналари турига караб 3 хил булади: кузларни йирик булаклардан ҳимоя қилиш учун мулжалланган уч қаватли, рангсиз шишадан тайёрланган кузойнаклар (шифр – 012 - ТР) иккинчи ва учинчи кузларни ультрабинафша ва инфрақизил нурлар таъсиридан сақлаш учун фойдаланиладиган СС – 14 ва ТС – 3 маркали ёруг кузойнаклар ишлатилади.
1 расмда индивидуал ҳимоя воситалари фото суратлари келтирилган.



1. Расм. Индивидуал химоя воситалари каскалар, противогаз, маска, махсус кийим.


Эшитиш органлари химояси учун шлемофон ва актифонлар кулланилади. Улар ташки ва ички булиши мумкин. Ички химоя воситалари збонит, мумик, лока ва бошкалардан тайёрланиши мумкин. Уртача частоталар учун химоя кобилияти 28 – 30 дБ булиши керак. Саноатда ВЦНИИСТ – 2 шовкинга карши каска кийилади. У ишчиларни механик таъсирлардан, электр токи таъсиридан ва 120 Дб булган юкори частотали шовкинлардан саклайди. Каска текстолик ва венилпластдан тайёрланади ва ичидан ВЦНИИСТ – 2 шовкинга карши наушник урнатилади.
Антифонлар медицина резинасидан тайёрланади ва уни сердечники (юракчаси) резина қалпоқдан иборат. Ишлатишдан олдин резина қалпоқчаси иссиқ сув билан ювилиши керак. Буларнинг эффектлиги 3 – 5 Дбга тенг.
Нафас олиш органиларини зарарли буғлар, газлар, чанглардан ҳимоя қилиш учун махсус фильтрлардан ва изоляцияловчи қулланмалар ишлатилади. Саноат противогазлари маълум бир моддадан (симоб, аммиак) ҳимоя килади, шунинг учун уларнинг қутилари турли рангда булади (1 жадвалда келтирилган).
Фильтрловчи противагазларнинг таркибида 16 ҳажм эркин кислород ва 0,45 ҳажм зарарли модда бор. Атмосферада ишлатиш мумкин.
1. Жадвал
Противогаз қутиларининг ранглари



Қути маркаси

Қутининг ранги

Қулланиши

кон – я мг/л

ҳимоя вақти

А

жигарранг

органик буғлардан (бензин, керосин, ацетон, Н2S) ва галлоидлар химоя воситалар

25


120


В

сариқ

килота, хлор, азот оксидлари, хлороводородлардан ҳимоя қилиш учун.

10


30


Г

сариқ – қора

симоб буғларидан ҳимоя қилиш учун

туйинган буғлар 2,3

60

КД

кулранг

аммиак ваводород сульфидидан ҳимоя қилиш учун

4,6


40


Иш принципига кура респираторлар клапанли ва клапансиздир. Клапанлар нафас олаётган ва чиқарилаётган ҳавони булиш учун ишлатилади. Бош, буйин ва юз ҳимояси учун қулланиладиган респираторлар капюшон ёки шлемданиборат булади. Уларга турли хил материалдан тайёрланган (махсус картонқоғоз, момиқ) фильтрлар бириктирилади. Чангдан эффектив ҳимоя қилиш учун ТРБ – 5, РПП – 57, Ф – 45, РН – 21 маркали респираторлар қулланилади. Фильтрларни доим тозалаб туриш керак. Статистика шуни таъкидлайдики, касб касалликларининг 50 % тери касалликларидир (дермотит, экзема ва ҳоказо).


Ҳимоя пасталари (махсус мойлар) бу касалликларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Пасталар (махсус мойлар) зарарли мода таъсирига учрайдиган тери кисмига сурилиб, ишдан кейин ювиб ташланади. Химоя пасталари қулланилиши буйича 2 гуруҳга булинади:
- ёғ – мойлар, эритувчилар, лаклар, краскалар, нефть махсулотлари, турли хил углеводлар ваорганик пасталар. Физик – кимёвий курсаткичларига кура улар гидрофил моддалар булиб, сувда эрийди. Бу гурухга ХЧОТ -6 пастаси, проф. селиский мази, ИЭР – 1 «миколан» пасталари киради;
- электролитлар, сув мой эритмаларидан, кислота ва ишқорларнинг сувли эритмасидан саклаш учун ишлатиладиган гидрофоб моддалар киради. Бу гурухга ЛИСТ – ИТМ, ИЭР – 2, Цинкстеорат мазьлар киради.

    1. Противогазни тузилиши.

Противогаз қути, юз кисми, гилоф ва гафр трубкадан иборат. Противогазни фильтрловчи қутичаси ҳавони зарарли моддалардан тозалаш учун ишлатилади. Қутининг оғзи резинали қалпоқча билан беркитилади. Саноат противагазини юза кисми зазарли моддалар билан ишловчи одамнинг бош ва кузларини яхши ҳимоя қилади. Противагазнинг юза қисми қуйидагилардан иборат:
- резина, шлем, маска
- кузойнаклар
- нафас олиш ва чикаришнинг клапан системаси
- гофр трубкаси
Гофр трубка противагазни юза кисмини противагазнинг қутиси билан бирлаштиради. Противагаз ғилоф противагазни сақлаш ва ташиш учун мулжалланган. 2 – расмда фильтрловчи саноат противагази курсатилган.

2 расм фильтрловчи противагаз келтириган.



  1. Иш бажариш тартиби.

Маскани танлаш, противагазни йигиш.
Противагазни шлем – маскаси бешта размердан чикарилади, яъни 0,1,2,3,4,5. бу размерлар шлем – маскада берилади. Шлем – маскани узини улчамини топиш учун сантиметр лента билан бош икки марта улчанилади. Биринчи улчамда жағ, юз ва бошнинг энг юқори нуқтасидан утган чизиқ сантиметр лента билан улчанади. Иккинчи улчамда бир қулоқдан иккинчи қулоқгача булган масофа қошларнинг устидан улчанади. Иккала улчам натижалари йиғиндисидан жадвалдан фойдаланиб, шлем – маскани керакли улчами топилади. 2 -жадвалда противагазларни улчамлари келтирилган.
2 жадвал
Шлем – маскани улчовлари

Улчовларни жами, см

Шлем – маскани улчови

90 см гача

0

90 дан 95 см гача

1

95 дан 99 см гача

2

99 дан 103 см гача

3

103 дан ошиги

4

Янги шлем – маскани ишлатишдан олдин ички қисмини артиб ташлаш керак. Олдин ишлатилган шлем – маскани дезинфекция мақсадида этил спиртида, 2%ли формалик эритмасида артиб ташлаш зарур ёки совун билан ювиб куритиш зарур.


Противагазни йиғишдан олдин қутисининг оғзидан (СО ва М маркалар учун қопқоғининг оғзида)
Чап қулга шлем – маска олиниб унг қул билан гофр трубка винтили гайка ёрдамида беркитилади. Сунгра унг қулга қути олиниб (патсга қаратилган шлем – маска ва гофр трубка чап қулда колади), охиригача гофр трубканинг учи билан беркитилади. Противагазни ишлатишдан олдин уни қуйидагитартибда текшириб олиш зурур:
- шлем – маскани кузойнаклари холати текширилади, йиртилган шлем – маскадан фойдаланиш тақиқланади;
- клапан қутисини текшириш, клапаннинг чиқиш йулларини ифлосланганлигини тозалаш зарур;
- гофр трубкани текшириш зарур (унда тешиклар булмаслиги керак);
- противагаз ғилофини текшириш;
-носоз противагаздан фойдаланиш тақиқланади.
Противагазнинг герметиклигини текшириш учун қутисини тагига резина қопқоқ кийгизилиб, шлем – маска кийилади ва 3 – 4 марта чуқур нафас олинади. Агар бунда нафас олишнинг иложи булмаса, демак противагаз герметикдир. Агар бунда ҳаво чиқса противагаз носоз булиб, ундан фойдаланиш манн этилади. Носозликни аниқлаш учун противогазни кимларга ажратиб текшириш зарур. Шлем – маскани текшириш, унгкул билан клапан қутиси остидан гофр трубка махкам қисилади ва 3 – 4 марта нафас олинади. Нафас олишнинг иложи булмаса демак шлем – маска соз ват угри танланган.
Гофр трубкани текшириш, противагаз қутисининг огзи олдидангофр турка қисилади ва 3 – 4 марта нафас олинади. Нафас олишнин иложиси булмаса, гофр трубка соз.
Противагаз қутисини текшириш, қути тагини резина қопқоқ ёки қул билан беркитилади ва 3 – 4 марта нафас олинади. Агар нафас олишни иложиси булмаса. Қути соз.
Противагазни созлиги текширилгандан сунг йигилиб қопқоққа солинади. Шлем – маскани шундай танлаш керакки, кузойнаклар беркиши керак ва гофр трубка устидан қуйилади.
Противагаз гилофи унг елкадан утказилиб, чап ёнбошда жойланади.
Противагазни химоя вақти қуйидагилар билан белгиланади6
- зарарли модданинг сал хиди сезалса
- белгиланган вақти буйича
- қутининг вазни буйича


ФарПИ кафедраси«ҲФХ»



Лаборатория иши №5
«.Механик жароҳатланишдан муҳофазаланиш ва муҳофазаловчи воситаларни аниқлаш




Шифр, группа

Ф.И.Ш.




Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish