Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор бўйича 16-умумий урта таълим мактабида амалга оширилган ишлар тўғрисида умумий
М А Ь Л У М О Т
“Кимё ва биология йуналишларида узликсиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида мактаб йигилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактабнинг ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Аббосова қарор матнини тўлиқ ўқиб, унинг мазмун мохиятини атрофлича тушунтириб қарор ижроси бўйича топшириқлар белгилаб олинди. Қарор иловасида берилган 2020-2025 йилларда кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастурга асосан мактабнинг чора-тадбир ва дастури ишлаб чиқилди. Тасдиқланган чора-тадбир ва дастур ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Табиий фанлар методбирлашма таркибидаги устозларидан иборат ишчи гурух ташкилланиб мактабдаги иқтидорли ёшларни саралаб олиш механизми ишлаб чиқилди. Унга кўра иқтидорли ўқувчилар саралаб олинди;
Кимё ва биология фанларини ўқитишни такомиллаштириш бўйича фан ўқув дастурлари кўриб чиқилиб, ишчи дастур ишлаб чиқилди, методик қўлланмалар, тўгараклар фаолияти ташкилланди.
Табиий фанлар йўналиши бўйича битирувчиларни таълимни кейинги босқичига жалб қилиш мақсадида кимё ва биология фанларидан вариатив дастурлар ишлаб чиқилиб дастур асосида факультатив машғулотлар ташкилланди;
Ўқитувчиларини ягона фан бўйича билимларини ҳамда услубий кўникмаларини шакиллантириш бўйича педогогларни малака ошириш курсларига жалб қилинди. Ушбу ўқув йилида 2020 йил июн ойида кимё фани ўқитувчиси Н.Шарипова, июль ойида биология фани ўқитувчиси У.Ганиева, ноябр ойида кимё фани ўқитувчиси М.Юлдашева малака ошириш курсларига бориб малакаларини ошириб келишди.
Мактабда ноябр ойида кимё - биология фан олимпиадалари булиб, биринчи ўринни олган ўқувчилар шаҳар босқичида иштирок етишди. 9-“A” синф ўқувчиси Отажонов Мухаммадрасул 76 балл билан III-ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ўкувчиларни кимё - биология фанига қизиқишлари ошириш мақсадида фан тўгараклари ташкилланган. Кимё фанидан “Менделеев издошлари” номли тўгарак рахбари Н.Шарипова, биология фанидан “Ёш биолог” номли тўгарак рахбари Л.Усмонова, “Ёш табиатшунос” номли тўгарак рахбари У.Ганиева ўқувчилар билимини ошириш ва иқтидорли ўқувчилар билимларини юзага чиқаришда ўз хиссаларини қушиб келмокдалар.
Мактаб директори: М.Тошпўлатов
Do'stlaringiz bilan baham: |