2. Кимё ўқув-лаборатория хонасига маъсул ўқитувчи ва лаборантга куйилган талаблар:
2.1.Таълим муассасаларининг рахбарлари буйруги билан кимё ўқув-лаборатория хонаси учун олинган мебель, жихоз ва ўқув лаборатория асбоб-ускуналарини сакланиши, соз холда тутилиши ва улардан самарали фойдаланиш учун жавобгар шахслар тайинланади.
2.2.Кимё ўқув-лаборатория хонаси буйича белгиланган меъёрий хужжатларга асосан умумтаълим мактабига (руйхатларда) етказиб берилган хамда мавжуд жихозлар ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини мактабнинг ички буйруги билан 1-шаклдаги кирим-чиким далолатномаси асосида кабул цилиб олади.
2.3.Таълим муассасининг буйруги билан далолатнома(1-шакл) га асосан кабул килиб олган ўқитувчи ва лаборант кимё фани буйича белгиланган мазкур ўқув-лаборатория хонасини тўғри жихозланиши, уларни саклаш хамда самарали фойдаланиш ва хисоб-китобини олиб бориш, урнини кайта тулдириш учун маъсулдир (мазкур белгиланган талаблар асосида).
2.4.Кимё ўқув-лаборатория хонасига ажратилган барча мебель, жихозлар ва лаборатория асбоб-ускуналарни тартиб билан ракамланишини (инвентар раками) таъминлайди.
1-шакл
Do'stlaringiz bilan baham: |