Кимё фанидан абитуриентлар



Download 423,17 Kb.
bet10/53
Sana29.05.2022
Hajmi423,17 Kb.
#616770
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
Kimyo fanidan abiturientlar uchun ayrim nazariy malumotlar I kitob (1)

Массанинг сақланиш қонуни 1748 йилда рус олими М.В.Ломоносов томонидан кашф этилган.
  1. Массанинг сақланиш қонуни қандай таърифланади?

Массанинг сақланиш қонуни қуйидагича таърифланади: ҳа «Кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлган моддалар массаси бошланғич моддалар массасига
ҳамма вақт тенг бўлади».
  1. қонунни кашф этишда қандай тажрибага асосланган?

қонунни кашф этишда моддани очиқ ҳавода оғзи кав шарланган ретортада қиздириш тажрибаси ўтказилган.
  1. 155 г фосфорни Р2О5 гача ёндириш учун неча моль кислород керак?

4Р+5O2=2P2O5 . Реакция тенгламасига кўра: 124 г фосфорни ёндириш учун 5 моль О2 керак, 155г х х=6,25 моль.

  1. 1,84 г натрий ёқилганда неча моль Na2O ҳосил бўлишини ҳисобланг. Реакция тенгламасига кўра: 4Na+O2=2Na2O 92 г Na ёқилганда 2 моль Na2O ҳосил бўлади,

1,84 г ----------------------х х=0,04 моль.
  1. 3,5 моль кумуш олиш учун неча грамм Ag2O ни Н2билан қайтариш керак?

Реакция тенгламасига кўра: Ag2O+H2=2Ag+H2O
2 моль Ag олиш учун 232 г Ag2О ни қайтариш керак, 3,5 моль-------------------х х=406 г.
  1. 48 г Fе2О3 ни қайтариш учун неча моль Н2 керак? Бу водородни ҳосил қилиш учун неча грамм алюминий HCl да эритилиши керак?

    1. Реакция тенгламасига кўра: Fе2О3+3H2=2Fe+3H2O 160 г 2О3 ни қайтариш учун 3 моль Н2 керак,

48 г х х=0,9 моль.

    1. Реакция тенгламасига кўра: 2Al+6HCl=2AlCl3+3H2 3 моль Н2 ҳосил қилиш учун 54 г Al керак,

0,9 моль х х=16,2 г.
  1. Омборнинг ылчамлари 10мХ50мХ3м. Омборни зараркунандалардан тозалаш учун унинг ҳар бир м3 да 50 г SO2 бўлиши керак. Омборни зараркунандалардан тозалаш учун неча грамм олтингугурт ёндирилиши керак?

1)Омбор ҳажми V=10·50·3=1500 м3 2)1 м3 да 50 г SO2 бўлиши керак,
1500 м3---------х х=75000 г.

  1. Реакция тенгламасига кўра: S+O2=SO2, 64 г SO2 учун 32 г S ни ёндириш керак,

75000 г-----------х----------------- х=37500 г =37,5 кг


КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯ ТУРЛАРИ

  1. Кимёвий реакция қандай турларга бўлинади?
Кимёвий реакциялар уларда иштирок этаётган молекулалар сонига кўра қуйидаги турларга бўлинади: бирикиш,ажралиш, ўрин олиш, алмашиниш.

  1. Бирикиш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.



Бир неча модда ўзаро бирикиб битта мураккаб модда ҳосил қилишига бирикиш реакцияси деб айтилади. Бирикиш реакцияси қуйидаги йўналишларда содир
бўлиши мумкин:
а)оддий+оддий=мураккаб, масалан: S+O2=SO2. б)мураккаб+оддий=мураккаб, масалан: 2SO2+O2=2SO3. в)мураккаб+мураккаб=мураккаб, мас: Н2О+SO3=H2SO4.
  1. Ажралиш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Битта мураккаб модда парчаланиб бир неча модда ҳосил қилишига ажралиш реакцияси деб аталади. Ажралиш реакцияси қуйидаги йўналишлар бўйича содир бўлиши мумкин: а)мураккаб=оддий+оддий, масалан: 2NO=N2+O2. б)мураккаб=мураккаб+оддий, масалан: 2H2O2=2H2O+O2. в)мураккаб=мураккаб+мураккаб, мас: Н2СО32О+СО2.
  1. Ўрин олиш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Оддий ва мураккаб моддалар ўртасидаги реакцияда оддий модда мураккаб моддадаги атомлардан бирининг ўрнини олишига ўрин олиш реакцияси деб айтилади. қуйидаги реакциялар ўрин олишга мисол бўла олади:
a)Fe+CuSO4=FeSO4+Cu, б)8Al+3Fe3O4=4Al2O3+9Fe.
  1. Алмашиниш деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.

Иккита мураккаб модда таъсирлашиб ўзаро таркибий қисмини алмаштиришига алмашиниш реакцияси деб аталади. Алмашиниш реакциясига мисоллар:
a)Cu(NO3)2+2KOH=Cu(OH)2+2KNO3 б)2K3PO4+3CaCl2=Ca3(PO4)2+6KCl.
  1. Битта реакция турли шароитларда кимёвий реакцияларнинг ҳар хил турларига мансуб бўла оладими? Асосли жавоб беринг.

Бўла олади. Масалан, ушбу реакция ҳароратга боғ лиқ равишда қуйидагича содир бўлади: паст ҳароратда бирикиш: КОН+CO2=KHCO3.
юқори ҳароратда алмашиниш: KOH+CO2=K2CO3+H2O.
  1. Барча бирикиш реакциялари тескари тартибда ёзилса, ажралишга мансуб бўла оладими? Асосли жавоб беринг.

Барча бирикиш реакциялари тескари тартибда ёзилганда ажралишга мансуб бўла олмайди.
Масалан, ушбу бирикиш реакциясини: КОН+CO2=KHCO3
тескари тартибда КНСО3=КОН+CO2 каби ёзиш нотўғри.
  1. Барча ажралиш реакциялари тескари тартибда ёзилса, бирикишга мансуб бўла оладими? Асосли жавоб беринг.

Барча ажралиш реакциялари тескари тартибда ёзилганда, бирикишга мансуб бўла олмайди.
Масалан, ушбу ажралиш реакциясини: KClO3=KCl+O2
тескари тартибда қуйидаги KCl+O2=KClO3 каби ёзиш нотўғри.
К И С Л О Р О Д. О З О Н. Ҳ А В О.

  1. Кислородга умумий тавсиф беринг.

Кислороднинг белгиси О, формуласи О2, молекуласи тузилиши О=О, тартиб рақами 8, нисбий атом массаси 16, нисбий молекуляр массаси 32, валентлиги ўзгармас II, оксидланиш даражалари -2,-1,+1,+2, даврий жадвалда 2 давр, VIA гуруҳда жойлашган. Атоми таркибида 8р, 8е, 8n бор. Изотоплари О-16, О-17, О-18. Электрон конфигурацияси 1s22s22p4.
  1. Кислород қачон кашф этилган?

Кислород 1774 йилда Ж.Л.Пристли томонидан кашф этилган.
  1. Кислороднинг табиатдаги миқдори қанча?

Кислород ҳавода ҳажм жиҳатдан 21%, масса жиҳатдан 23,15%, сувда 89%, Ер қобиғида 49% учрайди. Табиатда тарқалиши бўйича элементлар ичида 1-ўринда туради.
  1. Кислород табиатда қаерда, қандай кўринишда учрайди?

Кислород табиатда ҳавода эркин кўринишда, сувда, Ер қобиғида, организмларда бирикма ҳолида учрайди.
  1. Кислород лабораторияда қандай олинади?

Кислород лабораторияда қуйидаги реакциялар асосида олиниши мумкин: 2KClO3=2KCl+3O2;
2KMnO4=K2MnO4+MnO2+O2; H2O2=H2O+O2 2KNO3=2KNO2+O2
  1. Саноатда кислород қандай олинади?

Кислород саноатда ҳавони совутиш йўли билан олинади. Совутилган ҳаво босим остида суюқликка айланади.

Суюқ ҳаводан дастлаб азот буғланади. Кислород суюқ ҳолида ажратиб олинади.


  1. Кислород қандай биологик аҳамиятга эга?

Кислород биологик жиҳатдан энг муҳим модда ҳисобланади. У нафас олишга ва ёнишга ёрдам еради.
  1. Лабораторияда олинган кислород қандай йиғилади?

Лабораторияда олинган кислород икки хил усулда йиғилиши мумкин. 1)Сувда кам эришига асосланиб сув устида йиғилади. 2) Ҳаводан оғ ирлигини ҳисобга олиб тўғри турган идишда ҳавони сиқиб чиқариш йўли билан йиғилади.
  1. Кислород қандай сақланади? Бу нимага асосланган?

Кислород суюлтирилган ҳолда Дьюар идишларида сақланади. Дьюар идиши қўш деворли бўлиб, унинг деворлари орасидаги ҳавоси сўриб олинган. Натижада бу идиш ташқаридан деярли иссиқлик алмашинмайди.
  1. Кислород қандай физик хоссаларга эга?

Кислород - рангсиз, ҳидсиз, мазасиз, сувда кам эрийди. У ҳаводан бироз оғ ирроқ газ. ~183oC да суюқликка айланади, ~218oC да қотади.
  1. Кислород қандай кимёвий хоссаларга эга?

Кислород нисбий электроманфийлиги жиҳатидан фақат фтордан кейин туради. Лекин молекуласи кучли боғ ланишга эгалиги туфайли оддий шароитда анча инерт модда ҳисобланади.


  1. Download 423,17 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish