3,92 мл водородда нечта молекула бор? 22400 мл водородда 6·1023 та молекула бор 3,92 мл-------------------х х=1,05·1020
2,7·1027 та О2 молекуласи ҳажмини аниқланг(м3). 6·1026 та кислород 22,4 м3 ҳажмни эгаллайди 2,7·1027 та--------------х х=100,8 м3
Ҳажмий нисбатлар қонуни қандай таърифланади?
Ҳажмий нисбатлар қонунининг ифодаси қуйидагича: газ моддалар орасидаги реакцияда газ моддалар ҳажмлари нисбати ўзаро кичикроқ бутун сонлар нисбати каби бўлади. Масалан, ушбу реакцияда: 2СО+O2=2CO2 газлар нисбати 2:1:2 кабидир.
қонун қаерда қўлланилади?
Ҳажмий нисбатлар қонуни газ моддалар орасидаги реакциялар тенгламаси асосида ҳисоблашлар амалга ошириш учун қўлланилади. Бунда газ моддалар олдидаги коэффициентлар тўғридан-тўғри ҳажм сифатида олинади.
2,5 л азот неча литр водород билан бирикади, неча литр NH3 ҳосил бўлади?
Реакция тенгламасига кўра: N2+3H2=2NH3 а)1 л азот 3 л Н2 билан бирикади, 2 л NH3 ҳосил бўлади 2,5 л х1 х2
х1=7,5 л х2=5 л
В О Д О Р О Д
Водородга умумий тавсиф беринг.
Водороднинг белгиси Н, формуласи Н2, молекуласи нинг тузилиши Н-Н, тартиб рақами 1, нисбий атом массаси 1, нисбий молекуляр массаси 2, валентлиги ўзгармас 1, оксидланиш даражаси -1,+1.
Даврий жадвалда 1 давр IА ёки VIIA гуруҳда жойлашиши мумкин. Атом таркиби 1 та протон, 1 та электрондан иборат. Изотоплари: 1Н-протий, 2D-дейтерий, 3T-тритий.
Водород қачон кашф этилган?
Водород дастлаб 1766 йили Г.Кавендиш томонидан ажратиб олинган. 1787 йили А.Лавуазье янги элемент эканини исботлаб, унга «гидрогениум» деган ном берган.
Водород қаерда, қандай кўринишда, қанча миқдорда учрайди?
Ер қобиғи массасининг 1% ини, сувнинг 11,11% ини водород ташкил этади. Водород асосан бирикма ҳолида учрайди. Оз миқдорда атмосферада эркин водород мавжуд. Водород энг кўп миқдорда қуёш ва юлдузларда учрайди, улар массасининг 75% ини ташкил этади.
қуёш ва юлдузларда водород қандай кўринишда учрайди? Нима учун?
қуёш ва юлдузларда водород атомар ҳолда мавжуд. Чунки юқори ҳароратда у молекула ҳолатида сақланиб қололмайди.
Лабораторияда водород қандай олинади?
Лабораторияда водород олиш қуйидаги реакцияларга асосланган: 2HCl+Mg=MgCl2+H2 H2SO4+Fe=FeSO4+H2
Саноатда водород қандай олинади?
Cаноатда водород сувдан ёки табиий газдан олинади: 2Н2О=2Н2+O2 CH4=C+2H2
Водород қандай усулда йиғилади?
Водород сувда кам эриши туфайли сув устида ёки энг енгил газлиги туфайли тўнкарилган идишда йиғилади.
Водород қандай физик хоссаларга эга?
Водород рангсиз, ҳидсиз, мазасиз, сувда кам эрийдиган, энг енгил газ ҳисобланади.
Водород қандай шароитларда реакцияларга киришади?
Водород оддий шароитда деярли реакцияга киришмайди. асосан қиздирилганда ва катализатор иштирокида реакцияга киришади.
Водород иштирокида бирикиш реакцияларига мисол келтиринг.
Водород қуйидаги элементлар билан бирикади:
2К+H2=2KH C+2H2=CH4 N2+3H2=2NH3 H2+S=H2S H2+Cl2=2HCl
Do'stlaringiz bilan baham: |