1.8. Кийим конструкцияси технологиклиги ва тежамкорлиги
Кийим конструкцияси технологиклиги
Кийим конструкцияси технологиклиги остида деталлар, тугунлар ва умуман маҳсулотнинг шундай конструктив ечими тушуниладики, конструкторлик (КПП) ва технологиклик (ТПП) тайёргарликка минимал сарфланишларда ишлаб чиқариш оқимларининг ташкилоти рационал шаклларида тайёрлашнинг энг илғор услубларини қўллаш ва берилган эксплуатацион, эргономик ва эстетик талабларга тўла мос меҳнат юқори унумдорлиги ҳамда минимал маҳсулот таннархини таъминлайди.
Шундай қилиб, технологик конструкция бу функционал вазифа билан аниқланувчи талабларга энг яхши жавоб берувчи ва замонавий ускуналарда энг такомил технологик услубларни қўллаб бажарилиши мумкин бўлган конструкциядир.
Технологиклик даражаси чиқариш ҳажми ва ишлаб чиқариш тури (якка, серияли ёки оммавий) билан аниқланади, у техник жиҳозланиш, технологик жараёнлар автоматизацияси ва ишлаб чиқариш ихтисослашувини шартлайди. Оммавий ишлаб чиқариш маҳсулотлари учун технологиклик юқорироқ кўрсаткичлари ўрнатилиши керак.
Конструкцияни технологикликка ишлаб чиқиш тартиби. Кийим конструкциясини технологикка ишлаб чиқишни лойиҳалаштиришнинг барча босқичларида амалга ошириш тавсия этилади; бунда кўрсаткичлар таркиби ва баҳолаш аниқлиги унинг ҳар бир босқичида ўсади. Лойиҳалаштиришнинг биринчи босқичларида конструктив ечимларга кўпроқ аҳамият берилади (техник таклиф ва эскиз лойиҳани ишланиши), унда схема вариантлари ва принципиал конструктив ечимлар таҳлили ўтказилади ва конструкциянинг унинг технологиклигини аниқловчи асосий конструктив-технологик белгилари аниқланади.
Маҳсулотнинг таркибий қисмларга ажратилиши (деталлар, йиғилувчи бирликлар ва комплекслар) мустақил параллел йиғилишини таъминлайди, маҳсулот умумий йиғилиш даврини қисқартиради, маҳсулот таркибий қисмлари бўйича йиғилиши ва назорати шароитларини яхшилайди, йиғиш бирликларини тайёрлаш учун типик технологик жараёнларни қўллаш имконини беради. Маҳсулот таркибий қисмларини технологикликка ишланишини мажмуа амалга ошириш тавсия этилади: йиғилувчи бирликларни ва у таркибий қисм сифатида кирувчи маҳсулотни ҳисобга олган ҳолда; деталларни ва у таркибий қисм сифатида кирувчи йиғилувчи бирликнинг детал ишлов берилиши технологиклиги ва йиғилувчи бирлик технологиклигини ҳисобга олган ҳолда.
Ишлаб чиқаришнинг технологик тайёргарлиги ягона тизими (ЕСТПП) талабларига асосланиб ва кийим деталлари чизмалари конструктив тузилишлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йиғилувчи бирликлар ва кийим деталлари технологик конструкциясига умумий талабларни қуйидагича ифодалаш мумкин:
- йиғилувчи бирлик агрегатлашиш принципини ҳисобга олган ҳолда таркибий қисмларнинг рационал сонига ажралиши керак;
- йиғилувчи бирлик конструкцияси унификацияланган таркибий қисмлардан компоновкасини таъминлаш керак;
- қўлланувчи бирикмалар, улар конструкцияси ва жойлашуви йиғув ишларининг механизацияланиши ва автоматлаштирилиш имкониятини таъминлаши керак;
- йиғилувчи бирлик конструкцияси база таркибий қисмни кўзда тутиш керак. Масалан, олд бўлак – бу йиғиш бирлигига кирувчи барча қолган деталларнинг унга нисбатан йўналтирилувчи база детали бўлади – ён кесики, борт қатлами, борт ости, чўнтак деталлари ва ҳоказо;
- детал конструкцияси унификацияланган конструктив элементлардан иборат бўлиши ёки умуман унификацияланган бўлиши керак (масалан, пиджак олд бўлагида алоҳида конструктив чизиқлар – енг ўмизи, елка ва ён кесиклари унификацияланиши мумкин), айни пайтда бортлар ва адип қайтармалари моделга қараб ўзгариши мумкин; енг деталлари, ён кесики, орқа ва бошқа деталлар умуман унификацияланиш мумкин);
- тайёрлаш услублари бир неча деталлар ёки йиғилувчи бирликларнинг бир вақтда (параллел) ишланишини таъминланиши керак;
- бирлаштирилувчи деталлар контур чизиқлари шакли йиғиш операциялари автоматлаштирилиши учун зарур бўлган уларнинг тўлиқ бирлигини таъминлаши зарур;
- детал ва тугунлар конструкциясига мажбурий намлаб-иситиб ишлов беришсиз (дазмоллаш, тортилиш) бир жараёнли шакл бериш замонавий услублари орқали маҳсулот ҳажмли шаклини ҳосил бўлишини таъминлаши керак;
- деталлар ва тугунлар конструкцияси уларнинг тайёрланиши учун типик технологик жараёнларнинг қўлланишини таъминлаш керак.
Маҳсулотда унификацияланган таркибий қисмларнинг қўлланиши уларнинг ўзаро алмашина олувчанлигини таъминлаши керак. Бунда лойиҳаланувчи маҳсулотларда технологикликка ишланган ва ишлаб чиқаришда ўзлаштирилган конструкциялар таркибий қисмларидан фойдаланиши кўзда тутилади. Бу билан бир вақтда янги моделларни ишлаб чиқишда нафақат оригинал қисмлар сонини қисқартиришга, балки стандартлаштирилган ва унификацияланган таркибий қисмлар сонини камайтиришга ҳам интилиш зарур, чунки барча тенг шароитларда таркибий қисмлар умумий сони энг кам бўлган маҳсулот сифати юқорироқ бўлади.
Кийим конструкцияси технологиклик даражасини баҳолаш. Технологиклик ҳисобланувчи якка ва мажмуа кўрсаткичларининг сони минимал, бироқ лойиҳалаштиришнинг ҳамма босқичларида конструкцияни технологикка ишланишига етарли бўлиши керак. Бунда ушбу маҳсулот конструкциясини тайёрлаш учун жонли ва буюмлаштирилган меҳнатнинг суммар сарфини тўлиқроқ акс этувчи кўрсаткичлар асосий ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб, кийим конструкциялари технологиклигини баҳолаш учун учинчи даража мажмуа ва гуруҳли кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш технологиклиги К122 ва эксплуатацион технологиклик К222 аниқланиши мумкин.
Ўз навбатида кийим конструкцияси ишлаб чиқариш технологиклиги мажмуа кўрсаткичи К122 тўртинчи даража учта гуруҳли кўрсаткичлари билан аниқланади: К1122 конструкция прогрессивлиги, К2122 маҳсулот тайёрлаш меҳнат сиғимдорлилиги ва К3122 маҳсулот материал сиғимдорлилиги билан К1122 конструкция прогрессивлиги гуруҳли кўрсаткичини ушбу бешинчи даража якка кўрсаткичларига ажратиш мумкин: деталлар ва К11122 бирикишлар минимал миқдори; К21122 янги рационал материалларининг қўлланилиш коэффициенти; К31122 ишлов бериш ва йиғиш параллел-кетма-кет услублар қўлланиш коэффициенти; К41122 техник жиҳозланиш коэффициенти (механизация ва автоматизация).
Кийим конструкцияси технологиклик даражасини ошириш принциплари. Кийим лойиҳаланувчи конструкциялари технологиклик даражасини ошириш ва мавжудлари модернизацияси учун қуйидагиларни кўзда тутиш тавсия этилади:
- жараёничи мажбурий намлаб-иситиб ишлов беришни (дазмоллаш, тортиш, қисқартириш ёки тўлиқ олиб ташлаш);
- ортиқча чокларга йўл қўймайдиган ва уларнинг тайёрланиш камоперацияли технологиясини яратишга имкон берувчи яхлит бичилган деталларнинг қўлланиши;
- унификацияланган деталлар ва тугунларни қўллаш ҳисобига конструктив ва технологик алоқадорликни таъминлаш;
- қўл усулида ишлов беришни машиналар ипли ва ипсиз (елимлаш ва пайвандлаш) деталларни мустаҳкамлаш билан алмаштириш;
- унификацияланган технологиялардан фойдаланиш;
- операцияларда деталларни аниқлаштириш заруратига йўл қўймайдиган аниқ бичишни қўллаш.
Кийим асосий деталлари конструкцияси технологиклиги даражасини ошириш усулларини кўриб чиқамиз. Жараёничи мажбурий намлаб-иситиб ишлов беришни қисқартириш учун кесиклар бўйича дазмоллаш ва деталларни тортишни турли конструктив элементларни қўллаш билан алмаштириш кўзда тутилади (1.116-расм). Масалан, орқа бўлакка кўкраклар соҳасида ва олд бўлакнинг кўкрак соҳасида лойиҳаланувчи бўртиб туришни ҳосил қилиш учун конструкцияни технологикликка ишлашда виточкаларни ёқа ўмизи чизиғидан (1.116-расм, а,б) кокеткалар чокига ёки олд ва орқа бўлаклардаги бўртма чокларга ўтказилади (1.116-расм, в).
Енг намлаб-иситиб ишлов беришни қисқартирилиши газламанинг енг қиямаси бўйича ўтқазиш катталигини камайтириш ва устки кийимда олд кесик бўйича тортиш ёки тирсак ўтар қисми чизиғига бўртиқ шакл бериш учун аёллар кўйлагида пастга торайтирилган бир чокли енгларида лойиҳаланувчи тирсак кесики бўйича ўтқазишни олиб ташлаш билан эришилади.
Масалан, енг қиямаси бўйича ўтқазишни камайтириш учун енг ўмизини кенгайтириш, енг қиямаси бўйича виточка лойиҳалаштириш ёки ғўшимча бўйлама чок киритишдан фойдаланиш мумкин. Енг ўмизини кенгайтириш, айниқса аёллар кўйлаги учун муҳим, уни лойиҳалаштиришда композицион қўйимларнинг нисбатан кичик қийматлари қўлланади. Бунинг учун қўйимнинг катта қисми (65-70 % гача) енг ўмизи кенглигига лойиҳаланади. Енг қиямаси бўйича виточка одатда катта ўлчамли ва тўлиқли фигуралар учун аёллар кўйлагини лойиҳалаштиришда кўзда тутилади (1.116-расм, г). Эркаклар ва аёллар устки кийимида, худди шу мақсадда, устки чокли икки чокли ва уч чокли енглар лойиҳалаштирилади (1.116-расм, д).
Енг устки қисми олд кесикини тортишни олиб ташлаш учун енг пастки қисми олд кесики қайтарилишини қўшимча 1 см га катталаштириш мумкин. Тирсак чизиғи бўйича енг берилган кенглигини сақлаб қолиш учун енг пастки қисми тирсак кесикига шу катталикдаги қўйимлар лойиҳалаштирилади (1.116-расм, е).
1.116-расм. Кийим намлаб-иситиб ишлов беришини камайтириш услублари
Тирсак кесики бўйича салқи ҳосил қилишни камайтириш учун енг устки қисми тирсак ўтари кенглиги камайтирилади ва тирсак чокининг ҳолатини тирсак эгилиши чизиғига яқинлаштириб, пастки қисм кенгайтирилади (1.116-расм, ж). Тор бир чокли ва икки чокли аёллар кийими енгларида тирсак кесики бўйича салқи ҳосил қилишини тирсак виточкасига ўтказилади (1.116-расм, з).
Устки ёқа қайтармаси тортилишини камайтириш учун қайтарма чизиғи бўйича ажратиш лойиҳалаштирилади (1.116-расм, и). Пастки ёқа кўтармаси кесики бўйича тортилишни камайтириш учун унинг текис шаблонлар бўйича Чебишев тўрида ейилишини конструкциялаш самаралироқ. Бу ҳолда пастки ёқа кўтармаси ҳосил бўлувчи чиқиб туришини тўлиқ ёки қисман тортилиш зарур катталигини босиб дазмоллашда компенсацияланади (1.116-расм, к).
1.117-расм. Кийим яхлит бичилган деталлари вариантлари
Ортиқча чокларни олиб ташлаш, яъни кийимда яхлит бичилган деталлардан фойдаланиш жуда истиқболли. Кийим сифати эстетик ва эргономик кўрсаткичлари учун зарарсиз детал чети бўйича қатор ағдарма чоклар, ҳамда баъзи бириктириш чоклари: пиджак, жакет, палто борти чети бўйича чок яхлит бичилган адиплари туфайли олиб ташланиши мумкин (1.117-расм, а,б,в); енгнинг олд ёки пастки чоки (1.117-расм, г,д); пижак, жакет ёқа қайтармаси чети бўйича чок устки ёқанинг пастки билан яхлит бичилишидан фойдаланишда (1.117-расм, е); кўтарманинг қайтармага улаш чоки сорочкалар яхлит бичилган ёқаларида (1.117-расм, ж); ён чокларсиз шимларни лойиҳалаштиришда шимларда ён чок (1.117-расм, з); гулфик ва тугма жойининг улаш чокларини бу деталларнинг асосий деталлар билан яхлит бичилишидан фойдаланиш орқали (1.117-расм, з); болалар устки маҳсулоти, плашлар, эркаклар ва болалар сорочкалари ва ҳоказо ён чокларни олиб ташлаш мумкин.
Бунда адип борт чизиғи тўғри маҳсулотларда тўла яхлитбичилган бўлиши мумкин (1.117-расм, а), шунингдек иккибортли пиджакларда адип қайтармаси соҳасида адипни шакллантиришда (ёки юқори виточкали) (1.117-расм, б га қаранг) яхлит бичилиши мумкин. Адип қайтармаси эгри чизиқли ва катта бўртиқли маҳсулотларда адип қайтармаси адипини одатда қирқма қилиб лойиҳалаштирилади (1.117-расм, в). Яхлит бичилган адип бу ҳолда юқориги илмоқ даражасигача 3-4 см га етиб бормаслиги керак. Марказий тақилмали пиджак учун газламаларнинг шакл ҳосил қилиш хусусиятларидан фойдаланишда фақат адип қайтармаси ва адип устки қисми соҳасида яхлит бичилган адип лойиҳалаштирилади (пастки илмоқ даражасидан бир ост пастроқ). Айлантирилган бортнинг пастки қисми кесик лойиҳалаштирилади (1.117-расм, в).
Do'stlaringiz bilan baham: |