8
Бола катталарга нисбатан ташаббус кўрсатиши ва уларни ҳис этиши, катталар билан
мулоқотга кулгу билан жавоб бериши, яқинлари билан алоқада бўлганида жонланиши лозим.
Бола эшитган ва кўрганларига муносабат билдира олиши, турли хил имо-ишораларга ҳиссий
жавоб қайтариши (кулиши, гугулаши), товушга, ашулага, атрофдаги товушларга қулоқ
солиши, таниш бўлган катталарнинг нутқига ҳиссий жавоб бериши, рақс оҳанги таралганида
хурсанд бўлиб жонланиши, онасини кўрганда, унинг товушини эшитганида суюниб кетиши,
алоҳида товушларни талаффуз қила олиши ( ба, па, ма, га) лозим.
Бола онасининг мулойим муносабатига қулоқ солиши, илк товушларни чиқара олиши,
товуш чиқаётган томонга қараши, унга эгилиб гапираётган катталарга нигоҳини қаратиши,
овоз орқали муносабат билдириши, (гугуллаши), мусиқа товушларига қизиқиши лозим.
Бола ҳаракатдаги предметларни кузатиши ва нигоҳларини ҳаракатланаётган
предметларга қаратиши, ўзини ўраб турган атрофидаги предметларни томоша қила олиши
керак
6 – 12 ойгача бўлган болаларнинг ривожланиши
Бу ёшдаги болаларда асосий ҳаракатлар шаклланган бўлади. Бола тизза ва кафтларини
ерга тираб тура олиши, ётган ҳолатдан тура олиши, ўтирган жойида ёта олиши, кўмаксиз
ўтира олиши, таянган ҳолда предметлардан ҳатлаб ўтиши, мустақил биринчи қадамини
босиши лозим.
Бола икки қўли билан предметларни ҳаракатлантира олади, қутичани очиб предметни
олади, шиқилдоқни шақиллатади, коптокни юмалатади, битта предмет билан турлича
ҳаракат қилади: босади, ирғитади, думалатади, бир-бирининг ичига солади, ўйинчоқни
томоша қилади, у қўлидан бу қўлига ўтказади, товуш чиқарадиган резина ўйинчоқларни
эзғилайди.
Болалар катталар билан мулоқотга киришади, ўзига яқин кишилар билан мулоқотга
киришишда ташаббус кўрсатади (катталарнинг кўзига қарайди, ёпишади, қўлларига
олишларини ҳоҳлайди, қийқиради, қўлидан тортади, эркаланади), тенгдошлари билан
мулоқот қилишга интилади. Кўзгудаги ўз аксини кўриб, табассум қилади ва ўз акси бўйича
бармоқларини юргизади. Катталарга тана аъзоларини (боши, қўли, оёғи, бурни) кўрсатади.
Предметлар қаерда жойлашганини айта олади.
Турли оҳангдаги мусиқани (шўх, тез, секин) ҳис қилади. Бола кулади, чапак чалади,
рақсга тушади, катталарнинг имо-ишорасига тақлид қилади, ўзи ҳоҳлаган предметни олганда
лаззатланади, ёқтирган предметини тортиб олинганида норозилик билдиради.
Бола яқин атрофдаги кишиларнинг сўзларини тушунади, ўз исмини эшитганида унга
жавоб беради. Предметларни кўрсатади. Халқ ижодиётини тинглайди (овутмачоқ, эркалама)
ва унга ҳиссий жавоб беради, рангли китобларни томоша қилади.
Предметлар билан тадқиқот эта бошлайди, ирғитади, узиб олишга интилади, уни
тақиллатади, предметлар, ҳаракатлар, таниш инсонларнинг номларидан танийди (ота-она ва
бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: