Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Мазмун жиҳатдан дастур таркибига



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Мазмун жиҳатдан дастур таркибига: 
- болаларни жисмоний ривожлантириш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена; 
- болаларни ижтимоий-ҳиссий ривожлантириш; 
- болаларнинг нутқи, ўқиш ва саводга тайёргарлиги; 
- болаларнинг билиш жараёни, атроф-олам тўғрисидаги тасаввурга эга бўлиши 
ва уни англаши; 
- болаларда тасвирий фаолиятни ривожлантириш; 
- болаларда мусиқий фаолиятни ривожлантириш; 
- болаларда ўйин фаолиятини ривожлантириш йўналишларида таълим-тарбия 
вазифалари келтириб ўтилган. 
Ушбу дастур болани шахс сифатида шакллантиришда мактабгача таълим тизими 
муассасалари ва мутахассислари ҳамда оилалар, мактабгача ёшдаги болалар ота-оналари 
учун хизмат қилади, деган умиддамиз.



I. Илк ёш даври 
Илк ёшли болалар таълим- тарбиясининг ўзига хос хусусиятлари 
Инсоннинг ривожланиш даври она қорнидан бошланади. Бола она қорнида тўққиз ой 
мобайнида жуда тез ривожланиш жараёнини ва мураккаб тараққиёт даврини ўтайди. Бу 
даврда ҳам бола маълум даражада ташқи муҳит таъсирида бўлади. Шунинг учун ҳам бу 
таъсирнинг ижобий бўлишини таъминлаш лозим. 
Гўдакнинг вазни туғилган пайтда 3,5 кг, бўйи 50 см бўлган бўлса, уч ойлик даврида 
унинг вазни тахминан 5 кг, бўйи 60 см, 6 ойлик бўлганда эса тахминан 7 кг, бўйи 64 см 
бўлади.
Фарзанд ила олам мунаввар. Зеро, у наслимиз давомчисидир. Кўзимизнинг оқу қароси 
бўлган дилбандларимиз ҳар доим ардоғимизда экан, биз оламга улар нигоҳи билан қарашга 
интиламиз. Ҳар бир ҳаракати ва имо-ишоралари орқали уларни англашга уринамиз. Болалар 
билан мулоқот пайтидагина бу олам мўъжизаларидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Бунда ота-оналар, оиладаги катталар болаларнинг сенсор ҳаракатларини тараққий 
эттириш, кўриш, эшитиш ва сезиш органларининг фаолиятини ривожлантириш, чақалоқ 
билан мулоқот қилаётган кишилар чеҳрасига диққат билан қарашга, ҳаракатланаётган 
буюмларни кўз билан кузатишга одатлантириш, қулоғига чалинган товушларга, атрофдаги 
кишилар нутқи, қўшиғи, шақилдоқларнинг овозига қулоқ солишга ўргатиш, чақалоқнинг 
бошини кўтара олиш ва маълум муддат шу ҳолда тутиб туриш кўникмасини шакллантириш, 
унинг қорни билан ётиб талпиниш фаолиятини шакллантиришга ёрдам бериш, бармоғини 
сўришга йўл қўймаслик, болани парваришлашни тўғри ташкил этиш, боланинг ухлаш 
муддатини аниқ белгилаб қўйиш каби талабларга риоя этишлари лозим.
Бир ёшгача бўлган даврда боланинг ривожланиши асосан оила муҳити таъсирида 
бўлиб, у она сути билан озиқланиши лозим. Бола бу даврда нутққа эга бўлмаса ҳам нутқни 
тушуниш, англаш, ҳаракатларни идрок этиш, оила аъзоларини таниш қобилиятига эга 
бўлади. Шунинг учун ҳам гўдаклик давридан бошлаб уч ёшгача бўлган даврда боланинг 
нутқи ва тафаккури жадал ривожланади. Бола бир ёшгача бўлган даврда дастлабки сўзларни 
айта бошлайди. Бу даврда катталар, асосан, оила аъзолари гўдакни тўғри парвариш қилишни 
йўлга қўйишлари лозим. “Бола тушунмас экан” деб, унга бефарқ бўлмасликлари, атроф-
муҳитдаги буюмларнинг номини тўғри талаффуз қилиб, уларнинг нутқини тўғри 
ривожлантириш учун кенг йўл очишлари керак. 
Оилада болани тарбиялашда ота-она билан бола ўртасида қалбан яқинликка эришиш 
лозим. Ота-оналар ҳеч қачон тарбияни ўз ҳолига ташлаб қўймаслиги, яъни боланинг илк 
ёшлигидан бу жараёнга киришиш талаб этилади. Чунки, бола оилада биринчи ҳаётий 
тажрибани ўрганади, кузатади ва ўзини турли хил вазиятларда қандай тутиш кераклигини 
ўрганади. Биз болани нимага ўргатсак уни аниқ, ҳаётий мисоллар билан мустаҳкамлашимиз 
зарур, яъни бола катталар айтган гапларига амал қилишлари, шахсан тарбиянинг 
самарадорлигини таъминлайди. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish