Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Машҳур саркардалар. Болаларнинг миллат тарихига қизиқишларини шакллантириш 
ва ривожлантириш. 
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг одил подшоҳ, шоир ва буюк саркарда бўлганлиги 
ҳақида тушунча бериш.
Амир Темур ҳақида маълумот бериш. У машҳур саркарда, йирик давлат арбоби 
эканлиги ҳақида маълумот бериш.
Ҳарбий қўшинлар ва уларнинг вазифаси ҳақида тасаввур ҳосил қилиш. Ватанга 
муҳаббат ва уни кўз қорачиғидек сақлаш ҳиссини тарбиялаш 
Халқ амалий санъати. Болаларни ўзбек халқининг миллий санъатига оид асарлар: 
сўзана, наққошлик, зардўзлик, кулолчилик, миллий ҳунармандчилик намуналари ва 
меъморчилик ёдгорликлари билан таништириш. 
Болаларда ўз халқига нисбатан муҳаббат ва ифтихор туйғусини тарбиялаш мақсадида 
ўзбек халқ оғзаки, тасвирий санъат асарлари ва ҳунармандчилик намуналаридан 
фойдаланиш. 
Катталар меҳнати. Болаларнинг катталар меҳнати ҳақидаги тасаввурларини 
умумлаштириш. Кишилар меҳнатига ҳурмат ҳиссини тарбиялаш.Ишлаб чиқариш 
корхоналари, қурилишлар, далаларда қилинадиган меҳнат ҳақидаги билимларини 
такомиллаштириш. Меҳнатнинг шу жойда тарқалган турлари билан болаларни яқиндан 
таништириш. Уларни яқин атрофдаги корхонага олиб бориш(мебель, автомобил, телевизор,
чинни ишлаб чиқарувчи корхона, новвойхона ва ҳ.к.). бу корхонанинг номи, у ерда кимлар 
ишлаши, қандай махсулот ишлаб чиқариши, меҳнат қуроли ва асбоблари ҳақидаги 
билимларини аниқлаш ва такомиллаштириш. 
Улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни мамлакат аҳолиси учун аҳамияти билан 
таништириш. Машинасоз, тикувчи, косиб, нонвой, ошпаз, ўймакор, бўёқчи, ҳайдовчи каби 
касблар билан таништириш. Ишнинг мақсади, натижаси ва уларнинг жамият учун аҳамияти, 
турли хил «ақлли» машиналарнинг кишилар меҳнатини енгиллаштириши, товарлар 
сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришни тезлаштиришдаги роли ҳақидаги билимларини 
кенгайтириш. 
Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам рўзғорга керакли маҳсулотлар, 
техника асбоблари, машиналар, кийимлар, матолар ва иплар чиқарилади. 
Ўзбекистон полизлари ва боғларида етиштириладиган ширин-шакар махсулотлар 
миришкор деҳқонлар ва заҳматкаш боғбонларнинг меҳнати туфайли эканлиги ҳақидаги 
билимларини мустаҳкамлаш. 
Ўзбек халқи қадим-қадим замонлардан бери деҳқончилик ва чорвачилик билан 
шуғулланиши ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш. Ўзбекистонда пахта, буғдой, арпа, 
шоли, каноп, маккажўхори ва бошқалар экилади. 
Чорвачиликка оид касблар: чўпон, отбоқар, сут соғувчилар ва бошқа касблар ҳақидаги 
тушунчаларини кенгайтириш. 


87 
Кишиларнинг дала, боғ, полизлардаги, чорвачилик фермасидаги меҳнатлари мазмуни 
билан таништириш. Масалан, деҳқон эрта куздан бошлаб ер ҳайдаб, келгуси йил ҳосилини 
экиш учун тайёрлаши, ўғитлашнинг аҳамияти, эрта баҳордан ерга уруғ экиш, уни 
парваришлаши, вақтида суғориши ва ҳ.к. 
Болаларни пахтакорларнинг машаққатли меҳнати билан таништириш, унинг ерга 
ишлов бериб, чигит экиши, то ҳосилни йиғиб-териб олгунча ғўзани асраб-авайлаб ўстириши, 
вақтида суғориб, ишлов бериш шу билан бирга-бу ишларда об-ҳаво инжиқликларини енгиши 
кераклиги ҳақида тушунча бериш. 
Пиллакорлар меҳнати билан таништириш. Пилланинг юртимиз бойлиги эканлиги, у 
билан бошқа давлатларни ҳам таъминлашимиз ҳақида сўзлаб бериш. Пилланинг ипакли 
газлама холига келгунча бўлган машаққатли меҳнати билан таништириш.
Ипак қуртлари тут барги билан озиқланиши ва пилла ўраши, ундан ипаклар ечилиб 
ўралиши ва ипакдан турли газламалар, хон атласлар тўқилиши ҳақида суҳбатлар ўтказиш. 
Пиллакорлар касбига муҳаббат уйғотиш.
Халқ хўжалигининг муҳим
тармоғи ҳисобланган қурилиш ҳақида қисқача тушунча 
бериш. Болаларга пахса деворли, хом ва пишган ғиштли ва бетон уйлар ҳақида тушунча 
бериш.
Маданий-маиший хизмат ходимлари, уларнинг вазифалар (тарбиячи, ўқитувчи, 
тикувчи, сотувчи, шифокор ва ҳ.к.) тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш. 2-3 хил касб 
эгаларининг меҳнат жараёнини кузатиб бориш. 
«Ишлаш учун кимга нима керак», «Боғбон-боғбон», «Ким чаққон», «Ниманинг ўрни 
ўзгарди» каби ўйинларни ўйнаш 
Бозор, дўкон, сотувчи, харидор ҳақида тушунча бериш. Сотувчи ва харидор 
ўртасидаги муомала маданияти ҳақида тушунча бериш. Бозор ва дўконларнинг турлари 
(озиқ-овқат, кийим-кечак, ўйинчоқлар, хўжалик моллари каби) ҳақида тушунчаларини 
мустаҳкамлаш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish