Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Жонли ва жонсиз табиат, ер курраси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Жонли ва жонсиз табиат, ер курраси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш 
 
Жонсиз табиат. Болаларни предметлар(шарчалар, кубиклар, ўйинчоқлар машиналар) 
ҳаракатлари билан таништириш, уларнинг йўллари ва тезликларини қиёслашга ўргатиш. 
Моддаларнинг қаттиқ ҳолатдан суюқликка айланиши(музнинг, смола(қора сақич)нинг 
эриши) ва суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга айланиши ҳақида тасаввурни кенгайтириш. 
Суюқликни парга ва аксинча, парни суюқликка айланиши ҳодисалари билан 
таништириш. Қаттиқ моддаларни суюқликка ва суюқликни қаттиқ моддага айланиши ҳақида 
тасаввур ҳосил қилиш. 
Қор ёғиши, қор бўрони, муз юриши, момақалдироқ, дўл ёғиши, туман тушиши ва шу 
каби табиат ҳодисалари билан болаларни таништириш.
Болаларга сувнинг инсон ҳаёти учун зарурлиги, ер юзидаги энг бебаҳо бойлик 
эканлиги, уни асраш бизнинг бурчимиз эканлиги ҳақида тушунча бериш. 
Турли хил предметлар: ўйинчоқлар, транспорт ҳаракати ҳақида ва булутлар, қора 
булут, қуёш ҳаракати ҳақида бошланғич тасаввурларни ҳосил қилиш. Бошланғич ҳаракат 
нуқтасини ва жисм ҳаракат қилаётган чизиқни белгилашга, ҳаракат характерини 
аниқлашга(предметлар секин, тез харакат қилаяпти) ўргатиш
Ўсимликлар дунёси. Маҳаллий ўсимликлар ҳақида болалар тасаввурларини 
мустаҳкамлаш. Болалар дарахтларнинг 4-5 тури (тут, терак, қайрағоч, тол)ни (баргларига, 
пўстлоғига, мевасига қараб), буталарнинг хили(наъматак, маймунжон)ни(барглари, 
ранглари, меваларига қараб) номини айтишлар, фарқлашлари, сабзавотларнинг 6-8 хилини, 
мевали дарахтлардан 4-5 хили(олма, нок, анор, анжир, олча)нинг номларини, ранглари, 
шакли, мазаси, овқатда истеъмол қилишда характерли белгиларини билишлари керак. 
Сабзавотлар ва мевалар ҳақидаги умумлаштирилган тасаввурларни қуйидаги 
белгиларига қараб шакллантириш: сабзавот ва мевалар овқатда қўлланилади, уларни махсус 
етиштирадилар: сабзавотлар полиз(дала)да ўсади, мевалар эса боғда етиштирилади.
Ўсимлик(сув қуйиш, тагини юмшатиш) ва ҳайвонлар (овқатлантириш, катталар 
ёрдамида аквариум ёки қафасни тозалаш)ни парваришлашни билиши 
Хона гулларидан алоэ билан таништиришни давом эттириш, уларни парвариш қилиш 
йўлларини ўргатиш. 
Болаларда табиатдаги гўзалликдан завқ олишни тарбиялашни давом эттириш. Табиатга 
зарар етказмаслик, экологияни бузмаслик(теварак-атрофни ифлос қилмаслик, ўт-ўланларни 
босмаслик, дарахт шохларини синдирмаслик, гулларни юлмаслик, бунинг оқибатида гуллар, 
капалаклар йўқ бўлиб кетиши, чумолиларнинг инини бузмаслик ва ҳ.к.)ни болалар онгига 
сингдириш.


89 
Ўсимликларнинг тузилиши, уларнинг айрим қисмлари вазифалари ҳақидаги тасаввурни 
аниқлаш ва кенгайтириш: илдизлар сувни, озуқа моддаларни шимиб олади, булар поялар 
орқали, тана орқали, шохлар орқали япроқлар, гуллар, меваларга етказилиши ҳақидаги 
тасаввурларини кенгайтириш. Ўсимликларнинг ўсиши учун ҳаво, сув, қуёш, озуқали тупроқ 
зарурлигини амалий ишлар орқали таништириш. 
Зарурий шароитлар етишмаслигини билдирувчи белгиларни болалар билишлари керак: 
ёруғлик кам бўлганида ўсимлик ёруғлик томонга чўзилади, япроқлари ва пояси оқаради, 
озиқа моддаси кам тупроқда ўсимликлар секин ўсади, иссиқ бўлмаса уруғ унмайди, барглар 
ёзилмайди, сувсиз ўсимликлар қуриб қолади. 
Ўсимликларни кўпайтиришнинг усулларидан бири-қаламча қилиш билан таништириш. 
Эрта гуллайдиган ўтсимон, бутасимон ўсимликлар ва дарахтлар билан таништиришни давом 
эттириш. Баъзи дарахтлар(ўрик, бодом) аввал гуллаб, сўнг барг чиқариши, баъзилари эса 
барг чиқариб(олма, беҳи) сўнг гуллашини тушунтириш. 
Баҳор табиатнинг уйғониш фасли эканлиги ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш ва 
чуқурлаштириш. Айрим ўсимликларнинг пиёзидан, дарахтларнинг қаламчасидан, бутасидан 
кўпайиши мумкинлигини тушунтириш ва ўргатиш. 
Мактабгача таълим муассасаси ҳовлисида болалар билан биргаликда эрта гуллайдиган 
дарахт ва гул кўчатларини экиш, тагини юмшатиш ва суғоришга ўргатиш. Қуриган шох - 
шаббаларни қирқиш, кўмилган гул, ток ва анор кўчатларини очиш ва уларни парвариш 
қилиш кўникмасини ҳосил қилиш. 
Уруғлардан ўсимликлар ўстирилиши (2-3 хил сабзавот гуллайдиган ўсимликлар 
мисолида), ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишидаги асосий босқичлар ҳақидаги(уруғ униб 
чиқиши, япроқли поя, гул, уруғ), ўсимликлар ўстириш, уларни парваришлашнинг асосий 
усуллари(чопилган ерга ўтказиш, сув қуйиш, ерни юмшатиш, ўтоқ қилиш, озуқа бериш) 
ҳақидаги тасаввурни шакллантириш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish