25
БОЛАНИНГ БИР ЁШДАН ИККИ ЁШГАЧА
БЎЛГАН ДАВРДА РИВОЖЛАНИШИ
Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена
(1-
2 ёш)
Бир ёшда боланинг вазни 10-11 кг бўлса, бўйи тахминан 74-80 см
бўлади. Боланинг бир ёшга қадам қўйишини ўзига хос ўтиш даври
сифатида таърифлаш мумкин, энди у тинглай олади, сеза олади, юра олади,
қўл ҳаракатларини бошқаради. Илк ёшда ҳосил қилинган баъзи характер
хусусиятлари мустаҳкамланиб, аста-секин одамнинг табиатига сингиб
кетади. Шу сабабли бир ёшли болада тартиблилик, озодалик, сахийлик,
меҳнатсеварлик, дилкашлик каби фазилатларни шакллантиришга алоҳида
эътибор бериш муҳим.
Боланинг соғлом, тетик ва бақувват бўлиб улғайиши учун зарур шарт-
шароит барпо қилиш, соғлиғини мустаҳкамлаш, тана аъзоларини
чиниқтириш, асосий ҳаракат турларини ва бармоқларининг майда
мускулларини ривожлантиришга аҳамият бериш.
Йирик моторикани ривожлантириш. Бола гавдасини бошқара
олади,
мувозанат
сақлайди
ва
тана
аъзоларини
ихтиёрий
ҳаракатлантиради. Бу даврда бола тўғри йўналишда, йўлакда, энли тахта
устида таянмасдан юра олади; баландлиги 10 см бўлган буюмнинг устига
чиқади ва тушади; йиқилмасдан мустақил туради ва ўтиради; мустақил
равишда орқага бир неча қадам ташлайди; катталарнинг кўрсатмаси
бўйича 3-4 та турли ҳаракатларни бажаради; коптокни кўрсатилган
томонга тепади, кичик баландликдан юмалатади, олдинга ва юқорига
ирғитади; белгиланган масофадан (
стол ости, ҳалқанинг ичи) эмаклаб
ўтади; узунлиги 1 м бўлган нарвончага чиқади ва тушади; ердан 5-10 см
баландликдаги арқон, новда ёки ёғоч устидан ўта олади; мақсадига қараб,
ҳаракат йўналишини ўзгартиради; энгашиб ўйинчоқни олади.
Боланинг ҳаракат фаоллигини ошириш мақсадида: аравачалар, йирик
ўйинчоқ машиналар билан ўйнашга ўргатиш; югуриш, тўғри чизиқдан
югуриб ўтиш, мувозанат сақлаб юриш, эмаклаш, нарсаларни юмалатиш,
ирғитишга ундайдиган ўйинлар ўйнаш, ўйинли машғулотларни 8-10
дақиқа имкон қадар эрталаб очиқ ҳавода ўтказишга одатлантириш. Болани
доимий равишда жисмоний машқлар элементларига ўргатиб бориш;
коптокни тепишга, ирғитишга, мўлжал олишга кўмаклашиш; бирор
буюмни ёки ўйинчоқни олиб келишни илтимос қилиш; баландроқ юзага
чиқа олишини ҳисобга олиб, юзанинг хавфсизлигини таъминлаш;
тўсиқлардан айланиб ўтиб, мўлжалланган жойгача етиб боришини
рағбатлантириш.
Боланинг йирик моторикасини ривожлантириш мақсадида “Тутиб
оламан”, “Коптокни тутиб ол”, “Энли тахтадан юр”, “Йўлакча бўйлаб юр”,
“Байроқни олиб кел”, “Айиқчани олдига бор”, “Коптокни думалат” каби
ҳаракатли ўйинларни ўйнатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: