Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Йил охирида бола: 

ҳаводаги ўзгаришлар (масалан, қор ёғишини, дарахт ва йўлкадаги 
оппоқ қорга, ёмғир ёғаётганда томчиларнинг шўхчан ўйини)га 
эътибор қаратади, кузатади; 

сув ҳақида (сув тўкилади, тошиб кетади, сачрайди) тушунчага эга; 

сувни одамлар, ҳайвону паррандалар, ўсимликлар ичиши ҳақида 
тушунчага эга;

бола ўзига таниш бўлган ўсимлик ва ҳайвонлар номини катталар 
ёрдамида тўғри айтишга ҳаракат қилади. 
 
Ижод 
(1-2 ёш) 
Болада чиройли, рангли нарсаларни ҳис қилиш, қувониш туйғусини
таркиб топтириш. Кичкинтойнинг эътиборини нарсаларнинг ранги, 
ўлчовига қаратиш, суратлар, иллюстрацияларни қизиқиб кўришга, лойдан 
ясалган миллий ўйинчоқлар билан ўйнашга ўргатиш. Қалам ва ручка 
ёрдамида турли тартибсиз (тўғри, доирасимон) чизиқларни, расмларни 
чизиш, лой, хамир, пластилиндан нарса (таёқча, копток) ясашга 
қизиқтириш. Уч ёки ундан ортиқ бўлаклардан иборат бўлган минорачалар 
қуришга ўргатиш. 
Боланинг мусиқага қизиқиш билдиришини, оҳангга мос равишда 
ҳаракатланишини, 
ёқтирган 
қўшиқларини 
айтишга 
интилишини 
рағбатлантириш.
Йил охирида бола: 
- суратлар, иллюстрацияларни қизиқиб кўради; 
- лойдан ясалган миллий ўйинчоқлар билан ўйнайди; 
- қалам ва ручка ёрдамида турли тартибсиз (тўғри, доирасимон
чизиқларни чизади; 
- лой, хамир, пластилиндан нарсалар ясашга қизиқади; 
- мусиқага қизиқиш билдиради, оҳангга мос ҳаракатланишга 
интилади. 
 
 
 


33 
Ўйин фаолияти 
(1-2 ёш) 
Катталар ўйин фаолияти давомида боланинг қувноқ, тетик 
кайфиятини ҳамда эмоционал-ижобий хатти-ҳаракатларини таъминлаши 
жуда муҳим.
Болани оддий ўйинчоқларни қисмларга ажратиш ва йиғиш; турли 
ўйинчоқларни бармоқлар билан айлантириш; уч ёки ундан ортиқ 
бўлаклардан иборат (кубик, ғиштча) минорачалар қуриш; енгил шарлар 
билан пластмасса кеглиларни уриб тушириш; йиғма иншоот ўйинчоқлар ва 
коптоклар билан ўйинлар ўйнашга ундаш. Болани аравачаларни судраш; 
йирик ўйинчоқ машиналарни итариб юргизиш каби ҳаракатлантирувчи 
ўйинларга жалб этиш.
Кичкинтой билан биргаликда қувноқ ўйинлар (“Дон чўқиётган товуқ”, 
“Сакрайдиган қурбақа” - ўйинчоқлар воситасида); таълимий ўйинлар 
(“Типратиканга ёрдам берамиз”, “Рангини топ”, “Пирамида яса”, “Бир хил 
буюмларни топ”, “Ҳалқачаларни ўзакка жойлаштир”, “Катта-кичик”, 
“Ўйинчоқни топ”, “Шаклларни ўзига мос уяларга жойлаштир”, “Нима 
ўзгарди?”, “Расмни тахла”); қуриш-ясаш ўйинлари (кубик устига кубик -
минора, кубик устига учбурчак - уйча, кубикни ёнига ғиштча қўйиш - 
машина, стол, стул, йўлкалар қуриш)ни ўйнаш, ҳаракатли ўйинларни тинч 
ўйинлар билан бирга қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Болага ўйинчоқларни қидириб топиш, узатиш, номини айтиш ва 
улардан қандай фойдаланиш йўлларини айрим ўйин ҳаракатлари 
(қўғирчоққа пиёладан чой ичириш, ухлатгани каравотга ётқизиш) орқали 
ўргатиш. 
Кичкинтой ўйин учун керакли ўйинчоқларни (айиқчани учириш
учун аравачани, қўғирчоқни ўраш учун чойшабни) топишга ҳаракат 
қилади, ўриндиқ остидан ўйинчоқни олиш учун тиззасида ўтиради ва 
туради.
Боланинг ўрганган ҳаракатларини ўзгартириб, бир ўйинчоқда 
қўллаганларини бошқа ўйинчоққа ҳам татбиқ қилиш (қуённи ва айиқчани 
овқатлантириш; қуёнчани ва қўғирчоқни ухлашга ётқизиш)ини 
рағбатлантириш. 
2 ёшли болага мантиқан бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлган ҳаракатли 
ўйинларни (қўғирчоқни овқатлантириш, ухлатиш, ётқизиш, кийинтириш, 
сайрга олиб чиқиш) ўйнашни, ўйинда етишмаган нарсаларнинг ўрнини 
босувчи бошқа ўйинчоқлардан, оддий нарсалардан фойдаланиш (совун 
ўрнида ғиштча, градусник ўрнида чўп)ни ўргатиш. 
Кичкинтойга қор ва қум билан ўйнаганда ўйинчоқ ҳокандозча ёки 
белкуракчадан тўғри фойдаланишни, ҳўл қумни челакча ёки шаклларга 
солиб юлдузча, нон, гул ва бошқа нарсалар ясашни; катталарнинг 
илтимосига кўра маълум рангдаги ўйинчоқни кўрсатиш ва олиб беришни 
ўргатиш. 
Болада қўғирчоқлар ва ўйинчоқлардан завқланиш, тенгқурларига 
нисбатан мойиллик ҳиссини тарбиялаш, ўйин жараёнида бошқаларга 


34 
халақит бермасдан, ўйинчоқларни тортиб олмасдан, аҳиллик билан 
ўйнашга ўргатиш; ўйинчоқларни сахийлик билан алмашиш; ёрдам 
кўрсатиш (ўйин учун зарур буюмни олиб келиш, бериб туриш), ўйин 
ҳаракатларини биргаликда (катталар ёрдамида) бажариш (бир бола
аравачага кубикларни ортади, иккинчи бола уни ташийди ёки иккита бола 
стулчаларни кетма-кет қўйиб «поезд»да сайр қилади) кўникмасини ҳосил 
қилиш. 
Болани мусиқали ўйинчоқлар билан ўйнашга, мусиқали ўйинчоқнинг 
ёқимли овозини эшитиш ва ундан завқланишга ўргатиш.

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish