Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Луғатни фаоллаштириш.
Болага нарсалар номини тўғри айтишни 
ўргатиш, турли нарсаларни бир-бири билан солиштириш, фарқларини 
тушунтириш асосида луғат бойлигини ошириш. Масалан, нарсалар
нимадан тайёрланган (чинни, лой, металл, пластмасса, матодан); шакли, 
ранги, сифати, ўлчови, хоссаларини англатувчи сўзларни ўргатиш. 
Боланинг теварак-атрофдаги воқеа-ҳодисалар ҳақидаги билимларини 
аниқлаш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш орқали, унинг нутқини бойитиш, 
фаоллигини ошириш. Бола луғатига қурилиш ва қишлоқ хўжалигида 
фойдаланиладиган машиналар (экскаватор, кўтарма кран, трактор, 
комбайн), уларнинг ўзига хос муҳим белгилари ва вазифалари, мазкур касб 
эгалари (экскаваторчи, тракторчи)нинг меҳнат фаолиятларига тааллуқли 
сўзлар билан бойитиш ва фаоллаштириш. 
Бола қалби ва онгига она тилига нисбатан муҳаббат, ҳурмат 
туйғусини сингдириш, соф, тўғри гапириш иштиёқини тарбиялаш. 
Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш. Боланинг
сўзларни бир-бирига боғлаб грамматик жиҳатдан тўғри жумлалар тузиш 
малакасини шакллантириш; ўз нутқи ва бошқалар нутқидаги 
камчиликларни пайқаш ва бартараф этишга ўргатиш.  


122 
 Нутқида уюшиқ бўлакли содда, ёйиқ ва қўшма гапларнинг турли 
хилларидан (боғланган қўшма гап, эргашган қўшма гап. Масалан: “Малика 
келди ва биз бирга китоб кўрдик”, “Мадина қўрқди, шунинг учун биз 
арғимчоқ уча олмадик”. Қўшма гапларда ишлатилган кўмакчи ва боғловчи 
сўзларга аҳамият бериш) фойдаланиш малакасини мустаҳкамлаш. Болани 
равишдан фойдаланишга ўргатиш (тез юрди, секин гапирди), сўз ясаш 
малакасини мустаҳкамлаш (“ўқит-ўқитувчи”, “балиқ-балиқчи”). 
Бир фикрни турли воситалар билан
баён қилишга (“Бугун гул 
экмаймиз, чунки ёмғир ёға бошлади”; “Ёмғир ёға бошлагани учун бугун гул 
экмаймиз”); бир-бирининг ўрнини босадиган гаплардан (“Шаҳзода 
хурсанд бўлди”, “Шаҳзода қувонди”) фойдаланишга ўргатиш.
Болага тўғри грамматик шаклларни машқ қилдиришда кўпроқ оғзаки
ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Масалан: “Айт-чи қандай?” 
оғзаки ўйинида (“Қор қандай?- Оппоқ, муздай, совуқ, майда”; “Гул 
қандай?- Чиройли, қизил, хушбўй”) бола фикрлаб, тез ва тўғри жавоб 
беришга ўрганади. 
Болани содда (“Мен қизил олма едим”) ва қўшма гаплар (“Гуруҳимиз 
билан полизга кўчат экдик, фақат Собир қатнаша олмади”) тузишга, 
бунда барча сўз туркумларидан фойдаланишга (аввал намуна асосида, 
кейин мустақил) ўргатилади.
Болани гапирганда сонни отга (Стол устида бешта нок ва еттита 
олма бор); сифатни отга (чиройли кўйлак; қизил олма); сифатни феълга 
(қўшиқни ёқимли куйлади; расмни чиройли чизади) тўғри боғлаш; 
ҳайвонларнинг болаларини билдирувчи отларни кўпликда (қўзилар; 
бузоқлар) тўғри ишлатиш малакасини такомиллаштириш. Болани турли 
усуллар билан янги сўзлар ясаш (гул - гулдон, гулзор, гулчи, Гулнора; қанд – 
қанддон; сув - сувчи)га, нутқда сифатдошлардан (ўқиётган бола, учаётган 
капалак) фойдаланишга ўргатиш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish