Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш. Боланинг китобни қизиқиб
томоша қилишини рағбатлантириш; китобда фақат расмларга эмас, балки
ҳарфларга ҳам эътибор билан қарашга ундаш, ўрганишга бўлган ҳавасни
тарбиялаш. Болага зарур маълумотларни йиғишда китоб энг керакли манба
124
эканини тушунтириш; адабий асардан айрим парчани сўзлаб беришга,
ёдлаган шеърини ифодали ўқишга ўргатиш.
Оддий таҳлил ва синтез қилиш кўникмаларини ривожлантириш:
- гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга бўлиш (“Баҳорда лола
очилади”. “Ба-ҳор-да ло-ла о-чи-ла-ди”);
- маълум товушларни ўрнини аниқлаш (сўзнинг бошида, ўртасида ва
охирида);
- сўзда товушлар кетма-кетлигини аниқлаш;
- товушларни эшитишда фарқлашга ўргатиш;
- илмоқ, гажак, чизиқчалар, таёқчалар элементларини чизишга
ўргатиш.
Бадиий адабиёт. Болада бадиий сўзга қизиқиш ва муҳаббат
туйғусини, бадиий асарлардаги гўзалликни ҳис этиш кўникмасини
шакллантириш, маънавий-ахлоқий камолатига алоҳида эътибор қаратиш;
китобхонлик саводини, китобхонлик маданиятини тарбиялашда давом
этиш.
Болани миллий руҳда тарбиялаш, бадиий дидини шакллантиришда
доимий равишда халқ оғзаки ижоди намуналари билан таништириш:
мавсум қўшиқлари (“Омонлик, ҳей, омонлик...”, “Читти гул-а, читти
гул...”); қизиқмачоқлар (“Қурбақажон, қурбақа...”, “Тулкича-я, тулкича...”);
ўйин қўшиқлари (“Оппоқ-оппоқ, оқ кўрак...”, “Опа, опа анжир...”)ни
ифодали ўқиш, ёдлатиш, ўйинлар ташкил этиш асосида бола дилига яқин
бўлган миллий оҳангдаги жозибани, мусиқийликни ҳис этиш туйғусини
такомиллаштириш.
Болани мақол, тез айтиш, санамаларни, ёшига мос кулгили
латифаларни мустақил айтишга, топишмоқларга ўйлаб, фикрлаб жавоб
беришга ўргатиш.
Шеърий асарлар орқали бола қалбида она-Ватанга (Э.Воҳидов
“Ўлка”, Н.Ориф “Она юртим”, Э.Раимов “Куйга тўлсин она-Ватан”)
муҳаббат туйғусини шакллантириш; шеърдаги юмор, ҳазил, кинояни
тушуниш (Ш.Отабек “Аччиқ чой”, А.Обиджон “Сохта амаки”, А.Акбар
“Биринчи июнь”) кўникмасини мустаҳкамлаш. Табиат манзаралари
(Қ.Муҳаммадий “Тонгда”, Р.Файз “Чучмома”, Ҳ.Раҳмат “Шабнам” в.б.) акс
этган шеърлардаги гўзал бадиий тасвир (ўхшатиш, жонлантириш)ларни
пайқаш ва аслига қиёслашни ўргатиш. Шеър ва ҳикоя орасидаги асосий
фарқлар (шеърда - қофия, ритм, мусиқавий оҳанг, бадиий тасвир
воситалари бор; ҳикояда - ҳаётий воқеалар баён қилинади, ҳаётий
образлар иштирок этади) ҳақида илк маълумот бериш.
Шарқнинг буюк алломалари Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад
Бобур, Юсуф Хос Хожиб, Абу Али ибн Сино ҳақидаги тушунчаларини
бойитиш, айрим асарлари (Ю.Х.Хожиб “Қутадғу билиг” (парча),
А.Навоий “Бир кабутар”); ривоятлар (“Боғи Бобурий”, “Ибн Сино
шогирдлари”) билан таништириш.
Бола диққатини эртакларда тасвирланаётган ғаройиб воқеаларга,
сеҳрли нарсаларга қаратиш (Ўзбек халқ эртаклари: “Зумрад ва Қиммат”,
125
“Эгри билан Тўғри”, “Қарғавой”); эртакнинг ўзига хос хусусиятлари
ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, ижобий (яхши) ва салбий (ёмон)
қаҳрамонлар ҳақида; бадиий асар жанрлари (шеър, ҳикоя, эртак)нинг
фарқли томонларини тушунтириш.
Халқ достонларига қизиқтириш, кичик парчалар (“Ширин билан
Шакар”) ўқиб бериш, достон ҳақидаги тушунчаларини бойитиш.
Турли халқ оғзаки ижоди ва ёзувчиларининг асарлари билан
таништириш (америка халқ эртаги – “Митти сичқоннинг катта
саргузаштлари”, япон халқ эртаги – “Қалдирғоч ва иккита қовоқ воқеаси”,
эстон халқ эртаги – “Ҳар ким феълига яраша”, рус халқ эртаги – “Ғозлар-
оққушлар”, Қ.Тангриқулиев “Нон” (ҳикоя), Ч.Айтматов “Жимжилоқ”
(эртак), К.Чуковский “Дўхтир Войжоним” (шеърий эртак), В.Берестов
“Чин сўз” (эртак), В.Сухомлинский “Мақтанчоқ хўроз” (эртак), Ш.Перро
“Қизил қалпоқча” (эртак), Ака-ука Гриммлар “Бир хумча шовла” (эртак),
Н.Боқизода “Чумчуқлар қарори” (шеърий эртак), Ж.Смақов “Бойчибор”
(шеър).
Болани ҳикояларда акс этган воқеалар маъносига тушуниш,
қаҳрамонлар ҳаракатларини кузатиб, мулоҳаза юритишга (М.Муродов
“Сенинг галинг”, Шуҳрат “Зайнабнинг мушуги нега аразлади?”), тўғри
баҳо беришга ундаш. Халқ эртаклари (Чивинбой”, “Қумурсқа” ) ва адабий
эртаклар (Р.Толиб “Ғалати зиёфат”, Ҳ.Олимова “Саришта ва Фаришта”)
ҳақида тушунча бериш (халқ эртаклари қадим замонларда яратилган ва
авлоддан-авлодга ўтиб бизгача етиб келган. Бу эртакларни ким
тўқиганини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун улар “халқ эртаклари”
дейилади; ёзувчи ва шоирлар томонидан ёзилган эртакларга “адабий
эртак” дейилади).
Болага турли мавзудаги бадиий асарларни тушуниш, мазмунини
сўзлаб бераётганида шошилмай, воқеани изчил баён этиш, грамматик
жиҳатдан тўғри гап тузиш ва аниқ талаффуз этишни ўргатишда давом
этиш.
Бола билан қўғирчоқ театрига бориш; бадиий асарлар бўйича суҳбат-
мунозаралар ташкил қилиш. Суҳбат-мунозарада фаол қатнашишини,
кўрган
театр
томошасидан,
эшитган
бадиий
асаридан
олган
таассуротларини қизғин “муҳокама” қилишини (“Нима учун шундай
бўлди?”, “Шундай бўлмаслиги учун, нима қилиш керак?”); асар
қаҳрамонлари ҳақида ўз мулоҳазасини (“Менимча, у – тўғри (хато)
қилди”, “У одобли (одобсиз) бола экан”) бемалол билдиришини;
саволларга ўйлаб, аниқ ва тўғри жавоб беришини рағбатлантириш;
фикрларини эркин баён этиш кўникмасини шакллантириш; тушунмаган
жойлари ҳақида тортинмасдан изоҳлаб беришни сўраш, “Нега?”, “Нима
учун?” каби савол орқали мурожаат этишга ўргатишда давом этиш;
Мунозараларда ўзини тутиш маданиятини тарбиялаш.
Болада эртак, ҳикоя, шеър, топишмоқ тўқишга бўлган ҳавасни
шакллантириш; қофия ва сўз ўйинларига қизиқиш билдиришини
126
рағбатлантириш. Бадиий асарни саҳналаштириш ва ролларга бўлиниб
ижро этишга бўлган ҳавасини орттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |