Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Жонли табиат. Ўсимликлар дунёси



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Жонли табиат. Ўсимликлар дунёси. Болани сабзавотлар ва 
меваларнинг ўзига хос белгилари билан таништириш. Сабзавотлар 
полизда, мевалар эса боғда, дарахтда ўсиши; сабзавотлар ҳар йили 
экилиши, мевали дарахтлар эса кўп йиллик ўсимлик ҳисобланиши ҳақида 
қисқача тушунча бериш. Мевали боғлар ва полиз хўжаликлари билан 
таништириш.
Сабзавотлар (сабзи, картошка, шолғом, пиёз, помидор, бодринг) ва 
мевалар (олма, гилос, ўрик, олча, анор, нок) ҳақидаги тушунчаларини
мустаҳкамлаш. Сабзавотлар (лавлаги, редиска, турп, саримсоқ) ва мевалар 
(шафтоли, олхўри, хурмо) билан таништириш. Болага сабзавот ва 
меваларнинг номини, ранги, шакли, таъми, тановул қилиниши 
(пиширилади, тузланади, қуритилади ёки хомлигича ейилади) ҳақида 


99 
амалий машғулотлар орқали тушунча бериш. Сабзавот ва мевалар 
етиштиришда катталарнинг меҳнати ҳақидаги тасаввурни шакллантириш. 
Полиз экинлари (қовун, тарвуз) билан таништириш. 
Боланинг эътиборини фасллар ўзгариши (баҳор, ёз, куз, қиш); ҳар бир 
фаслнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ равишда ўсимликлар 
дунёсида ҳам ўзгаришлар содир бўлишига қаратиш. Кузда дарахтларнинг 
барги тўкилади, ўтлар сарғаяди, дала ва боғларда йиғим-терим ишлари
бошланади. 
Қиш фаслида тарбиячи бола диққатини баргларнинг тўкилиб, 
дарахтлар ялонғоч бўлиб қолганига, игна баргли арчалар эса доимгидек 
кўм-кўк бўлиб, яшнаб туришига жалб қилади. 
Бола эътиборини баҳор келиб кунлар илиши билан дарахтларнинг 
куртак чиқариши, гуллаши, барг ёзиши, ўт-ўланларнинг кўкариши 
кабиларга қаратиш.
Ёз фаслида мевазор боғлар, дарахтлардаги ўзгаришлар ҳақида 
қизиқарли суҳбатлар уюштириш. Мевали дарахтлардан шафтоли, олхўри, 
хурмо билан таништириш. 
Ўсимликлар яхши ўсиши учун энг аввало унумдор ер, сув, қуёш, 
озуқа 
ва 
доимий 
парвариш 
зарурлиги 
ҳақида 
тасаввурларни 
шакллантириш.
Бола билан мевали дарахтлар боғда, сабзавотлар полизда ўсиши 
ҳақида суҳбатлашиш. Таниш ўсимликлар номларини эслаб қолишга 
ўргатиш.
Мактабгача таълим муассасасининг ер майдончасига пиёз, кашнич, 
гулловчи ўсимликларнинг йирик уруғларини тарбиячи бошчилигида экиш 
ва уларнинг ўсиш жараёнини кузатиш, парваришлаш. 
Гуллайдиган маданий (чиннигул), ўт ўсимлик (бойчечак) ва доривор 
ўсимликлар (мойчечак, ялпиз) билан таништириш. Уларнинг номлари ва 
рангларини тўғри айтишга ўргатиш. Шу билан бирга боланинг эътиборини 
баргларнинг шаклига, пояси ва гулларидаги фарқларга, баъзи 
ўсимликларнинг шифобахш хусусиятларига қаратиш. 
Хона гули фикус ҳақидаги билимини мустаҳкамлаш ва наврўзгул, 
ёронгул (геран) билан таништириш, уларни парвариш қилиш йўлларини
ўргатишни давом эттириш.
 Ҳайвонот дунёси. Болани фасллар ўзгарганда, хусусан, куз ва қиш 
даврида айиқ, бўри, олмахон, қуён, тошбақа сингари ёввойи 
ҳайвонларнинг ҳаёт тарзи (қаерда яшайди, нима билан озиқланади, 
душманларидан қандай ҳимояланади) ҳақидаги тасаввурларини бойитиш. 
Бу фаслда уй ҳайвонларининг ҳаёти қандай кечиши, уларнинг 
болалари (ит-кучукча, мушук-мушукча, қўй-қўзичоқ, сигир-бузоқ, эчки-
улоқча в.б.) ҳақида тушунчаларни аниқлаш ва кенгайтириш. 
Уй ҳайвонларининг ташқи кўринишидаги фарқлар (тана қисмлари, 
товушлари, юриш-туришларига хос хусусиятлар), нима билан 
озиқланиши, хўжаликка қандай фойда келтириши, уларга ғамхўрлик 


100 
қилиш, парваришлаш йўллари хусусида қизиқарли маълумотлар бериб, 
боланинг уй ҳайвонлари ҳақидаги тушунчаларини янада бойитиш. 
Паррандаларни (ўрдак ва жўжалари, курка ва жўжалари) парвариш 
қилиш ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш. 
Болада илк экологик маданиятни тарбиялаш.
Бола диққатини кунлар илиши билан қушлар кўпайиб, ҳашаротлар 
пайдо бўлиши, кунлар совиши билан ҳашаротлар буткул кўринмай 
қолганига, муассаса ҳовлисидаги қушлар ҳам камайиб кетганига қаратиш. 
Совуқ қиш кунида қорни очиб овқат излаётган қушчага қийин эканлигини 
ҳис этишга ундаш. Болада қушларга ғамхўрлик қилиш (майдончада учиб 
юрган қушларга дон сепиш) ҳиссини тарбиялаш.
Қушларнинг нима билан озиқланиши, қишлоқ хўжалигига 
келтирадиган фойдаси ҳақида ҳам қисқача маълумот бериш. Болани 
қушлар 
(чумчуқ, 
мусича, 
қалдирғоч
ҳақидаги 
тасаввурларини 
мустаҳкамлаш ва булбул, майна, зағизғон билан таништириш.
Атроф-муҳитда учрайдиган ҳашаротлар (капалак, хонқизи, асалари, 
ниначи, тиллақўнғиз)ни фарқлашга ўргатиш. 
Болани аквариумдаги балиқларга озуқа беришга ўргатишда давом 
этиш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish