Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Бола ўз танасининг қисмларини ва гигиенани ўрганади



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Бола ўз танасининг қисмларини ва гигиенани ўрганади. Болани 
соғлом турмуш тарзига одатлантириш. Унда ўзининг ташқи кўринишидан 
мамнунлик ҳиссини уйғотиш, кўринишини таърифлаб беришга ундаш. 
Болага танасининг баъзи аъзоларини кўрсатиш, номларини (ўнг ва чап 
тирсак, ўнг ва чап елка, ияк) тўғри айтишни ўргатиш. 
Одам соғлом ҳаёт кечириши, танадаги ҳар бир аъзо соғ бўлиб, ўз 
вазифасини аниқ бажариши учун, ўз танасини чиниқтириши, жисмоний 
машқлар бажариши, гигиенага (қўлни тозалаб ювиш, тишларни тўғри 
парваришлаш) риоя этиши ҳақида болага содда, қизиқарли тарзда 
тушунчалар бериш. Мавзуга оид ҳикоя ва шеърлар ўқиш, кўргазмали 
материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Ўқув йили охирида бола: 
- ўзи яшаётган кўча, маҳалла, қишлоқ ёки шаҳарнинг номини билади; 
- ўз исм-шарифи, ота-онасининг исм-шарифини айта олади;


98 
- буюк боболаримиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур
ҳақида дастлабки тушунчаларга эга; 
- миллий байрамлардан: “Мустақиллик”, “Наврўз”, “Меҳржон” ҳақида 
тасаввурга эга;
- катталар меҳнати (боғбон, деҳқон, сотувчи, ошпаз, новвой, қурувчи
ҳақида билади; 
- транспорт турлари ва кўча ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотга 
эга; 
- уй-рўзғор буюмлари ва уларнинг вазифаларини билади; 
- маиший буюмлардан – дазмол, кир ювиш машинаси, тикиш 
машинасини билади; 
- ўзининг ташқи кўринишини таърифлаб беради;
- ўнг ва чап тирсак, ияк, ўнг ва чап елка каби тана аъзоларининг 
номини билади ва қаерда жойлашганлигини кўрсатади; 
- одам шаклини чизади; 
- таниш буюмларни гуруҳларга ажратади, туркумлайди. 
 
Табиат билан таништириш 
(4-5 ёш) 
Жонсиз табиат. Болада бизни ўраб турган борлиқни, табиат 
ҳодисаларини кузатиш, табиат гўзаллигини кўриш, уни асраб авайлаш ва 
онгли равишда муносабатда бўлишни тарбиялаш.
Болани об-ҳаводаги ўзгаришлар (совуқ, иссиқ, илиқ, қуёшли, булутли 
бўлиши; шамол эсиши, ёмғир, қор ёки дўл ёғиши), сув ва қорнинг айрим 
хусусиятлари (тиниқ, тоза сув истеъмол қилинади; қор юмшоқ, оппоқ, уни 
истеъмол қилиб бўлмайди, қордан қорбобо ясаш, қорбўрон ўйнаш мумкин
билан таништириш ва фарқлашга ўргатиш.
Табиатдаги айрим нарсаларнинг ўзига хос хусусиятлари (тош-
қаттиқ, қум-сочилувчан) ҳақида қизиқарли тарзда тушунча бериш. 
Боланинг тун ва кун ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш, кун 
қисмлари (эрталаб, кундуз, кечқурун, тун)да катталар ва болаларнинг 
ҳаракатлари ҳақида суҳбатлар ўтказишни давом эттириш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish