Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Ҳиссий ривожланиши. “Мен” концепцияси



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Ҳиссий ривожланиши. “Мен” концепцияси ёки ўз-ўзини англаш 


119 
тушунчаси. Боланинг исми-шарифи, ёши, манзили, оила аъзолари, қайси 
мамлакат, шаҳар, қишлоқда яшаётганлигини, она Ватани, унинг табиати, 
севимли ўйинчоқлари, халқ миллий анъаналари ва одатларини, миллий ва 
маданий қадриятларни билиши ва улар билан ғурурланишини қўллаб-
қувватлаш. Тенгдошлари ўртасида ўз ўрнини англаши, ўзи тўғрисидаги 
маълумотларни бошқа болалар билан алмашишини рағбатлантириш. 
Ўғил болага (жасур, мард, зийрак, чаққон, қизларга ҳурмат) ва қиз 
болага (назокатли, мулойим, оқила, чаққон, саришта) хос бўлган 
фазилатларни тарбиялашни давом эттириш.
Ўзини ҳар хил ёшда ва ҳолатларда танишга ўргатиш, атрофдагиларга 
яхши кўринишни исташига ҳурмат билан қараш.
Топшириқни бажаришда сабр-тоқатли, қатъиятли бўлиш, ўйинларни 
ташкиллаштириш, фаолиятларда мустақил ҳаракат қилиш, ўзига нисбатан 
самимий ва носамимий муносабатларни англаш, жаҳли чиққанида ўзини 
тута олиш, ўз хоҳишини катталарнинг талабига бўйсундириш, берилган 
топшириққа масъулият билан қарашни ўргатиш. 
Ўзи эришаётган натижаларни ҳаққоний баҳолаш, ўзига ўзи берган 
баҳоси билан катталарнинг баҳосини солиштириш, ўз камчиликларини 
тузатиши мумкинлигини англашга ўргатиш. 
Ҳиссий ифодалаш. Ўзининг ҳиссий ҳолатини тушунишга, мустақил 
равишда ўз кайфиятини, ҳиссиётларини сўз билан ифодалашга (“Мен 
хурсандман”, “Мен мамнунман”, “Менинг кайфиятим яхши”, “Менинг 
кайфиятим ёмон”, “Мени ранжитишди” каби) ўргатиш.
Катталар ва тенгдошлари билан муносабатдан қувониш ва завқланиш, 
меҳрибончилик кўрсата олиш, уларнинг ҳиссий ҳолатини (суюниш, 
ғурурланиш, асабийлашиш) ҳис қилиш, агар инсон чарчаса, нимадандир 
аразласа, кайфияти бузилса, жаҳли чиқса унинг кайфиятини сезиш 
қобилиятини шакллантириш. 
Болани ўз ҳиссий ҳолатларини бошқаришга, тенгдошлари ва ўзи 
томонидан содир қилинган турли ҳолатлар орқали одамларнинг хулқ-
атвори, руҳий ҳолати ва кайфиятларини билишга, “Мана бундай қилсак – 
бошқаларга ҳам, менга ҳам яхши бўлади”, “Буни қилиш мумкин эмас, 
чунки у ҳафа бўлади” каби хулоса чиқаришга ўргатиш.
Мусиқий асарларга нисбатан эмоционал муносабат билдириш, завқ 
билан тинглаш ва уларга жўр бўлиш, бадиий асар қаҳрамонларининг 
ҳолатларини тушуниш, уларга ҳамдардлик билдириш, ўз фикрлари ва 
ҳиссиётларини сўз билан ифодалашини қўллаб-қувватлаш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish