Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Нутқнинг товуш маданиятини шакллантириш



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Нутқнинг товуш маданиятини шакллантириш. Боланинг она 
тилидаги барча товушларни тўғри талаффуз этиш малакасини 
мустаҳкамлаш. Болага мавжуд тил тизими (товуш, сўз, гап) тўғрисидаги 
дастлабки тасаввурларни таркиб топтириш. Сўздан товушни, унли ва 
ундош товушларни ажрата олишга ўргатиш; овоз сифатларини (баланд, 
ўртача, паст, йўғон, ингичка, жуда ингичка), нутқ суръатини (тез, 
ўртача, секин) тарбиялаш, сўзда товуш ўрнини белгилашга (m-m-m-mu-
shuk, m-u-u-u-shuk, mu-sh-sh-sh-uk) ўргатиш;
Болага s-z, p-f, t-d, p-b, l-r, u-o’, х-h, k-g товушларини тўғри талаффуз 
этишни; товушларни эшитганда ва талаффуз этганда (узун-қисқа) ажрата 
олишни машқ қилдириш, товуш талаффузидаги нуқсонларни йўқотиш. 
Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. 
Боланинг адабий нутқини тарбиялашни давом эттириш. Сўзларни 
адабий тил нормалари асосида орфоэпик жиҳатдан тўғри, аниқ, дона-дона 


121 
қилиб талаффуз этишини такомиллаштириш. Овоз кучининг паст-
баландлигини нутқ суръатига, гап мазмунига қараб ўзгартира билишни 
шакллантириш, оҳанг воситаларидан тўғри фойдаланишга ўргатиш. 
Болага қаттиқ ва юмшоқ ундош “h” ва “х” товушларини ажратиш ва 
тўғри талаффуз этиш машқларини бажартириш (бу товушлар устида 
ишлаш кейинчалик ҳам давом эттирилади). 
Луғат иши. Боланинг теварак-атрофдаги ҳодисалар ҳақидаги 
тушунчаларини аниқлаш ва кенгайтириш асосида уларнинг нутқини 
бойитиш ва фаоллигини ошириш. Бола луғатига республикалар, шаҳар, 
қишлоқ ва кўчаларнинг номи, айрим махсус сўзларнинг маъноси; касб-
ҳунарга
оид сўзлар (ғишт терувчи, бўёқчи, дурадгор, пахтакор, ўқитувчи, 
тарбиячи); нарсаларнинг номи, ўзига хос муҳим белгилари, ранги (ёрқин, 
очиқ, пишиқ, пухта)ни тўғри айтиш; ўхшаш нарсаларни бир-бирига 
солиштириб, фарқларини аниқлашга; одамларнинг меҳнатга
муносабатини ифодаловчи (ғайратли, меҳнатсевар, дангаса, саранжом-
саришта) сўзларини киритиш; умумлаштирувчи сўзлар (сабзавотлар, 
мевалар, пайабзал, устки кийимлар); антоним сўзлар (узун-қиска, кеча-
кундуз, кучли-кучсиз, паст-баланд); маъноси бир хил, аммо айтилиши ҳар 
хил бўлган синоним сўзлар (хурсанд, шод, қувноқ; баҳор, кўклам; чиройли, 
кўркам, гўзал); айтилиши бир хил, аммо маънолари ҳар хил бўлган омоним 
сўзлар (ўт-майса, ўт-ариқдан ўтиш, ўт-олов)ни тушуниб, тўғри қўллай 
билиш малакасини мустаҳкамлаш. Боланинг янги сўзлар маъносини 
билишга ва улардан фойдаланишга бўлган хоҳишини рағбатлантириш. 
Халқ мақоллари, маталлари ва ибораларини тушунтириш (“Каттага 
ҳурматда, кичикка иззатда бўл”, “Бирни кессанг, ўнни эк”, “Дўст бошга иш 
тушганда синалади”, “Яхши сўз билан, ёмон мушт билан”, “Ёлғон 
гапирмасанг, хижолат чекмайсан”). 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish