Ишлаб чиқариш харажатлари тахлили
Тадбиркор асосли ва оқилона бошқарув қарорларини қабул қила олиши учун корхонанинг даромадлари ва харажатлари ҳақида аниқ маҳлумотларга эга бўлиши, шунингдек, бу маҳлумотлар тахлил учун қулай кўринишга келтирилиши лозим. Жумладан, корхона харажатларини таснифлашда маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ва давр харажатларини, доимий вз ўзгарувчи харажатларни бир-биридан ажратиб олиниши муҳим ўрин тугади.
Харажатларнинг ишлаб чиқариш таннархига ёки давр харажатларига киритилиши молиявий натижаларнинг аниқланишига, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмига, моддий заҳиралар қолдиқлари қийматига таoсир этади. Давр харажатлари улар амалга оширилган давр натижаларига ёзиб қўйилади келгуси даврга ўтказилмайди. Бу масала қандай ҳал этилиши корхонанинг баҳо сиёсатига ҳам таъсир этмай қолмайди. Шунинг учун амалиётдаги жиддий масалалардан бири муайян харажатларни қайси моддага киритиш маласидир: ишлаб чиқиш харажатларигами, давр харажатларигами ёки йилларга тақсимланиб кетувчи капитал харажатларгами? Корхона фаояиятининг соф натижасини аниқлаш учун корхона ҳисобот даврида амалга оширган барча харажатлар эҳтиборга олиниши лозим. Шунга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Харажатлар таркиби тўғрисида Низом”га биноан барча харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
1. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи:
бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
ишлаб чиқариш характеридаги бошқа бевосита ва билвосита харажатлар (ишлаб чиқаришнинг устама харажатларини қатор қўшган ҳолда).
2. Давр харажатлари (операцион харажатлар):
маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар;
маҳмурий харажатлар;
бошқа операцион харажатлар.
3. Молиявий фаолият бўйича харажатлар:
тўлаш бўйича харажатлар;
чет эл валютасидаги операциялар бўйича салбий курс фарқлари;
қимматли қоғозларга йўналтирилган маблаьларни қайта баҳолашдан талофот;
молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
4. Фавқулодда зарарлар.
Харажатларни, маҳсулот таннархини пасайтириш ҳар бир корхонада мавжуд моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларга таяниб, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, кўпроқ фойда олиш учун имконият яратади. Корхона кўлами кенгайиши билан тадбирор учун таннархни пасайтиришнинг бир фоизи аҳамиятли бўлиб боради.
Харажатларни пасайтириш ва самарадорликни ошириш тадбиркордан корхона маблағларидан, меҳнат ва моддий ресурслардан оқилона ва тежаб-таргаб, бу борадаги барча резервларни ишга солиб фойдаланишни талаб қилади. Бунинг учун эса харажатларнинг ҳар бир тури бўйича пухта иқтисодий тахлил йўлга қўйилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |