Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили


Корхона фаолиятини тахлил этиш мазмунан ўз таркибига қуйида



Download 29,41 Kb.
bet2/6
Sana01.07.2022
Hajmi29,41 Kb.
#727960
1   2   3   4   5   6
Bog'liq


Корхона фаолиятини тахлил этиш мазмунан ўз таркибига қуйидагиларни олади:

  • Корхона фаолиятининг тахлил этилаётган соҳасида тахлил этиш ўз қандай вазифа ёки мақсадни қўяётганлигини аниқ белгилаб олиш.

  • Тахлил этилаётган обoектнинг сабаб-оқибат алоқалари характерини ойдинлаштириб олиш ва бу алоқаларни тадқиқ этиш учун зарур усулларни ва кўрсаткичларни танлаш.

Объект учун хос бўлган натижавий кўрсаткичга таoсир этаётган
омиллар ёки шароитлар таoсирининг йўналиши ва миқдорини аниқлаш.

  • Мазкур омиллар таoсирини кучайтираётган ёки заифлаштираётган
    сабабларни аниқлаш ва тадқиқ этиш.

  • Ижобий омиллар таъсирини кучайтириш бўйича тавсиялар ва
    хулосалар ишлаб чиқиш.

Ички мақсадлардаги корхона фаолияти тахлили қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилади:

  • ишлаб чиқариш самарадорлигани оширишнинг ижобий ва салбий омилларини аниқлаш ва баҳолаш;

  • самарадорликни ошириш;
    резервларини ишга солишга кўмаклашиш;

  • корхонанинг яхлит фаолиятига ҳамда унинг бўлинмалари фаолиятига объектив баҳо бериш;

  • ҳар бир ходимнинг, ҳар бир бўлинманинг эришилган натижалардаги ҳиссасини аниқлаш ва шу йўл билан корхонада ташаббускорликни раьбатлантириш учун шароит яратиш;

  • корхонада оқилона бошқариш қарорларининг қабул қилиниши ва уларнинг изчил равишда ижро этилишига ёрдам бериш;

  • корхонада ишлаб чиқариш ва молиявий режаларнинг асосланган бўлишини таъминлаш.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, корхона фаолиятини тахлил қилишда бу фаолият натижалари ва якунларини ўрганиб чиқиш марказий ўринни эгаллайди. Корхона хўжалик фаолияти муайян кўрсаткичларда ўз ифодасини топади. Корхона фаолиятининг якунларини ифода этиш учун, одатда, ягона кўрсаткич камлик қилади. Шунинг учун бир бири билан боғланган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Бу тизим корхонадаги ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этаётган барча муҳим омилларни ўрганиб чиқиш имконини бериши лозим. Кўрсаткичлар тахлилида уларни тармоқда ёки регионда мавжуд бўлган нормативлар билан таққослаш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур нормативлар корхонада ишлаб чиқаришнинг техник-технологик даражасини белгилайди ва иқтисодий самарадорликки ошириш учун мўлжал бўлиб хизмат қилади.
Корхона фаолияти якунларининг танлаб олинган кўрсаткичлар тизими таркиби мазкур фаолиятнинг стратегик ва тактик мақсадлари билан ҳам боғланган бўлиши мумкин. Бозор муносабатлари шароитида стратегик мақсадлар корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ бўлса, тактик мақсадлар, айниқса кичик бизнесда корхонанинг бозордаги ўз ўрниий сақлаб қолишга ва мустаҳкамлашга қаратилган бўлади.




    1. Download 29,41 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish