Т/р
|
Чора-тадбирлар номи
|
Ижро муддати
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро учун
масъуллар
|
I.МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
1.
|
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Қонунлар, қарорлар ва фармонлар моҳиятини чуқур англаган ҳолда тизимдаги хотин-қизлар учун онлайн ўқитишлар ташкил этиш.
|
Ҳар чорак
|
1. Режа график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Режа графикни амалга ошириш.
|
Касб-ҳунар мактаби Хотин-қизлар кенгаши
|
2.
|
“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йилида гендер тенгликни таъминлаш чораларини кўриш
|
2020-2021- ўқув йили
|
Жамиятда гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш.
Қизларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш ва ишга жойлашишига алоҳида эътибор қаратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Хотин-қизлар ўртасида таълим, илм-фан соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни ривожлантириш.
|
Касб-ҳунар мактаби Хотин-қизлар кенгаши
|
3.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020-йил 25-майдаги 297-сонли “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши” буйруғи ижроси юзасидан ҳар чоракда вазирлик Кенгашига ҳисобот тақдим этиб бориш.
|
Ҳар чорак
|
Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган (297-сонли буйруқ иловасига кўра) тавсияда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ҳар чоракда бир марта ТМ “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши” йиғилишини ташкил этиш.
Кун тартибидаги масала, Маслаҳат кенгаш йиғилиши қарори, қарор ижроси юзасидан Бошқарма Маслаҳат кенгашига ҳисобот тақдим этиш.
|
ТМ Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши раиси,
Касб-ҳунар мактаби Хотин-қизлар кенгаши
|
4.
|
ТМ муассасаларида “Қизларжон” клуби фаолиятини такомиллаштириш орқали қизларни ахлоқий ва эстетик маданиятини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, мазкур клубнинг ягона режасини ишлаб чиқиш.
|
2020 йил 25 сентябрь
|
1. “Қизларжон” клуби фаолиятини такомиллаштириш юзасидан иш режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Клубнинг янги ўқув йилидаги ташкилий масалалар бўйича йиғилишини ташкил этиш.
3. Режа асосида тизимли ишларни йўлга қўйиш.
|
Касб-ҳунар мактаби Хотин-қизлар кенгаши,
ТМ “Қизларжон” клуби раиси
|
5.
|
Талабалар турар жойларидаги хотин-қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
ТТЖларда талаба-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган ижодий, касбий, бадиий тўгарак-клублар фаолиятини янада кучайтириш;
хусусий хонадонларда ва ижарада яшовчи талаба қизлар билан ишлаш бўйича ягона тизим ишлаб чиқиш ва уни назоратга олиш.
|
2020 йил 25 сентябрь
Доимий
|
1.Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш.
Унда:
1.ТТЖда талаба-қизлар билан олиб борилаётган психологик суҳбатлар мавзуси, тиббий кўрикдан ўтказиш, репродуктив саломатлик бўйича суҳбатлар, касбга йўналтириш ва хунар ўргатиш, бандлигини таъминлаш чораларини кўришни белгилаш.
2.Хусусий хонадон ва ижарада яшовчи талаба-қизлар билан индивидуал ишлаш. Тарбияси оғир, ИИБ профилактик рўйхатида турувчи, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба-қизлар билан манзили ишлаш, уларнинг турур жойларини бориб ўрганиш ва улар билан психологик сухбатлар ташкил этиш.
|
ТМ Хотин-қизлар кенгаши,
Психологлар
|
6.
|
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш
|
2020 йил
25 сентябрь
|
1.Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
Унда:
1.1 Олий таълим муассасаларида малакали тиббиёт мутахассислари, психологлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, илм-маърифат ва маданият соҳаси вакиллари иштирокида туркум учрашувлар ташкил этиш;
эрта турмуш, эрта туғруқ ва оилавий ажралишларнинг салбий оқибатларини ёритувчи турли саҳналар, кўрик-танловлар, шоулар ташкил этиш;
талабалар турар жойларида яшаётган, тунги вақтларда кафе, ресторан, клуб, дискотека ва бошқа кўнгилочар жойларга борадиган талаба-қизлар билан алоҳида тарбиявий ишлар олиб бориш.
2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш.
|
ТМ Хотин-қизлар кенгаши,
Психолог,
Ёшлар ишлари агентлиги
|
7.
|
Хотин-қизларнинг олий таълим олиши, ишга жойлашиши ёки ўз мустақил фаолиятини йўлга қўйишига (айниқса, қишлоқ жойларда) тўсқинлик қилувчи сабаб ва омилларни аниқлашга қаратилган комплекс тадқиқотлар ўтказиш ва уларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш
|
Ўқув йили давомида
|
Қуйидаги мавзуларда Касб-ҳунар мактаби да талаба-қизлар ўртасида махсус ижтимоий сўровлар ўтказиш:
“Қизларнинг таълим олишидаги мавжуд тўсиқлар”;
“Қизларнинг таълим олиши учун яратилган имкониятлар”.
Ижтимоий сўровлар натижаларини вазирликка киритиш.
Хотин-қизларни ишга жойлаштириш ёки мустақил фаолиятини йўлга қўйиш учун ўқитиш ҳамда шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
|
ТМ Хотин-қизлар кенгаши,
Психолог
|
8.
|
Касб-ҳунар мактаби да хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг,
шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш.
|
2020 йил сентябрь
Доимий
|
Ногиронлиги бўлган ва оғир турмуш шароитидаги педагог аёллар ва талаба қизларнинг рўйхатини шакллантириш.
Уларнинг муаммоларини ўрганиш, манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш, уларни ижтимоий ҳимояга олиш чораларини белгилаш.
|
ТМ Хотин-қизлар кенгаши
|
|