Фавқулодда вазият хавфи юзага келган вақтда:
- шахсий ҳимоя воситалари олинишини ташкил этиш ва ФВ оқибатларини бартараф этиш;
- гуруҳ ФВ юзага келиши мумкин бўлган ҳудудга етиб бориш маршрутини ўрганиш;
- ёнғин ўчириш учун керак бўлиши мумкин бўлган сув манбаларини аниқлаш. Ёнғинни доирага олиш ва ўчириш борасидаги вазифаларни тушуниб олиш;
- иморат қулаб тушиши хавфи мавжуд бўлган жойда иш олиб бориш вақтида ҳимоя ва хавфсизлик чораларига риоя этилиши кетидан кузатиш.
Ёнғин хавфсизлиги гуруҳи сардори Б.Генжемуратов
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қорақалпоғистон тиббиëт институти
Ректори, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ______________О.А.Атаниязова
«___» __________ 2021 йил
Қутқарув гуруҳи сардорининг
Хизмат мажбуриятлари
Қутқарув гуруҳи сардори тузилма сардорига, объект фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғига ва унинг ўринбосарига бўйсунади. ФМ тузилмаси сардори бўлмаган пайтларда унинг вазифасини бажаради.
Қутқарув гуруҳи сардори гуруҳга ўз вақтида хабар берилиши, гуруҳнинг тезда тўпланиши ва шайлиги, профессионал тайёргарлиги, билим даражаси, махсус ва умумий тайёргарлиги, табел мол-мулки билан таъминланганлиги учун шахсан жавоб беради.
Қутқарув гуруҳи сардорининг мажбуриятлари:
- фуқаро муҳофазаси бўйича ўз билимларини доимо ошириб бориш, шахсий таркиб билан машғулотлар олиб бориш, тузилма белгиланган табел жиҳозларига мувофиқ шахсий таркиб билан жамланган, мол-мулк ва асбоб-ускуналар билан тулиқ таъминланган бўлишига ғамхўрлик қилиш;
- ўз қўли остидаги ходимларнинг аҳлоқий-психологиясини ва иш қобилиятларини, фамилияси, исми, шарифини, йиғилиш эълон қилинганда уларни тезда чақириш йўлларини билиш;
- фавқулодда вазият таҳдид солган ёки юзага келган вазиятларда тузилма шахсий таркибининг йиғилишини ташкил этиш, уларни шахсий ҳимоя воситалари, фавқулодда вазият ўчоқларида қутқарув ишларини олиб бориш учун тегишли асбоб-ускуналар ва воситалар билан таъминлаш;
- қутқарув ишларини бажариш учун топшириқ олингандан кейин уни пухта режалаштириш ва анқлаштириш, фавқулодда вазият рўй берган жойга бориш учун фармойиш бериш.
Фавқулодда вазият рўй берган жойга етиб келгандан кейин вазиятни баҳолаш (объект шикастланиш хусусиятларини, жабрланган кишилар мавжуд ёки йўқлигини, улар қаерда жойлашганлигини аниқлаш, амалга оширилиши лизим бўлган ишларнинг турини ва ҳажмини аниқлаш, ўзининг ва унга бириктирилган тузилманинг имкониятларини ҳамда об-ҳавонинг ҳолатини баҳолаш) ва қутқарув ишларини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиш;
- Фуқаро муҳофаси тузилмаси сардори қўл остидаги шахсий таркибга вазифаларни қўяётганда объектдаги вазиятни, тузилма иш бажарадиган жой ва ишлар ҳажмини, уларни бажариш муддатларини, қўшнилар билан ҳамкорлик қилиш тартибини, бошқариш ва хабар бериш сигналларини, қутқарув ишлари бориши тўғрисида ахборот бериш тартиби ва муддатларини, ўзининг жойлашган жойини кўрсатиб ўтиш;
- фавқулодда вазият рўй берган ҳудудда иш олиб бориш давомида хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратиш, зарур бўлганда юзага келган вазиятга қараб, давомийлиги 2 соатдан 12 соатгача икки сменали ишни ташкил қилиш;
- қутқарув ишларини бажариб бўлгандан сўнг (зарур бўлганда) шахсий таркибни ва мол-мулкларни радиоактив, кимёвий, бактериал зарарланишлар ва кучли таъсир кўрсатувчи заҳарли моддалардан тозалаш учун тўлиқ санитария ишловидан ўтказиш;
- ишларни бажариш давомида вазият ўзгаришини кузатиб бориш, қўл остидаги шахсий таркибга кушимча вазифалар қўйиш ва шахсан ўзи қутқарув ишларида иштирок этиши;
- объект фуқаро муҳофазаси штаби ва қўл остидаги шахсий таркиб билан телефон, радио, чопарлар орқали ва шахсан мулоқот юритиб алоқани амалга ошириш;
- ишларнинг бориши ва вазиятнинг ўзгариши тўғрисида объект ФМ штаби бошлиғига ва унинг ўринбосарига ахборот бериш.
Қутқарув гуруҳи сардори Ф.Шарипов
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Do'stlaringiz bilan baham: |