Кёлер, Хеннинг Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи / Хеннинг Кёлер. Тар



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/25
Sana10.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#649910
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
1 4986038876935028903

Х. ХОНИМ ҲАЁТИДАН 
(АМАЛИЁТДАН НАМУНА)
УЧИНЧИ БОБ


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
80
урф ва русумни кузатади, ёрқин ранглардаги либослар
-
ни кийишни ёқтиради: содда аёл, лекин гўл эмас. Х. 
хонимнинг «ақлли»лар (олий маълумотлилар, ўқитув
-
чилар, руҳонийлар), санъат олами кишилари ҳақидаги 
фикрлари юқори эмас – бундай шахслар аёл учун исён
-
кор кишилар тоифаси гўё. Х. хонимга кўпроқ ўзи ҳақи
-
да гапириш ёқади. Бундан келиб чиқадики, аёлни сох
-
талик, ёлғон, ҳасад ва атрофдагиларнинг худбинлиги 
қизиштиради. Шунингдек, турмушга чиққан ва биринчи 
фарзанди туғилган ондан бошлаб ўзини бошқаларга ўх
-
шамаслигини ҳис қила бошлаган. Тўғри, қайси маъно
-
да ҳаммага ўхшамаслигини ўзи билмайди, аммо нима 
бўлганда ҳам у оддий уй бекаси ва рафиқа сифатида 
бошқалар билан бир хил. Унинг сўзларига қараганда, 
ҳеч қачон ўз ҳаёти билан яшолмаган, ўша ўз ҳаётининг 
қандай бўлиши мумкинлигини ҳам ҳалигача билмайди.
Х. хонимнинг болалиги қувноқ ўтмаган. Болалигида 
ишонмаслик, шубҳаланиш азоби доим кўнглини қий
-
наган, онасининг сўкишлари, уришишлари ҳаммадан 
норози бўлишига сабаб. У ҳатто ўн олти ёшида зўрлик
-
нинг қурбонига айланишига оз қолган. Уйига кўзида ёш 
билан келганида онаси, оилани шарманда қилдинг, деб 
уни бузуқ, фоҳишага чиқарган. Кейин ҳеч қандай даҳ
-
шат рўй бермаганига қарамай қизини гинеколог-шифо
-
корга олиб борган.
Қиз тўққиз ёшида – у вақтда онаси ҳомиладор бўлган 
– тақиқлашларига қарамай уйдан чиққан. Қайтиб келга
-
нида онаси чироқ лампасини алмаштираётган бўлган 
ва қўққисдан оёғи тойиб стулдан полга йиқилган. Она
-
нинг ҳомиласи тушган. Ҳомиланинг нобуд бўлишида 
қизни айблашган. Бундай айбловлар, таҳқирлар имкон 
бўлди дегунча кўп йиллар давомида эслатилаверган. 
Бу хотирланадиган «кўнгил қийноқлари»ни тасвирлаш 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
81
учун келтирилган иккита мисол эди. Х. хоним она 
меҳри, муҳаббати, ғамхўрлиги нима эканлигини бил
-
мади. Тўғри, уни уришмаган, аммо ўзини кўп ёлғиз 
қолдиришган, ёшига муносиб бўлмаган ишларни бу
-
юришган: у олти ёшида кичкина укасига қараб, она
-
сининг ўрнини босарди. Ҳақиқий болаларча ўйнага
-
нини, узоқ вақт севган машғулоти билан банд бўлган 
пайтларини эслолмайди. Унинг фақат мажбуриятла
-
ри бўлган, эвазига ҳеч қандай миннатдорчилик, рағ
-
бат олмаган. Отаси худди фарзандлари каби хотини
-
нинг инжиқликларидан қўрққан.
Х. хонимнинг турмуш ўртоғи жаноб Х. меҳнаткаш, 
ишга бутун вужуди билан киришадиган инсон. Аёл эри
-
ни ўзининг халоскори деб билади. 17 ёшида у билан 
танишган экан. Унгача аёлнинг ҳеч бир йигит билан му
-
носабати, ишқий саргузашти бўлмаган. Қўрқув бирин
-
чи фарзанди дунёга келганда туғруқдан кейин юзага 
келадиган депрессия билан бирга пайдо бўлган экан. 
Қўрқув заминидаги юрак неврози. Кейинроқ бу қўрқув 
бошқа тушунарсиз қўрқувларга: ёпиқ ва ҳашамат
-
ли бинолардан, одам кўп йиғиладиган жамоалардан, 
ҳушдан кетиб қолишдан, ухлашдан ва қоронғиликдан, 
ёлғиз қолишдан, автомобилда юришдан ва ҳоказолар
-
дан қўрқишга йўл берди. Х. хонимдаги касаллик деярли 
ўттиз йил турли усулларда даволанилди, Х. хонимдан 
касалликни енгиш учун ўзининг ҳам ишлаши талаб қи
-
линганда даволанишни тўхтатиб қўйган. Сўнг психиа
-
трлар унга бир талай тинчлантирувчи дорилар рўйха
-
тини ёзиб, бир қанча адабиётлар ўқишни тавсия қилиб 
уйига жўнатишган.
Х. хоним ва жаноб Х. ўртасидаги ришта тезда мус-
таҳкамланди. Х. хоним эридан доим ўзининг ёнида ёки 
ҳеч бўлмаса шу яқин атрофда бўлишини талаб қилди, 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
82
эр хотинига бўйсунди. Улар жаноб Х. уй бошқарувчиси 
сифатида иш топиши мумкин бўлган бинодан турар жой 
излашди. Ўша вақтдан буён эр ортиқча ҳаракат қилиш 
эркидан мосуво бўлди, қамоқхонага кўникди, лекин ра
-
фиқаси олдига мажбурий шартларни қўя олди: хотини 
худди чўрилардек унинг ҳамма истакларини бажо кел
-
тириши керак.
Даволаниш бошида Х. хоним уйини тарк этишдан 
ёки квартирасида бир ўзи қолишдан қўрқарди, маса
-
лан, дўконга ул-бул харид қилишга чиқмасди, мабодо 
чиқишга тўғри келиб қолса, уни ваҳима чулғаб оларди: 
бирдан оёғи юрмай қолса-я, кучли жазавага тушса-я! 
Гоҳо аёлни хаёлий, ўйлаб топилган бемаъниликлар 
қийнарди, эри билан бирга овқатланаётган пайтда нон 
кесадиган пичоқни унга, ўғлига ёки қизига тиқиб ола
-
ётганини тасаввур қиларди. Аёл фақат қатъий белги
-
ланган ҳудудда қатъий белгиланган йўналишда юра
-
ди, фақат шу ердагина у бир ўзи, бировларнинг куза
-
тувисиз юришдан қўрқмайди. Агар автомобилда бир 
ерга, масалан, терапевтик сеансга бориш зарур бўлса, 
қўрқув унда «автомобилда кетаётганимда қўрқувдан 
ақлдан озсам нима қиламан, машина ғилдираги ёрилиб 
кетса нима бўлади, эрим рулни бошқараётиб ҳушидан 
кетса-чи?» деган саволларни пайдо қиларди хаёлида. 
Х. хоним фақатгина ўз уйида, одатланган даврасида 
ва ўзи қилиб ўрганган ишларни бажарганда хотиржам, 
демак, эртасига ҳам ҳеч қандай воқеалар содир бўл
-
майди, эртанги куни худди бугунгидек (ўзгаришларсиз, 
янгиланишларсиз, демакки, шахс ривожланишисиз) 
ўтади.


Х. хоним мисолида кўрганимиздек, қўрқув билан 
касалланган киши ҳамма нарсада хатар, таҳликани 
кўради, булар беморга келажакда содир бўладигандек 
туюлади. Эҳтиёткорликни уйғотадиган ёки кучимиз ет
-
майдиган вазият олдида чекинишга чорлайдиган «инс-
тинкт» яқинлашиб келаётган у ёки бу аниқ фалокатга 
жавоб қайтармайди, балки келажакда содир бўлиши 
мумкин бўлган ҳамма ҳодисаларни хавфли ва ҳалокат
-
ли эканини ажратмай қўяди.
Қўрқув қуюни келгусида бўладиган ҳамма нарсани 
қоплаб олади, соғлом фикрни, тажрибанинг кўриши 
мумкин бўлган кўринишларни тўсиб қўяди. Қўрқув би
-
лан зарарланган тасаввур қора қуюн ичида фалокат ва 
офатларнинг шаклини, ташқи кўринишларини чизади. 
Бу кўринишлар ташқи ҳодисаларнинг хотираси сифа
-
тида ортга қайтади. Содир бўлаётганларнинг моҳияти 
ана шунда. Х. хоним ва худди шундай вазиятда бўлган 
бошқа кишиларда мураккабликлар бор, хавф-хатарни 
ўзига олишнинг эътиборга лойиқ ўзига хос бўлмаган 
шакли мавжуд. У келажакда маълум бир хавф-хатар
-
ни кўрмайди, агар ростдан ҳам бўладиган бўлса, ҳар 
эҳтимолга қарши ўша фалокатнинг олдини олиш чо
-
ра-тадбирларни кўрмайди – хатар унга ҳали тўла яшаб 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish