Кёлер, Хеннинг Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи / Хеннинг Кёлер. Тар



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/25
Sana10.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#649910
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
1 4986038876935028903

УЙҚУДАГИ ОНГДАН УЙҒОҚ ОНГГА
ЎТАДИГАН ХУСУСИЯТЛАР
БЕШИНЧИ БОБ


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
94
туғилган гўдакнинг руҳи қутблар орасида тебранади, 
бошдан-оёқ қўрқувга қуршалганча, ҳимояланмаганча 
ва уйғониш учун ҳеч нимадан узоқлашмаганча (уйқудан 
«бир қисмини», уйғониш давомида ички хотиржамлик 
белгиларини сақлаб қолишга ўрганмагунча) икки ора
-
лиқда чайқалиб туради. Ўзининг бошпанасида тинчлик, 
осойишталик ҳукмрон. Боланинг тинч, хотиржам, фой
-
дали уйқусига қўрқув соҳаси билан боғлиқ ҳеч нарса 
дахл қила олмайди. Кейинроқ бориб вазият ўзгаради. 
Қўрқув уйқунинг юқори ҳудудларига жойлашиб олади, 
энди уйқу бизни кўпроқ таъсирлантирадиган, қўзғата
-
диган оламдан ажратади, аммо руҳ жисмоний вужуд ва 
ҳаётий жараёнлар билан уйқунинг регенератив имко
-
ниятларини тўла амалга оширишдан ҳам кўра кучлироқ 
боғланади. Бунда биз инстинкт импульслари ва англаш 
жараёни ўзаро таъсирлашаётган , қисман ҳали ташқи 
олам билан боғланган соҳанинг тинчланмаган тартиб
-
сиз оралиғига тушиб қоламиз. Бундай ўзаро таъсирла
-
шишдан, маълумки, сеҳрли, ёвуз, жоҳил, балки ором
-
бахш, ҳузур бағишлайдиган образлар ва моҳиятлар 
пайдо бўлади. Бола бир қадар қўнадиган бу «оралиқ 
соҳа»да, биринчи қисмнинг иккинчи ва учинчи боблари
-
да баён қилганимиздек, ғайришуурий таассуротлардан 
пайдо бўлган образлар вақти-вақти билан тўпланади, 
худди ташқи оламдан узоқлашган каби улардан ҳам 
узоқлашиш зарур. 
Янги туғилган чақалоқларнинг уйқуси тўла маънода
-
ги «бахтиёрлик»дир. «Инсондаги ташқи ҳиссиётлар фа
-
олиятининг тўхташи билан ўша заҳоти ижодий ибтидо 
уйғонади», – деб ёзади Рудольф Штайнер. Бу болалар 
учун ҳаққоний равишда адолатдир. Бошқа бир ўринда 
Штайнер бу ерда «кузатиш ҳайрати, таажжублари» на
-
зарда тутилаётганини баён қилади, яъни, болаларнинг 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
95
уйқуда ўз ҳимоячи фаришталари томон учаётганликла
-
рини, улар билан қандай муносабат, мулоқотда бўла
-
ётганликларини кузатиш қизиқарли эканини таъкид-
лайди. Психологнинг бу сўзларини том маънода қабул 
қиламиз, ахир болалар ҳақиқатан ҳам ўзларига яхши 
таниш бўлган оламда яшаш учун қўрғон, юпанч ва дал
-
да излашади.
Шундай қилиб, бедорлик, ҳушёрлик кучимиздан айи-
радиган ва «бўғадиган» қўрқув билан алоқадор экан. 
Ухлаганда бола руҳияти яқинлашиб келаётган келажак 
учун (уйғониш пайти ва ундан кейинги соатлар) «куч 
ва мустаҳкамлик»ни тўплайдиган (Штайнер) ижодий, 
яратувчилик ибтидоси ҳаракатга тушади. Бу ижодий 
ибтидода биз жасорат деб атайдиган кучнинг булоқ ва 
чашмалари бор.
Илк болаликнинг қарама-қарши ҳолатлар ўртасида
-
ги боғловчи воситаси онадир. Она биринчи навбатда 
бола ҳимояси изчиллигини ўз ўрнига қўяди, вақтида 
уйғонишига ғамхўрлик қилади, оҳисталик ва эҳтиёткор
-
лик билан яна уйқуга кузатади. Унинг ёрдамисиз гўдак 
ухлаш ва уйғонишлар орасида ҳеч қандай ўтишларсиз 
тинимсиз қийналиб кетган бўларди. Она бола учун «ғи
-
ра-ширалик», енгил тонг ёришиши, осуда кечанинг тим
-
соли бўлади, негаки гўдак ҳаётининг илк ойларида ички 
кунлик ритмлар ҳали табиатга мослашолмайди. Катта
-
лар томонидан қўрқувни енгиш учун ўсмирлик даврига
-
ча олиб бориладиган ўта жиддий педагогик-терапевтик 
ёрдам (маълум маънода тарбия терапия деб ҳам таъ
-
рифланади) амалда ота-оналарнинг болаларни уйқуга 
тўғри тайёрлаш ва эрталаб тўғри уйғониши учун асосли 
ёндашувларидан иборат. Афсуски, бу шароит кўпинча 
назардан қочирилади. Кўп ҳолатларда болалар қўрқу
-
вини аниқлашга қаратилган энг одил ва жиддий уриниш-


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
96
лар ёқимли туюлса-да, аммо қумда қурилган, қоғозда 
чизилган уйчанинг мазмуни боланинг ухламоқчи экани 
ҳақида ишора бўлиши мумкинлиги умуман эсланмай
-
ди ёки бунга юзаки қаралади. Умуман, катталар болани 
ухлаш ва уйғониш ўртасидаги воситачилик ёрдамидан 
мосуво қилишганда (шунчаки диққатини бўлиб, чалғи
-
тиб ёки мустақил бўлишга одатлантириб) бу тушунча
-
нинг тескари изоҳи кучга кириши энди ҳаммамизга аён 
бўлди. Бу ҳақда яна батафсилроқ тўхталамиз.
Боласига меҳр кўрсатиб, унга ғамхўрлик қилганида 
она хусусан нималар қилади? Боланинг уйғонишига 
қарши ҳаракатлар қилади! Келинг, ўзимизча тасаввур 
қилайлик: ўта кескин уйғонишда боланинг руҳи (бу ерда 
ҳалқа яна туташади, биз катталардаги қўрқув касаллиги 
ҳақидаги баёнимизга қайтамиз) ташқи олам шароитла
-
рига ҳали мустаҳкамланмаган танадан ўтишга ҳаракат 
қилади. Боланинг руҳи «ташқи олам ҳаёти билан яшай
-
ди, бутунича ташқи оламда яшайди» (Штайнер), агар 
она ушлаб қолмаганида ва ортга, яъни, уйқу остонаси
-
гача кузатмаганида у ноаниқликлар, номаълумликлар 
ичида шунчаки эриб кетиши ҳам мумкин эди. Болани 
вақти-вақти билан уйқуга қайтариш, яъни, қўрқувдан 
озод қилиш инсондаги оналик инстинкти деб номлана
-
диган ҳамма-ҳамма нарсаларнинг асосий ғоясидир. 
Шундай қилиб, уйғониш онлари кучсиз шаклда ўти
-
ши устида ғамхўрлик қилаётган она янги туғилган гўда
-
гини нафақат атрофи олам таассуротларидан ҳаддан 
зиёд қўзғалишидан ҳимоя қилади, балки у билан чам
-
барчас боғлиқ бошқа нарсалардан ҳам асрайди. Гап 
шундаки, агар бола онасининг ушлаб олишига ва яна 
ортга, уйқусига қайтаришига ишонмаганида эди, у ҳол
-
да бола уйғонишга қарши шахсий «усул»ларини қўлла
-
шига тўғри келарди. Бундай усулларни биз биламиз: 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
97
одатда болалар бошини ритмик тебратади, ўйнатади, 
бир хил оҳангда, бир маромда овоз чиқаради, мулоқот
-
дан қочади ва бошқалар.
Англашилмовчиликлардан қочиш учун бу ерда қу-
йидаги икки нарсани қўшиб қўйишимизга тўғри кела
-
ди. Биринчидан, онанинг ўз боласини узоқлаштиришга 
бўлган ҳаракатлари, шубҳасиз, тутуриқсизликкача ети
-
ши ва унга зиён қилиши мумкин. Консультация вақтида 
дуч келган воқеаларим бунга мисол бўла олади, аммо 
сўнгги пайтларда педагогик нотўғри муомала тўғриси
-
да жуда кўп гапирилаётганини қайд этмай ўтолмайман. 
Ожиз, заиф, айниқса, ҳимоясиз болани ўша нозиклик 
даражасига мос оддийгина ҳимоя қилиш ҳақида гап 
кетганда экспертлар тилидан «ортиқча ғамхўрлик қи
-
лаётган она» атамаси жуда осонлик билан чиқиб ке
-
тяпти. Уларнинг фикрича, оналар кўпинча масъулият 
ҳамда мажбурият ҳисси етишмагани учун эмас, гўёки
замонавий қарашлар ва қадриятлар (эркин, мустақил, 
ишлайдиган она бола учун ишончсиз, иродасиз онадан 
кўра анча мустаҳкам таянч, худди бу иккиси бир-би
-
рига зид ҳолатдек) сабаб ўз фарзандларини тез-тез 
ва кўпроқ диққат-эътиборга кўмар эмишлар. Иккинчи
-
дан, биз яхши биламизки, ҳозирда «касалхона» бола
-
ларига ўхшаганлар борган сари кўп учрамоқда, ота-о
-
налари ўз муҳаббатини, ғамхўрлигини аямаса ҳам, 
шу билан бирга, боланинг эркини сиқмаса ҳам улар 
алоқа ўрнатолмайди, жуда ҳам қўрқоқ. Биринчи ўрин
-
да бу катта-катта шаҳарларда ва унинг атрофидаги 
ҳудудларда яшайдиганларга тааллуқли, улар нафақат 
атроф-муҳитга, балки кенг маънода мактаб тизимига 
муаммо туғдиришади, бу ҳақда эса тўлақонли гапир
-
масликнинг иложи йўқ. Бундан ташқари, гоҳи-гоҳида 
ҳаёт бизнинг олдимизга шундай жумбоқларни чиқариб 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
98
қўядики, уларга кўра туғилиш ҳамда ўлиш чегаралари 
ортидаги мавжудликлар ҳақида ўйлаб уларга, айниқса, 
туғилгунга қадар содир бўладиганларга нисбатан сами
-
мий муносабатда бўлиш лозим бўлади. 
Узоққа қарашга мажбур бўлган, қуёш горизонтда 
турган пайтда унга қўлини узатиб ушлаш имкони бўл
-
маган болани тасаввур қилайлик. У ҳеч нарса қила ол
-
майди, агар кимдир қўлини чўзиб кўзига соя солмаса, 
қамаштирувчи ёруғлик ўша заҳоти кўзини юмиб олишга 
мажбур қилади. Ҳаётининг бошида бола том маънода 
ҳам, мажозий маънода ҳам, онаси ва отасининг «ёрда
-
ми»га муҳтожлик сезади. Лекин секин-аста у ўз қўлидан 
фойдаланишга ва кўзини пана қилишга ўрганади. Хўш, 
у нималарни ўрганади?! Ҳимояланиш имо-ишоралари
-
ни ўрганади! Вақти-вақти билан ана шундай пана қи
-
ладиган, тўсадиган ички ва ташқи ҳаракатларни кўпроқ 
ўзлаштириб боради; бошқача айтганда, уйғонишни, ҳуш-
ёрликни заифлаштириш учун турли усулларни қайта 
ишлаш одатини, яъни, кундузги идрок этишга уйқу эле
-
ментларини қайсидир маънода киритишни мунтазам 
ўрганиб боради. Аммо соғлом шароит ва вазиятларда 
ўсаётган инсон эрта ёпилишга (бу мутлақо нотўғри) 
мажбур бўлган «касалхона» болаларидан фарқли 
ўлароқ, ўз шахсиятини ривожлантиришга халақит қил
-
майдиган, аксинча ёрдам берадиган инстинкт сингари 
хусусиятларни, енгил «ёқтирмаслик, хуш кўрмаслик 
кучларини» пайдо қилади. Бунинг қандай ўтишига кўра, 
қўрқув ўзининг фойдали томонини юзага чиқаради 
— ҳаёт устози, мураббийсига айланади. У бизда ўзи
-
мизнинг ирода кучларимизни бойитишни ва кучни би
-
рон-бир мақсадларга қаратишни, ҳиссий таассуротлар 
оқимида тартиб ўрнатишни, ўз хатти-ҳаракатларимиз
-
ни мулоҳаза қилишни уйғотади. «Қўрқув ҳар доим ўз
-


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
99
лаштириш ва ўрганишда янги қадам босишимизга ун
-
даши мумкин. Моҳиятан ҳар қандай қўрқув, ҳатто ҳар 
қандай ваҳима — янги билимларнинг даракчисидир» 
(Глёклер) ва ўзим ҳам шу ўринда қўшимча қиламан: 
қўрқув ички ишончга эга бўлиш учун ҳам навбатдаги 
қадамни қўйишга чақиради. Бунда қўрқув шунчаки бо
-
стирилмайди ёки ўчирилмайди, балки «жиловланади». 
Сезгир, зийрак, шу билан бирга, ўз мулоҳазалари ва ҳа
-
ракатларига ишонган инсон қўрқув билан шартлашади. 
У қўрқувга шундай дейди: «Сен четга ўтасан ва менга 
нарса, ҳодисаларни нозик ҳис этишга, уларни тушуниш
-
га ёрдам берасан. Бунинг эвазига мен сенга ўзимдан, 
ички оламимдан жой бераман».
Сезгирлик – «қалб яраси»ни кучайтираётган қўрқув-
нинг «хиралашган» шаклининг айнан ўзи! (Штайнер 
таърифи бўйича).
Ҳақиқатгўйлик, ростгўйлик, тўғрисўзлик ҳисси ёки 
ўзининг ва ўзгаларнинг инсоний қадр-қимматини се
-
зиш – «хом» шаклга кирган ҳаддан ортиқ дилгирлик, 
жиззакилик, ўта оғир кўнгил ярасининг хиралашгани
-
дир. Қўрқув ижтимоий лаёқат, қодирлик кўринишида 
амалга ошади, кишилар билан муомала-муносабат 
қилишда шахсий азоб-уқубат ва кечинмаларимиз 
устида орттирган тажрибамиздан – бу ҳолатда ҳақо
-
ратомуз, таҳқирли аралашувдан – фойдаланиш учун 
шарт-шароит яратади.
Мулойимлик – яқинлашиб қолиш, боғланиш, алоқа
-
ларнинг узилиши кабилардан ваҳимага тушишнинг 
«хиралашган» шакли.
Қўрқув бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши билан 
боғлиқ ҳодисаларга мисоллар жуда кўп. Нима учун 
бундай ўзгаришлар содир бўлади?! Агар уйғонаётган 
идрок ўз шахсий ривожланиш суръати (динамикаси)


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
100
га бўйсунганда эди, у ҳолда шикастланиш, жароҳатла
-
ниш беҳад кўп бўлар ва ҳамма жойда ортар эди. Лекин 
онг уйқудан келадиган қалб хусусиятларига ва сифат
-
ларига, лаёқатларига ҳавола қилади. «Осойишталик», 
«ҳушёрлик», «совуққонлик» (қўрқув юзага келтирган 
оламга нисбатан лоқайд муносабат негизидаги), «эҳти
-
ёткорлик» ва ҳоказолар – бу тушунчалар уйғонаётган
-
да «бузилиш» таҳдид қилган пайтда фойдаланиш за
-
рур бўлган кучларни турли томонлама ёритади. Негаки 
бир томондан, соғлом фикр юритишни сақлаб қолиш 
учун, иккинчи томондан «шахсий салоҳиятларга нисба
-
тан ишончга созланиш учун» ... ҳар иккала ҳолатда ҳам 
муносабатларнинг аниқ вариантлари бизнинг кучимиз 
етишини умумий ва бутунича кўрсатади» (Хиклин). 
Шундай қилиб, ниманидир танлаш талаб қилинишини 
кўряпмиз: ўша туфайли бизни ортга енгил чекинтира
-
диган уйғониш жараёнининг экстраверт (яланғочловчи) 
оппозицияси юзага келади. Енгил ортга деганимиз уй
-
қудаги (беркинадиган жой) идрок йўналиши – у қадар 
узоқ эмас, аммо ҳамма ҳиссиётлар ва аралашувлар
-
нинг нарса ҳамда ҳодисаларга нисбатан аниқ масофа
-
си сақланиши учун етарли бўлган бўшлиқ.
Баён қилинганлардан якуний хулоса чиқарадиган 
бўлсак, у қуйидагича: ижтимоий лаёқатлардаги қўрқув 
метаморфозаси (ривожланиш натижасида бошқа кўри
-
нишга ўтиш, бошқа тусга кириш, айланиш) уйғоқ ва 
ухлаётган идрокнинг тўғри пропорцияланишини таклиф 
этади. Уйғоқ идрокнинг яланғочланиш динамикасига, 
яъни, таъсирлантирадиган оламга муносабатда ортга 
енгил чекинишга уйқудаги идрокнинг хуш кўрмаслик 
тенденциялари ўртача камайтирилган улуши қарши ту
-
риши керак. Тиниқ, уйғонаётган идрок уйқудаги идрок
-
дан қўрқувни енгишни ўрганади. Қўрқувнинг пайдо бў
-


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
101
лишини ҳамма долзарб ёки биографик сабаб ларидан 
ташқари деб билмаслик мос келувчи педагогик ва те
-
рапевтик воситаларни излаш калитини топиш демак, 
шунингдек, ўзимизда қўрқув билан муносабатни тарби
-
ялаш воситаларидир.
Уйқу ҳақида яна бироз тўхталамиз. Биз уйқу пайти 
ғафлатда бўламиз, аниқроғи, онгсизлик соҳасида бўла
-
миз-ку деб ҳисоблайдиган баъзи китобхонларимиз
-
ни «ухлаётган идрок» бирикмаси саросимага солиши 
мумкин. Бу бўйича Карл Кёниг онгсизлик соҳаси ҳақи
-
да шундай деган: «Бу пайтда идрок бўлмагани учун 
гапирмаймиз, балки одатда бизнинг «Мен»имиз одат
-
даги идрок соҳасига қараганда сустроқ, шиддатсизроқ, 
жадаллашмаган ҳолда идрок қилади. Кейин муаллиф 
ўз фикрини давом этиб, қуйидагиларни баён қилади: 
«Ахир биз уйқуда кечирган кечинмаларимизни шу соҳа
-
дан олиб ўтмаймизми?! Ахир кундузи ҳал эта олмаган 
муаммоларимиз кечаси ўз ечимини топган ҳолатлар 
бўлмаганми?!» Шуларга кўра, Карл Кёниг хулоса қи
-
лади: шубҳасиз, қўрқув «биз ҳисоблашишимиз керак 
бўлган идрок шаклини ривожлантиради». Ахир ўз ҳа
-
ётининг биринчи, иккинчи, учинчи йилларини эслолма
-
са, демак, бўлиб ўтган воқеликларда ҳеч нима онгли 
тарзда кечирилмаган деб ҳеч ким таъкидламаса керак! 
Тўғриси, ўша вақтлардаги таассуротлар идрокнинг бош-
қа ҳолатида қабул қилинган. Кундузи биз аллақандай 
тунги воқеаларни худди улар бўлмагандек эслолмас
-
лигимизни исбот қилиш ўшандайин бемаънилик ва ту
-
туриқсизлик бўларди. Балки кечаси кечирилган кечин
-
малар бизнинг ишларимизда ва яширин қарорларимиз, 
ҳукмларимизда ҳаракатда бўлишда давом этар, худди 
илк болаликдаги бутунлай ёддан чиққан кечинмалар 
каби. Ҳамма яхши ва ёмон нарсаларни муқояса қилиб 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
102
тарозига солган пайтимиз самарасиз кечганда «эрта
-
лаб кечқурундан донороқ» деб ва мураккаб муаммони 
ҳал этишни ортга суриб ухлашга ётганимизда тажри
-
бадан бошқа яна нима бизни бошқаради?! Александр 
Борбели ёзади: «Уйқу олами ва бедорлик олами шун
-
чалар ажраладики, шунга кўра ҳаммамиз икки оламда 
яшаймиз деб айтиш мумкин». Ахир ҳақиқатда бирон 
бир муаммони уйқуга ишониб, бошқа бир «олам»да 
одатий кундузги идрокдан кўра ақллироқ эканимизни 
тан оламиз-ку! Ёки кимдир хафа бўлиб, аламлар ичи
-
да ухлаб қолиб, хурсанд бўлиб уйғонган ҳолатни олсак. 
Эҳтимол, уйқуда қандайдир маънавий-руҳий фаолият, 
ҳаракат бўлгандирки, натижада инсон қайғу билан му
-
носабат қила олган.
Йорген Смит бу жиддий ва муҳим масалани образ
-
ли тасвирлаган: «Кундалик идрокда, эрталабдан то 
кечки уйқуга ётгунча биз қайсидир маънода дунёвий 
мавжудлик юзасида бўламиз. Бу юза, устки қатлам 
бизнинг кундалик идрокимиз киролмайдиган дара
-
жадаги чуқур руҳий реаллик билан ўраб олинган. Шу 
ўринда савол туғилади: ана шу нозик юзадан туннинг 
чуқур юлдузли бўшлиғига нималарни олиб ўтамиз... 
ва нималарни ўзимиз билан ортга олиб қайтамиз?» 
Буни кўз билан кўришнинг иложи йўқ, негаки «икки 
олам ўртасида» жойлашиш ҳар сафар хотиранинг 
йўқолиши билан кузатилади. Шу билан бирга, ҳаёт
-
нинг асосланмаган таҳлили бизни бирон-бир оқибат
-
ларга олиб келиши мумкин.
Шундай оқибатлардан бири шароитдир, агар циви
-
лизация билан боғлиқ тартибсизлик ва касалликлар 
мавҳумлашса, у ҳолда табиатимизга кўра қўрқувни 
ўзимиз билан уйқу остонасига олиб борамиз, яъни, кеч 
тушиши билан чўчиймиз, даҳшатли туюлади ва тундан 
кундузга мардонаворлик, жасурлик, журъатни олиб ўта
-


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
103
миз. Уйғониш палласида қўрқувга тайёргарлик кучайиб 
боради, роҳатбахш, тетиклантирувчи уйқудан сўнг да
-
диллик кучи устун бўлади. Ахир биз болага қарата ай
-
тилган «Қўрқиш керак эмас, ухлай қол энди» гапининг 
юпатувчи мазмунга эга эканлигини бутун қалбимиз би
-
лан ҳис этамиз-ку! Буни сал бошқачароқ етказиш керак: 
«Қўрқувни ўзинг билан уйқуга олиб кет, ўша ерда уни 
сендан олиб кетишади». 
Қизиқ, қадимий алла қўшиқларида инсонни чўчита
-
диган образлар жуда кўп:

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish