Кёлер, Хеннинг Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи / Хеннинг Кёлер. Тар



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana10.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#649910
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
1 4986038876935028903

Ким қичқириб йиғласа,
Яшириниб келади шайтон.
Очганча қора сандиқ оғзини,
Солади бир-бир қулоқсизларни.
Албатта, педагогик нуқтаи назардан жуда қўпол 
айтилган, аммо бунинг замирида маънавий оламнинг 
реал воқеаларини ҳис этиш ётибди. Кишилар тунги 
юлдузли саёҳатда болаларга (албатта, бугунги бола
-
лардан фарқли ўлароқ кимнинг уйқуси маъсуд, бахти
-
ёр бўлса) қўрқувларнинг қайта ишланмаган юкларини 
иложи борича кўпроқ бериш кераклигини сезишган. 
Шу каби анъаналарда яна олий мавжудотлар ҳақида 
бузилган тасаввурларнинг акси ҳам яшайди. Бахтимиз
-
га, бундай «шок терапияси» ҳозирда фойдаланишдан 
қолди, аммо замонавий болалар психологияси нуқтаи 
назарига кўра, ёш ва индивидуал хусусиятларни ҳи
-
собга олган ҳолда болаларга уйқудан олдин жуда эҳти
-
ёткорлик билан муомала қилишни маслаҳат берамиз, 
айниқса, қўрқоқ, ҳуркадиганларни ўзларининг қўрқув
-
лари билан конфронтацияга «жўнатиш» керак, маса
-
лан, ёлғизлик, қувғин, сургун, қоронғулик, иродасизлик 


Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
104
ҳақидаги эр такларни айтиш орқали, шунда алалоқибат 
ҳамма муаммолар барҳам топади.
Рудольф Фрилинг уйғониш ва ухлашни «илоҳий 
юзадаги бошпанадан чиқиш ва унга қайтиб киришнинг 
навбатма-навбат амалга ошадиган жараёни» деб таъ
-
рифлаган эди. Бу ўринда кундузги қўрқувлар кучини 
олиб қўядиган тунги тажриба диний образлар шакли
-
да берилади. Рудольф Штайнер, ёдингизда бўлса, 
қўриқловчи малаклар ролини алоҳида таъкидлаган эди. 
Агар уйғониш ҳолатида тунда бизни чулғаб оладиган 
ҳимояланишдан ва олам соҳаси (биз кечаси шўнғийди
-
ган) билан алоқани йўқотишдан бутунлай қоча олсак, 
у ҳолда туғма ва табиий қўрқувларни бошқариш осон
-
роқ бўлади. Бу алоқа ҳатто энг хавфли вазиятларда 
ҳам бизнинг «қандайдир тусланмайдиган, барқарор, 
мустаҳкам, ҳеч қандай ўзгаришларга қарам бўлмаган» 
(Глёклер) ички ишонч таянчимизни, ўзлигимизни қўл
-
лаб-қувватлайди.


Туғилиш – Ер маконида уйғонишнинг «муҳим саҳ
-
наси», кейинроқ бу саҳна юмшоқроқ ва енгилроқ 
шакл да биз эрталаблари кўз очаётган пайтда кўп 
марта такрорланади. Бошқа бир томондан, биз 
минг марталаб ҳали туғилмаган ҳолатимизга, уйқу
-
га – «кичкинагина ўлим»га қайтамиз. Онгли тарзда
-
ми ёки онгсиз равишдами, аммо уйғонаётганимизда 
маънавий оламдан айрилиб яшаймиз. Қанча узоқ уй
-
ғонсак, ўзимизни шунча кўп азобланган, қийналган, 
ҳимоясиз, ночор ва яланғоч ҳис этамиз. Тушда эҳти
-
мол юпатадиган, овунтирадиган тажриба бизнинг бу 
оламда мавжудлигимизнинг ўз маъноси ва мақсадига 
эгалигини маълум қилар. Уйқу ўзлигимизни намоён 
этишдаги бизнинг ирода ва қобилиятларимизни, ла
-
ёқатимизни мустаҳкамлайди, яъни, руҳлантиради, 
тетиклаштиради. Шу билан бир вақтда шиддатли, 
шафқатсиз, таъсирлантирувчи, қўзғатувчи оламда 
ўзимизни, ўзлигимизни сақлашга қайта ва қайта ўр
-
гатаверади. Ўрмиёна оралиқ, ўз идрокига бўлган 
ишонч, фаоллик – буларнинг бари бизнинг осойишта, 
тинч ухлашимизга имкон берадиган энг муҳим нарса
-
лардир. 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish