- Е.М.Мединский илгари сурган таълим тамойиллар:
- таълимда тизимлилик;
- таълимда онглилик;
- таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги;
- таълимнинг тарбияловчилиги;
- таълимда ўқитувчининг етакчилик роли;
- таълимда техника тамойиллари.
Тамойиллар: - Н.Г.Казанский таълимда онглилик, кўрсатмалилик, кетма-кетлик тамойиллари аҳамиятини ёритиб берган. С.М.Михайлов қуйидаги таълим тамойиллари тизимини таълим жараёнининг асосий дидактик тамойиллари деб таъкидлаган:
- таълимда кўргазмалилик тамойили;
- таьлимда тарихийлик тамойили;
- таьлимда ўрганиш тамойили;
- ўрганилаётган объектни бошқа объектлар билан алоқасини ўрнатиш тамойили;
- объектлар ўртасидаги алоқаларни аниқлаш тамойили.
Тамойиллар: - С.Ражабов қуйидаги таълим тамойилларни асосий деб таъкидлаган:
- таълимда илмийлик тамойили,
- таълим ва тарбиянинг алоқадорлиги тамойили,
- таълимда тизимлилик тамойили,
- кўргазмалилик, таълимда мослик, назарияни амалиёт билан боғлиқлиги тамойили,
- таълимда пухта ўзлаштириш тамойили,
- онглилик тамойили, фаоллик ва таълимда якка ҳолда ўқитиш тамойили.
Информатика аълимига оид асосий тамойилларнинг таснифи Илмийлик тамойили: - Илмийлик ўрганилаётган масалаларни моҳиятига чуқур кириб бориш билан белгиланади. Ўқувчиларга билимлар, маълумотлар тўғри бўлиб, замонавий фан назариясига мувофиқ келиши лозим. Информатика – тез ривожланиб бораётган фан. Кейинги ўн йил ичида информатикада жуда кўп янги тушунчалар, янги назариялар пайдо бўлди, янги компьютерлар ва қурилмалар яратилди. Шунинг учун «Информатика» ўқув курсининг мазмуни ва тузилиши доимо янгиланиб боради. «Информатика» курси қанчалик элементар бўлмасин, у ҳар доим илмий бўлиши лозим.
- Педагоглар илмийлик тамойилини амалга оширишнинг бир қатор қоидаларини ишлаб чиқишган.
- ўқувчиларни информатикадаги янгиликлар билан тизимли равишда хабардор қилиб бориш;
- замонавий илмий атамаларни қўллаш;
- ўқувчиларни кибернетика ва информатика соҳасидаги олимларнинг (Н.Винер, А.Лебедев, П.Ершев, В.Қобулов ва бошқалар) таржимаи ҳоли, уларнинг фан ривожига қўшган ҳиссалари билан таништиришдан кенг фойдаланиш;
- тарихий материаллардан фойдаланиш.
- Информатиканинг ривожланиш тарихи, унинг асосий ғоя ва усулларини шакллантириш жараёнлари ўқувчилар томони-дан яхши эслаб қолинади. Улар кўз ўнгида информатика динамик ижодий яратувчанликда намоён бўлади. Фан тарихи унинг ҳаракатлантирувчи кучини кўриш, илмий билим ва инсоннинг амалий фаолияти бир-бирига боғлиқлиги ва ўзаро ҳаракатда кузатиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |