Талабалар баҳс билан уй (ёки олдин ўтказилган машғулот-лар)да танишадилар. Баҳс арафасида ўқитувчи бўлажак мавзу тўғрисида ўқувчиларга ахборот берар экан, баҳслар қай йўсинда ўтишини қисқача тушунтиради.
Раҳбар гуруҳ талабаларини иккига ажратади ва уларни ўқув хонасининг икки томонига қатор қўйилган столлар ёнига ўтказади ва ҳар бир гуруҳ қатнашчилари қайси нуқтаи назарни ҳимоя қилишларини белгилайди (масалан, 1-гуруҳ - ижобий ҳолат жорий қилиниши тарафдорлари, 2-гуруҳ - бунга қаршилари).
5.“Ёзма бахслар” услуби
Шундан сўнг, раҳбар талабаларни жуфтлайди, ҳар бир жуфтда қарама – қарши қарашлар тарафдорлари бўлиши керак. Жуфтларни тартиб рақами ёки алифбо ҳарфлари билан белгиланади. Агар ўқув хонасида талабалар сони тоқ бўлса, ўқитувчи мунозарага етишмаган шерик ҳуқуқида қатнашиши мумкин. Ўқитувчи 1-гуруҳ талабаларига (келтирилган мисолда – ижобий ҳолатни жорий қилиш тарафдорлари) ҳар бири жуфт санаси (рамзи) билан билгиланган катак қоғоз варақларини тарқатади.
Талабалар ўқув хонасининг икки томонида ўтириб, жуфтма – жуфт ёзма мулоқотни бошлайдилар. 1-гуруҳ талабаларига ўзлари маъқуллаётган нуқтаи назар фойдасига битта очиқ далилни шакллантириш учун 5 дақиқа вақт берилади. Улар бу далилни қоғоз варағига пухта таҳрир қилинган параграф шаклида ёзадилар. Бу вақтда 2-гуруҳ талабалари ўзлари баҳс жараёнида баён этишлари мумкин бўлган нуқтаи назарларини исботлашлари мумкин.
Ёзилган варақлар қарши гуруҳдаги шерикларга (ижобий ҳолатнинг жорий қилинишига қарши чиқувчиларга) берилади. Уларга жуфт бўйича шерикларининг далилларига қарши жавоб топиш ва ёзиш учун ҳамда ўз қарши далилларини баён қилишлари учун 8 дақиқа вақт ажратилади.
Далиллар алмашишнинг бундай тартиби 2-3 марта такрорланади, бунда ҳар бир талаба шеригининг далил–исботига жавоб қайтариши ва ўзининг акс далилини келтириши шарт. Талабаларнинг билимларини аниқлаш учун 3-4 раунд етарлидир. Охирги раундда талабаларга якуний параграфни ёзиш имкони берилади. Шундан сўнг, ёзма иш йиғиб олинади.
Баҳсларга якун чиқаришнинг яхши шакли - иккала томонга қаратилган саволдир: «Қарши томоннинг энг яхши далили – исботлари қайсилар бўлди?»
Ўқитувчи ишни яккама-якка ёки жуфти бўйича баҳолаши мумкин. Агар ўқитувчи ёзма ишни баҳолашни режалаштирган бўлса, у ҳақида талабаларни дарснинг бошидаёқ огоҳлантириши керак.
Таълим муассасаларининг машғулотларида ёзма баҳслар услубини фойдаланиш мобайнида қуйидаги жадвал кўринишида келтирилган тарқатма материалдан фойдаланиш мумкин: