«____» ____________да келиб тушган «____» ___________ги буюртма асосида маълум қиламизки, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қуйидагиларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ёзув киритилган:
Ушбу кўчирмадаги маълумотлардан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказадиган усуллар ва шаклда фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш СХЕМАСИ
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидаги ўтказиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталига буюртма беради
Ҳуқуқлар юзага келган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида
Ҳужжатларни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун юборади.
1. Рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олади. Кўчирмани электрон шаклда Давлат хизматлари марказига юборади.
2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш уч кун муддатга тўхтатилганлиги ҳақида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ва уни Давлат хизматлари марказига юборади.
1 иш куни мобайнида
3. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни Давлат хизматлари марказига юборади.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ариза берувчига Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали қарорининг натижасини юборади.
Бир соат мобайнида
5-босқич
Юридик ёки жисмоний шахс
Рўйхатдан ўтказиш тўхтатиб турилганда, кўрсатилган сабабларни бартараф этади ва зарур ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига топширади.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ҳужжатларни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.
Бир соат мобайнида
7-босқич
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали
1. Тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганади.
2. Рад этиш учун сабаблар бўлмаганда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказади. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги кўчирмани электрон шаклда Давлат хизматлари марказига юборади.
3. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни Давлат хизматлари марказига юборади.
2 иш куни мобайнида
8-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ариза берувчига Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали қарорининг натижасини юборади.
Бир соат мобайнида
9-босқич
Юридик ёки жисмоний шахс
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказишнинг рад этилганлиги устидан суд тартибида шикоят беришга ҳақли.