Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Суғурта таваккалчилиги
– амалга ошиш эҳтимолига суғурталаш қилинадиган 
эҳтимолли воқеа ёки воқеалар мажмуи. 
Суғурталовчилар учун иқтисодий фойдали шартлар кўрсаткичидан бири – бу 
суғурталанган мулк суғурта бўйича таъминланганлигининг максимал ҳажми ҳисобланади. 
Шундан келиб чиққан ҳолда, фуқаролар мулкини суғурталашнинг барча турлари учун 
унинг ҳақиқий қиймати ўлчовида суғурта бўйича таъминланганлигининг чегараси 
белгиланган. 
Мулкни ихтиёрий суғурталаш мулк шакли бўйича таснифланади: давлат ва хусусий 
(жисмоний ва юридик шахсларга қарашли). Қурилишлар ва хонадонларни ихтиёрий 
суғурталаш шартномаси бўйича доимий туриш жойига, девор ва томига эга турар жой 
уйлари, дала ҳовлилар, боғ уйлари, хўжалик қурилишлари, ҳамда барча конструктив 
элементлари, пардоз ишлари ва жиҳозларига эга хонадонлар суғурталаниши мумкин. 
Хўжалик соҳаси бўйича қўлланилиб бўлмайдиган, эски ёки бузилган қурилишлар бундан 
мустасно. Агар қурилишлар ўрнатилган тартибда эълон қилинган ўпирилиш, емирилиш, 
сув тошқини ва бошқа табиий офатлар ҳавф солувчи зоналарда жойлашган бўлса, улар 


198 
суғурталанмайди. Шунингдек, капитал таъмирлашни талаб қилувчи ёки бузиладиган 
уйларда жойлашган хонадонлар ҳам суғурталанмайди. 
Суғурталовчи ўзига тегишли ер участкасида жойлашган барча турар жой ва хўжалик 
қурилишлари ёки алоҳида қурилишлар (масалан, турар жой, хўжалик қурилишларидан 
ташқари ёки унга тегишли қурилиш қисми) бўйича суғурта шартномасини тузиши 
мумкин. 
Қурилишлар ва хонадонларни ихтиёрий суғурталаш табиий офатлар (сув тошқини, 
қуюн, жала, ўпирилиш, тошқин, мазкур ҳудуд учун ноодатий ер силкиниши ва бошқа 
бахтсиз ҳодисалар (ёнғин, портлаш, иситиш, сув ва оқова сув тизимларининг аварияси, 
шунингдек, уларнинг паст ҳарорат, транспор воситалари билан йўл ходисалари, дарахтлар 
ва учувчи аппаратларнинг қулаши, қурилиш (хонадон)нинг алоҳида элементларининг 
ўғирланиши ва учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида шикастланиши 
ёки барбод бўлиши ва бошқалар)) ҳолатлари учун амалга оширилади. 
Юридик шахсларга тегишли энг кўп суғурталанадиган объектларга қуйидагилар 
киради: суғурталашнинг умумий ёндашувига эга офис бинолари, ишлаб чиқариш 
бинолари ва омборхоналар, аммо улардаги йўқотишлар эҳтимоллиги ўлчами ва турли хил 
таваккалчиликка учрашларини инобатга олган ҳолда суғурталаш қоидаларида тафовутлар 
мавжуд бўлади. 
Кўчмас мулк объектига бўлган эгалик ҳуқуқларини битимни рўйхатдан ўтказиш ва 
расмийлаштириш жараёнларида йўл қўйилган қонунни бузиш оқибатида келтирилган 
зарардан суғурталаш титулли суғурталаш дейилади
. Титулли суғурталаш инсофли 
харидор манфаатларини учинчи шахслар томонидан бўлиши мумкин бўлган даъволардан 
ҳимоялашга қаратилган. Титулли суғурталашнинг моҳияти шундан иборатки, бунда 
суғурта компанияси, олдиндан объектнинг ҳуқуқий тарихини ўрганиб чиққан ҳолда, сотиб 
олинган эгалик ҳуқуқининг қонунийлигига молиявий жавобгарликни ўз зиммасига олади. 
Хусусийлаштириш ҳақидаги қонунларнинг мукаммал бўлмаганлиги ва 1990 
йилларнинг ўрталаригача кўчмас мулк объектларини ва улар билан бўладиган битимларни 
рўйхатдан ўтказишнинг керакли тартиби ўрнатилмаганлиги, ҳамда кўчмас мулк 
объектлари мулкдорларининг қонунчиликни билмаганликлари боис битимларнинг 
қонунийлиги суд орқали рад этилиш ҳолатлари ҳам вужудга келиши мумкин.
116
ЎзР ФК га 
мувофиқ мулкдорнинг ҳуқуқлари қуйидаги битимлар тузилган ҳолатда ҳақиқий эмас деб 
топилади: қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаган битим; қалбаки ёки 
кўзбўямачилик учун тузилган битим; ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган 
ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битим; алдаш, зўрлик, 
қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир
ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битим. 
Эътирозлар 10 йил мобайнида қабул қилинади
117
Ушбу муддат давомида барча 
битимлар, ш.ж. охиргиси, суд орқали нотўғри деб топилиши мумкин. Титулли 
суғурталашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, суғурталаш ҳолати бўлиши мумкин бўлган 
ҳодиса анча аввал содир бўлади. Кўп ҳолатларда битимни тузиш орқали вояга етмаган 
боланинг, тўғридан-тўғри ворислардан бирининг, эр-хотинлардан бирининг (кўпинча, 
ажрашганларнинг), ҳарбий хизматчиларнинг ёки собиқ маҳбусларнинг ҳуқуқлари поймол 
этилганда битим ноқонуний деб топилади. Одатда, бундай битимлар қасддан эмас, балки 
қонунни билмаганлик сабабли амалга оширилади. Бироқ, хонадонга эга чиқиш мақсадида 
очиқ қаллоблик, ҳужжатларни соҳталаштириш ва ҳаттоки қотиллик содир этиш ҳолатлари 
ҳам учраб туради. Хонадоннинг ҳаттоки, энг очиқ-ойдин “ҳуқуқий” тарихи хам бу занжир 
ҳалқаларидан бири судда ҳақиқий деб топилмаслигини кафолатламайди. 
116
Сотиб олинадиган эгалик ҳуқуқининг рад этилиш эҳтимоллиги таваккалчилиги 15-20% битимларда 
мавжуд. 
117
Учинчи шахслар томонидан эътирозлар 3-4 йил давомида қабул қилинади. 


199 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish