Кўчмас мулк иқтисодиёти


-расм. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш технологияси



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

14.2-расм. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш технологияси
Риэлторлик ташкилотлари фаолиятида янги йўналишлардан бўлган, ипотека, кўчмас 
мулк эксплуатацияси ва уй-жой ижараси кенг тарқалган. Баъзи бир риэлторлик 
ташкилотлари нафақат алоҳида офисларни, балки, номдош ипотека марказлари, уй-жой 
ижараси ва кўчмас мулкни бошқариш бўйича департаментларни яратмоқдалар.
Риэлторлик фаолиятини бошқариш

Риэлторлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти ҳақида” 
ги Қонуни ва ЎзР Ҳукуматининг бошқа ҳужжатлари, ҳамда ЎзР ижрочи органлари 
субъектларининг меъёрий ҳужжатлари асосида бошқарилади. 
Риэлторлик фаолиятининг давлат бошқаруви билан бир қаторда жамоат бошқаруви 
ҳам мавжуд. Бундай бошқарув у ёки бу мутахассислик вакиллари қатъий қоидаларга эга, 
ўз-ўзини бошқарувчи профессионал жамоат уюшмаси (ЎБПЖУ) ни ташкил қилганларида 
юзага келади. ЎБПЖУ аъзолари шу уюшмада тайёрланган ва қабул қилинган 
профессионал фаолият стандартлари (қоидалари) ни қўллашлари шарт. 
Одатда, ЎБПЖУ кўчмас мулк бозорида фаолият юритувчи турли хил юридик 
ташкилотларни бирлаштиради. Булар риэлторлик ва девелоперлик фирмалари, суғурта ва 
юридик компаниялар, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасалари, информацион 
1.
БУЮРТМА ОЛИШ: 
a)
буюртмачи кўчмас мулк объекти ҳақида тақдим этган маълумотларни таҳлил 
қилиш асосида қилинадиган ишларнинг характерини ва ҳажмини ўрганиш; 
б) чекловчи шартларни шакллантириш. 
2. ОБЪЕКТНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ВА БИТИМ ТУЗИШ: 
а) битим предметини аниқлаштириш ва уни имзолашга тайёрлаш; 
б) битим бўйича ишларни бажариш режасини тузиш. 
3. ОБЪЕКТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ: 
а) объект ҳақида маълумотлар тўплаш, уларнинг маълум битимни амалга ошириш 
учун аниқ ва ҳақиқийлиги, долзарблиги ва фойдалилигини тасдиқлаш; 
б) бажарилган иш ҳақида буюртмачига ҳисобот топшириш ва битимни 
расмийлаштириш учун барча субъектларнинг тайёрлик ҳолати ҳақида маълумот 
бериш. 
4. БИТИМНИНГ ҲУҚУҚИЙ КУЗАТИБ БОРИШ: 
а) ҳужжатлар мажмуини шакллантириш, ҳуқуқшунос томонидан қонунийлигининг 
ўрганилиши ва тасдиқланиши; 
б) битим таваккалчиликларини аниқлаш; 
в) буюртмачини битимни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва 
материаллар билан таништириш, битимни амалга ошириш шартлари ва техникаси 
борасида келишиш.
5. БИТИМНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА РИЕЛТОР ХИЗМАТЛАРИГА ҲАҚ ТЎЛАШ: 
а) битимни амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштириш; 
б) хизмат кўрсатиш битими бўйича бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш 
актини расмийлаштириш; 
в) риелтор хизматларига ҳақ тўлаш.


195 
тизимлар ва бошқалар, яъни уларнинг барчаси мутахассислар бўлиб, уюшманинг мақсад 
ва вазифалари борасида якдил бўладилар.
Уюшма фаолиятида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: кўчмас мулк 
бозорида ўзаро профессионал муносабатларни бошқариш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш. 
Ўзаро профессионал муносабатларни бошқариш давлат муассасалари билан 
ҳамкорликни, фирмалар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш механизмини
фирмалар ва агентлар ўртасида иш стандартларини ўрнатишни, профессионал мулоқот ва 
тажриба алмашинишни ташкил қилишни ўз ичига олади. 
Қонунчилик базасини такомиллаштириш ва кўчмас мулк бозорида ўзаро 
профессионал иштирокчилар муносабатлари амалиётини шакллантириш, каби икки 
муҳим жиҳат, тенг баробар даражада маданиятли бозорнинг ривожланишига ёрдам 
беради. 
Шунинг учун, риэлторлар уюшмаси ҳукумат ва бизнес ўртасида самарали диалог 
ўрнатиш, ҳамда профессионал уюшма ичида мулоқотни яхшилаш ва тушунмовчилик 
ҳамда келишмовчиликларни тез ҳал қилиш учун шароитлар яратади. Бу борада уюшма 
фаолияти бир неча йўналишларда намоён этилган: 

уюшмаа ъзоси бўлган фирма қизиқишларини илгари суриш;

уюшма аъзолари ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш; 

профессионал этика ва бетараф ҳакамлар суд комиссияларининг фаолияти

профессионал тадбирларни ўтказиш; 

кўчмас мулк бўйича мутахассисларнинг маълумотлар базасини яратиш ва 
янгилаш. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish