Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

редевелопмент
, яъни иккиламчи қурилиш деб аталади. 
Миллий амалиётда, тадбиркорлик фаолиятининг бу йўналиши “ҳудудларни 
ривожлантириш” дейилади. Ҳудудларни ривожлантириш жараёнида бир қатор жисмоний 
ва юридик шахслар иштирок этади. Редевелопер – бу ҳудудларни ривожлантириш 
жараёнини бошқарувчи шахс. Ўзбек тилида маъно жиҳатдан энг мос келадиган 
тушунчалар – шаҳарсоз ва қурувчи, баъзида буюртмачи. Функционал хусусиятлари 
бўйича шаҳарсоз кўп ҳолларда шаҳар архитектори билан тенглаштирилади. 
Ҳудудларни инвестицион ривожлантириш концепцияси Республика (шаҳар, 
маҳаллий ёки бошқа ҳудудий бирлашмалар) субъектининг иқтисодий ва инвестицион 
ривожланиши умумий стратегиясининг қонун томонидан белгиланган асосий 
тамойилларига мос бўлиши керак. Ҳудудларни ривожлантиришнинг стратегик режаси 
ҳудудий бирлашмаларнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини 
аниқлаш асосида шакллантирилади ва инвестицион лойиҳалар мажмуини ўз иига олади. 
Ҳудудларни ривожлантиришнинг стратегик режаси ҳудудий инвестицион 
программани ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Бу программани яратиш 
қуйидаги тамойилларга асосланади: 

ҳудудий инвестицион программанинг стратегик режага ва ҳудудларнинг 
ижтимоий – иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига бўйсуниши; 

инвестицион лойиҳалар танловининг очиқ-ойдинлиги; 

кўчмас мулк объектлари қайта қурилиши (реконструкция) ва ривожланиши 
бўйича бизнес – режаларнинг ишлаб чиқилиши;

кўчмас мулк объектлари қайта қурилиши ва ривожланишини амалга ошириш 
учун инвесторларнинг жалб қилиниши; 

қарзга олинадиган ресурсларнинг жалб қилиниши; 

бюджет кредитларининг кумулятив самараси
114
га йўналтириш; 
113
Агар ер қишлоқ хўжалик аҳамиятига эга эмаслиги исботланса, ерларни ўтказиш жараёни 8 дан то 14 
ойгача муддатни қамраб олади. Акс ҳолда, ўтказиш қийинлашади, баъзида мумкин бўлмайди. 
114
Воситаларни бир йўналишда ишлатиш учун тўплаш (лот. cumulo – йиғаман, тўплайман) 


189 

солиқ имтиёзлари ва бошқа турдаги имтиёзлар, ҳамда тўғридан – тўғри бюджет 
ссудалари ҳисобига фаоллик таъминланиши мумкин. 
Лойиҳалар танлови қуйидагилар асосида амлга оширилади: 

ҳудудларни ривожлантириш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда лойиҳанинг 
аҳамияти; 

лойиҳанинг ўзини оқлаши ва молиявий барқарорлиги; 

редевелопернинг молиявий ҳолати ва нуфузи. 
Мастер-режа – девелоперлик лойиҳаси ривожланишининг турли босқичларида 
инвестицияларни жалб қилиш ва таваккалчиликни камайтириш имконини берувчи ишчи 
воситадир. 
Четдан кириб келган бу атамани лойиҳани олдиндан кўриш, ҳудуднинг келажакдаги 
ривожланишига назар солишга уриниш каби талқин қилиш мумкин. Классик мастер-режа 
редевелопмент (ҳудудлар регенерацияси) ҳамда йирик бирламчи (100 га.дан ортиқ) ер 
участкаларини ва “opportunity” лойиҳаларни ўзлаштириш билан боғлиқ лоциҳаларни 
амалга оширишда зарур бўлади. 
Мастер-режа девелопмент олди босқичида, умумий концепция тайёрлигида ишлаб 
чиқилади. Унда ҳудудни ривожлантиришнинг 5 -15 йилга мўлжалланган бош ғояси ётади. 
Унинг асосида режалаштириш ва чегараларни ажратиш лойиҳалари ишлаб чиқилади 
(14.1-расм). 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish