Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Эҳтимолий хато
танланган йиғимнинг ўрта қиймати белгиланган 
интервалдан чиқиб кетиши натижасида юзага келади. Одатда бундай 
хато саралаш методини нотўғри қўллаш оқибатида юзага келади. 
Бундай хатоларни танланган йиғим ҳажмини кенгайтириш орқали 
камайтириш мумкин. 
Тизимли хато
эса респондентларни саралашда дифференциал ва 
комплекс сифатли ёндашмаслик натижасида юзага келади.
Масалан, аҳолининг сиёсий маданиятини ўрганиш мақсадида 
тадқиқотчи партия аъзолари ёки сайлов участкасидан туриб овоз 
беришга келганларни ўрганди, дейлик. Бунда у аҳолининг сиёсий 
маданияти тўғрисида маълум хулоса шакллантиргани билан ушбу 
хулосалар бутун аҳолига тегишли бўлмайди. Аксинча, фақат сиёсий 
фаол фуқароларнинг маданияти тўғрисидаги маълумотлар билан 
чекланиб қолган бўлади. Бироқ аҳолининг партияга аъзо бўлмаган 


105
ёки сайловларда объектив ва субъектив сабабларга кўра иштирок 
этмаган фуқароларнинг сиёсий маданияти тўғрисида социологик 
ташхис қўйишнинг имконияти бўлмайди. Аслида, уларда ҳам 
сиёсий маданият қандайдир даражада ривожланган бўлади. Сиёсий 
психологияда сиёсий хулқнинг турли кўринишлари бор: сиёсий 
мобиллик (фаол), сиёсий иммобиллик (суст), сиёсий бефарқлик, 
сиёсий бегоналик, сиёсий бойкот. Тадқиқотчи социолог сўровни 
амалга ошираётганда кенг қамровли ва дифференциал ёндашиб, 
турли даражадаги сиёсий маданиятга эга фуқароларни сўровга жалб 
қилиши керак эди. Шунда унинг саралаш методикасида тизимли 
хато юзага келмас эди. Ушбу мисол доирасида кўриб чиқилган 
саралаш техникасида эса тизимли хато юзага келганлиги сабабли уни 
репрезентатив деб айтиб бўлмайди. 
Саралашнинг тизимли хатолари тадқиқотчининг малакасизлиги 
ёки дала тадқиқотини мантиқан тўғри ташкиллаштира олмаганлиги 
оқибатида юзага келади. Бундай хатолар эҳтимолий хатоларга 
қараганда анча хавфли. Эҳтимолий хатони тузатиш мумкин, тизимли 
хатони эса тузатиб бўлмайди. Чунки респондентларнинг сўрови 
ўтказиб бўлинган бўлади ва хатони тўғрилаш учун яна бошқадан 
саралаш методикасини ишлаб чиқиши, респондентлар звеносини 
шакллантириши ва сўров ўтказиши керак. Бу эса жуда катта 
ресурсларни талаб қилади.
Шундай қилиб, саралашнинг тизимли хатолари қуйидаги 
ҳолларда юзага келади:
1) саралаш тадқиқот мақсад ва вазифаларига мос келмаганда 
(масалан, тадқиқотчи фақат ёш болали оналарнинг ижтимоий 
ҳимояланганлик даражасини ўрганаман деб, ижтимоий нафақа олувчи 
барча оналарни сўров қилса); 
2) бош йиғимнинг умумий қиёфаси ва ўзига хос хусусиятларини 
билмаганда ёки эътиборга олмаганда (масалан, тадқиқотчи 3 ёшгача 
боласи бор бўлган оналарнинг умумий 70% ишламайди деб ўйлаган, 
аслида эса уларнинг 50% ишламаса); 
3) бош йиғимнинг фақат устувор бирликлари танланганда 
(масалан, фақат таъминланган ёш болали оналар).
Саралашда бундай хатоларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги 
тавсияларга эътибор бериш лозим

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish