Kаттақўрғон шаҳар 20-умумтаьлим мактабнинг ммибдў Тожиева Феруза Турдиевнанинг 2019-2020 ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар



Download 14,25 Mb.
bet1/4
Sana09.07.2022
Hajmi14,25 Mb.
#759843
  1   2   3   4
Bog'liq
MMIBDO\' yillik hisobot 2019-2020


Kаттақўрғон шаҳар 20-умумтаьлим мактабнинг ММИБДЎ
Тожиева Феруза Турдиевнанинг 2019-2020 ўқув йили
давомида амалга оширилган ишлар
ҲИСОБОТИ.
МАЬНАВИЯТ-ИНСОННИНГ, ХАЛҚНИНГ, ЖАМИЯТНИНГ ДАВЛАТНИНГ КУЧ-ҚУДРАТИДИР”!
МАЬНАВИЯТ-ОЛИЙ ҚАДРИЯТ”!
ЭНГ КАТТА БОЙЛИК-БУ МАЪНАВИЙ БОЙЛИК”!
МАЬНАВИЯТ-ЭНГ ТАЬСИРЧАН ВА ҚУДРАТЛИ ҚУРОЛИМИЗ”!
МАЬНАВИЯТ-ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ”!
‘’МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР- МАЬНАВИЯТГА ЕТАКЛАЙДИ”!

Kаттақўрғон шаҳар 20-умумтаьлим мактабнинг ММИБДЎ
Тожиева Феруза Турдиевнанинг 2019-2020 ўқув йили
давомида амалга оширилган ишлар
ҲИСОБОТИ.
2019-2020 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ I ва II-ЧОРАК ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТ.
Мактабда МАЪНАВИЙ- МАЪРИФИЙ ишлар Ўзбекистон Республикаси ХТВ нинг 2019 йил 29-августдаги 282-сонли буйруғига 1-илова қилинган Умумий ўрта таьлим муассасасининг МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида МУВАҚҚАТ НИЗОМ тавсиясига асосан юритилиб келинмоқда.Низомга мувофиқ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ишлар бўйича директор ўринбосарларининг иш юритиш номенклатура (йиғма жилд папкалари) хужжатлари куйидагича белгиланиб:
1.Йиллик иш режа ва ижроси юзасидан ҳужжатлар тўплами.
2. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир ҳужжатлар тўплами.
3.”Оила-маҳалла-таьлим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши фаолиятига доир хужжатлар тўплами.
4. “Миллий гоғ ва маьнавият асослари туркумига кирадиган фанлар,тарбиявий соатлар ўқитилишига ҳамда синф раҳбарларнинг услубий бирлашмаси фаолиятига доир хужжатлар тўплами.
5.”Ўқувчилар давоматига оид хужжатлар” тўплами.
6. Йил номланиши ва ёшлар сиёсатига оид давлат дастурлари ижросига доир хужжатлар” тўплами.
7. “Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш,тўгараклар фаолияти ва таьтил кунларига доир хужжатлар” тўплами.

ММИБДЎнинг 7-та номенклатура хужжатлари расмийлаштирилди. ММИБДЎларнинг 2019-2020 ўқув йили учун намунавий иш режаси тузилди ва тасдиқланди. Режа асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Каттақўрғон шаҳар ХТБ нинг “Ўзбекистон Республикаси Халқ Таьлими Вазирининг 2019 йил 11 июлдаги Ўзбекистон Республикаси давлат мустакиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик куриш ва уни утказиш тугрисида ги 231-сонли хамда вилоят халк таьлими бошкармасининг 2019 йил 19 июлдаги 122-сонли буйруклари ҳамда шаҳар ХТБ нинг 20.07.2019 йил 103 сонли буйруғининг мазмун –моҳияти ўрганиб чиқилди ва мактабнинг 22 .06.2019 йил “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28-йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 42-сонли буйруғи чиқарилди, тадбирни ўтказиш чора-тадбирлар режаси ва Тармоқ Дастури тузилди. Мустақиллигининг 28-йиллигига бағишлаб, шиор мактаб пештоқига илинди. Барча синф хоналарда”Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл-Омон” шиори остида бурчаклар ташкил қилинди. Давлат рамзларига ҳурмат эьтибор қаратилиб, синф хоналардаги ўқув парталари байроқчалар, шарлар билан безатилди. 4-сентябрь куни “Жонажон Ўзбекистоним мангў бўл-Омон” шиорида тантанали сафланиш бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимиятидан Б.Ахмадов.ХТБ вакили Б.Тиляев Каттақўрғон шаҳар “Чинобод”МФЙ раиси С.Умаров, шаҳар ИИБ ХПБ ИИО ТП профилактика инспектори катта лейтенант О.Бобоев, шаҳар ИИБ ЖТСБ Н.Абзалиев, шаҳар ИИБ Қ.Б.Ш. Сафаров,Шаҳар ЁХБ С.Халилов, 4-нафар мактаб ўқитувчилари, 02855 ҳарбий қисм зобитлари, ҳомийлар, собиқ ўқувчилар, 121 нафар Ота-оналар, 59-нафар 1-синф ўқувчилари, 18-нафар синф раҳбарлар, 38-нафар ўқитувчилар, 471-нафар ўқувчилар, Халқ қабулхона раҳбари Ҳ.Шодиевалар иштирок этишди. Мактабга илк қадам қўйган жажжи биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилди. 2018-2019 ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган. Таьлим сифат-самарадорлигини ошириш учун ўз ҳиссасини қўшган педагоглар, Кузатув кенгаш раиси Д.Ҳасанова, ҳомий ота А.Қалқонов,”Дўстлик”МФЙ раиси Б.Суннатов, ИИБ профилактика инспектори О.Бобоевга ҳамда техник ходимларга ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Ўқув машғулотлари Мустақиллик дарси билан бошланди. Мактабниниг ММИБДЎ Ф.Т.Тожиева томонидан “РАНГЛАР ЖИЛОСИДА-ОНА ДИЁР” мавзусида слайд асосида мустақиллик дарси 9 “Б”-синфга ўтказилди. Ўқитувчилар томонидан Мустақиллик дарси АКТдан фойдаланган ҳолда кўргазмалар асосида ўтказилди. Мактаб бўйича 18-нафар синф бўлиб, 1”Б”-синфга Малика Алимкулова, 4”А”-синфга М.Эшмуродова, 5”А”-синфга Ф.Хужақулова, 6”А”-синфга В.Қаҳҳарова, 7”А”-синфга Г.Олимова, 11”Б”-синфга З.Умаровалар синф раҳбар этиб тайинланди. КУЗАТУВ КЕНГАШИнинг 2019-2020 ўқув йилига мўлжалланган Иш режаси “Чинобод”МФЙ билан ҳамкорликда (03.09.2019) тузилди. Мактаб бўйича ОТА-ОНАлар Қўмита раислари(18-нафар) рўйхатга олинди. (03.09.2019). ”Мактабда “Ўқувчи РЕЙДИ”ни ташкил қилиш тўғрисида”ги 07.09.2019 6-сонли буйруғи чиқарилди. 2019-2020 ўқув йили давомида ўтказиладиган МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ тадбирлар жадвали чиқарилди (07.09.2019). Эрталабки сафланиш “Таьлим муассасасларида “ЭРТАЛАБКИ САФЛАНИШ”ни ташкил этиш бўйича берилган тавсияга асосан ҳар душанба куни ўтказилиб келинди. (09.09-16.09-23.09-30.09) “Мактабда “Ўқувчилар давоматини назорат қилиш ҳамда масьуллар тайинлаш тўғрисида” 7-сонли ( 09.09.2019) буйруғи чиқарилди. Мактаб бўйича 2019-2020 ўқув йилида ”Диний вазиятни соғломлаштириш, миллатлараро тотувликни сақлаш, Ижтимоий-МАЪНАВИЙ муҳит барқарорлигини таьминлаш” мақсадида шаҳар ҳокимияти, Нуронийлар жамғармаси раиси Ш.Турдиев, шаҳардаги масжидлар имом хотиблари С.Рузиев ҳамда “Чинобод”, ”Дўстлик” МФЙраислари, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари хамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи шаҳар кенгаши раиси билан давра суҳбатларини ўтказиш жадвали (09.09.2019) тузилди.
Пайшанба кунлари (12.09,14.09,19.09.26.09,02.10.03.10,10.10,17.10,24.09,31.10)Профилактика куни ўтказилиб, ”Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик,диний экстремизмва терроризмга қарши курашиш”, ”Гиёҳвандликга қаршикурашиш”, ”Ўткир тиғли жисмлардан фойдаланмаслик ҳамда уларнинг салбийоқибатлари “Тунги пайтларда бемақсад юрмаслик”, ”Диний вазиятнисоғломлаштириш, миллатлараро тотувлик, ижтимоий МАЪНАВИЙмуҳитни барқарорлигини таьминлаш “, ”Одам савдосига қарши курашиш”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21-майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таьлим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг ижросини таьминлаш мақсадида 5-11 синф ўқувчилари билан суҳбатлар мактаб директори М.Жабборов, профилактика инспектори О.Бобоев, ЧҚБТ фани раҳбари З.Ирназаров, мактаб психологлари Ф.Рўзиев, С.Раҳмонова, ”Чинобод” МФЙ прфилактика инспектор ёрдамчиси Б.Раҳимовлар ҳамкорлигида йиғилишлар ўтказилди. 19-сентябр куни Мактаб директори М.Жабборов раҳбарлигида мактабнинг 8-9-10-11-синф ўқувчилари билан Вояга етмаганлар ўртасида” “Жиноятчилик диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш,” ”Ўқувчилар давоматини юқори кўрсатгичларга кўтариш”, ”Дарсдан қочиб кетишнинг олдини олиш” мавзуларида йиғилиш бўлиб ўтди. 20.09.2019 куни мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ”Диний МАЪРИФИЙ соҳа фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4436 –сонли Қарори ижросини таьминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш мактаб раҳбари М.Жабборов раислигида ўтказилди. Йиғилишга шаҳар ИИБ масьул ходими М.Ҳамраев, ”Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси масьул ходими З.Юзбоева, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши масьул ходими Д.Эшпўлатов, мутахассис М.Аманова шаҳар ишчи гуруҳидан 4-киши, 26-нафар ўқитувчилар, ва 10-11 синф ўқувчиларидан 81-нафар ўқувчилар иштирок этишди. 25-сентябрда“Чинобод”МФЙ раиси С.Умаров,“Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш” мавзусида 8-11-синфлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. 27.09.2019 кун ҳолатига кўра 12-нафар ўқувчи мактаб ички назоратига рўйхатга олинди. Жами бўлиб 17 нафар ўқувчилар мактаб ички рўйхатига олинган. Нотинч оила фарзандлари 3-кишини ташкил этади, улар; 3”Б”-синф ўқувчилари А.Эркинов, Д.Йўлдошев. 11”А” синф ўқувчиси Н.Қурбонова, Мактаб бўйича ўқувчиларнинг оилавий шароити ўрганилганда Ярим етимлар сони 13-кишини ташкил этди. ДЭО ва махсус ҳисобдан чиқарилган Ота-оналар фарзандлари 8”А”-синф ўқувчиси М.Ҳасанов, 10”Б”-синф ўқувчиси Х.Ҳасановлар мисол бўла олади. Мактабда ТЎГАРАКЛАР фаолият кўрсатиб келинмоқда фан ўқитувчиларининг йиллик иш режаси, тўгарак журнали, дарс ишланмаси мавжуд ва тасдиқланган. Фан ва Спорт тўгараклари жадвали (07.09) чиқарилган. Жадвал асосида 33 та тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Шундан спорт тўгараклари 4 та унга 80-нафар ўқвчилар жалб қилинган. Фан тўгарагига 445-нафар, ”Ёш китобхонлар” тўгарагига 20-нафар, ”Зулфияхоним издошлари” тўгарагига 15- нафар ўқувчилар жалб қилинган. 10-Сентябрдан 10-Октябргача “МАЖБУРИЙ ТАЬЛИМНИ ТАЬМИНЛАШ” ойлиги деб эьлон қилинди. Ойликнинг мақсади билан Ота-оналар, амалиётчи психологлар, Профилактика инспектори, МФЙ раиси билан ҳамкорликда таьлимга жалб этилмаган ўқувчиларни аниқлаш, фарзандини таьлимга жалб этилишига қаршилик кўрсатаётган ота-оналар тўғрисидаги МАЪЛУМОТларни профилактика инспекторига бериш ва улар билан тарғибот ишларини олиб бориш тўғрисида эканлиги билан барча синф раҳбарларга МАЪЛУМОТ берилди. Мактабда “Ўқувчиларнинг давомати”, ”Ўқувчиларни мажбурий таьлимга жалб қилиш “, ”Мактабда Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш”, ”Вазирлар маҳкамасининг 175-сонли қарорини ижроси” тўғрисида синф раҳбарлар ва фан ўқитувчилари билан йиғилиш (26.09.2019) бўлиб ўтди. Ҳафтанинг жума кунлари Маьнавият соатлари ўтказилиб келинмоқда. 18-нафар Синф раҳбарлар Ўзбекистон Республикаси ХТВ нинг 2019 йил 29-августдаги 282- сонли буйруғига илова қилинган Умумий ўрта таьлим муассассасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида МУВАҚҚАТ НИЗОМ асосида фаолият юритмоқда. Ўқувчилар давомати ҳар куни 1 ва 6 соатларда назорат қилиниб рўйхатга олинмоқда. Ўқувчилар давоматини қайд этиш дафтари шнурланган, саҳифаланган муҳрланган, ва мактаб раҳбари томонидан тасдиқланган. Давомат натижаси мазкур дафтарга қайд этиб борилмоқда. Мактаб бўйича мунтазам дарс қолдирадиган ўқувчи 1-нафарни ташкил этади. 10”А”-синф ўқувчиси С.Султонов ўқув йили бошидан мактабга келмаяпти. Унинг дарсга келмаслик сабаби ўрганилганда Ота-онаси ўғлини бетоблигини ва уни мактабга келишга иштиёқи йўқлигини билдирди.
Мактаб психологи С.Раҳмонова,синф раҳбари З.Алимова, ЧҚБТ фани рахбари З.Ирназаров, Информатика фани ўқитувчиси О.Хамдамов, Ф.Рўзиевлар бир неча маротоба уйларига боришди. Натижа бўлмагач С.Султонов яшаётган тумандаги “Навбаҳор”МФЙ раисаси Ф.Эргашева номига Билдирги билан ЧҚБТ фани раҳбари З.Ирназаров билан биргаликда мурожаат қилдик.
Мактаб директори М.Жабборов ўқувчининг Ота-онаси билан якка тартибда суҳбат ўтказдилар. Отаси фарзандида қўрқув, гапирмаслик ҳолатлари сезилаётганлиги ва ўғлини имом хатибларга ўқитиш кераклиги, уни доим назоратига олишлигини таькидлади. Шаҳар ХТБ психологи Ж.Шеров, 17-мактаб психологи ҳамкорлигида ўқувчи билан сўҳбат ўтказиб унда руҳий касал аломатлари борлиги ҳақида Ота-онаси огоҳлантирилди. Ўқувчини мактабга жалб қилиш бўйича керакли чоралар кулланилди. Ўқувчи ҳозирги кунда мактабга келмоқда. Мактабни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ихтиёрий ташаббус асосида олиб борилмоқда.Мактабда.
Мактаб раҳбари М.Жабборов,ММИБДЎ Ф.Тожиева ҳамкорлигида ўқитувчилар умумий йиғилиши бўлиб ўтди унда кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3160 сонли “МАЪНАВИЙМАЪРИФИЙ ишлар самарадорлигини ошириш босқичга кўтариш тўғрисида”гиқарори ҳақида тушунчалар бериш.
2. Президентимиз томонидан МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган имкониятлар ҳақида МАЪЛУМОТлар бериш масалалари кўрилди(12.09.2019).
БЕШ ТАШАББУС-БЕШ ИМКОНИЯТ“ шиори асосида мактабда,синф хоналарда бурчаклар ташкил қилинган. Беш ташаббус бўйича 12 та тўгарак ташкил қилинган. Ҳар бир йўналишга ўқувчиларнинг қизиқишига қараб,тўгаракларга жалб этилган.Жумладан;
Маданият ва саньат йўналишдаги тўгараклар сони 3 та,уларга жалб қилинган ўқувчилар сони 63- нафар, Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги тўгараклар сони 6 та, уларга жалб қилинган ўқувчилар сони 95-нафар, Китобхонлик клублари сони 1та, уларга жалб қилинган ўқувчилар сони 64-нафар, Компьютер технологиялари йўналишидаги тўгараклар сони 1 та, уларга жалб қилинган ўқувчилар сони 70-нафар. Қизларни ижтимоийфаол ҳаётга жалб этиш йўналишидаги тўгараклар сони 1 та, уларга жалб қилинган ўқувчилар сони 123–нафарни ташкил этади. Мактабда “ ФУТБОЛ” тўгарак раҳбари М.Маматов, ”БАДИИЙ ГИМНАСТИКА” тўгарак раҳбари Ч.Анварова, ”ШАХМАТ- ШАШКА””ВОЛЕЙБОЛ” спорт турлари бўйича тўгарак раҳбари Ж.Азизовлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шаҳарда мактаблараро ўтказилган Шахмат спорт мусобоқасида фахрли 1-ўринни олиб, вилоят босқичида иштирок этиб, 5-синф ўқувчиси М. Бахриев вилоятда 3-ўринни эгаллади. “Компьютер сирларини ўрганамиз” тўгараги информатика фани ўқитувчиси О.Хамдамов томонидан ўтказилмоқда. “Ўқитувчи ва мураббийлар кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисида мактабнинг 18.09.2019 йил сонли буйруғи чиқарилди. Чора –тадбирлар режаси тузилиб тасдиқланди.( 07.09.2019 йил )30-октябрь куни “Ўқитувчилар ва мураббийлар “куни муносабати “Устозларга эҳтиром “мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Мухтарам ПрезидентимизШ.М.Мирзиёевнинг “Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини,соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи деб биламиз. Мактаб тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири,бутун миллатимиз,халқимизнинг давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ.”! Деган фикрларига таяниб мактабда фаолият кўрсатаётган муаллим ва муаллималаримизни қуллаб-қувватлаш, фидокорана меҳнатлари учун уларни тақдирлаш ҳамда ватан келажаги учун ўз қалб кўз нурини, меҳр-мухаббатини баҳшида этган Ўзбекистонга ҳар тамонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашдек масьулиятли ва шарафли вазифани зиммаларига олиб, бу олийжаноб ишни сидқидилдан бажаришга бел боғлаган Устозларимизни, муаллим-у мураббийларимизни табриклаш ва эьзозлаш кераклиги ҳақидаги фикр мулоҳазалари тадбир иштирокчиларига етказилди. ”Устозларга эҳтиром”, ”Устоз отангдан улуғ”, ”Жонкуяр Устозим“!ғМавзуларида 5-11 синф ўқувчилари ўртасида иншо кўрик танлови Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Р.Раҳматуллаева, Ў.Бўриевалар томонидан ўтказилди. 5”А”-синф ўқувчиси Ш.Холмуродова, С.Дагаровалар 1-ўрин, 10”Б”-синф ўқувчиси Авазова Мухлиса 1-ўрин, 9”Б”-синф ўқувчиси Ю.Усмонова 1-ўрин, 11”Б”-синф ўқувчиси Н.Хужанова 1-ўринни эгаллади ва ғолибликни қўлга киритди.Мактабда “Ўқитувчилар хиёбони“ ташкил этилди.

Хиёбонга 10-дона арча ва 9 дона Юкка номидаги гуллар экилди. Шу куни хиёбонда ўқитувчилар учун байрам ташкил этилди. Байрамга фахрий ўқитувчилар, ота-оналар таклиф килинди. Мактабда ўқув,таьлим-тарбия соҳасида фаол ишлаган фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлар мактаб раҳбарияти томонидан тақдирландилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон қарорини амалга ошириш бўйича Халқ таьлими вазирлигининг чора –тадбирлар ДАСТУРИ нинг мазмун моҳияти ўрганиб чиқилди ва дастур ижроси таьминланди. 3”А”-синф раҳбари А.Ҳакимова томонидан “Она тилим –жону дилим“ Она тили ва адабиёт фан ўқитувчиси Р.Раҳматуллаева томонидан “Тил –миллат кўзгуси” мавзуларида тадбир ўтказилди. Шу куни ўқувчилар томонидан “Давлат тили 30-ёшда” кўкрак нишони тайёрланиб барча педагоглар ва ўқувчиларга тақдим этилди.
10-11 синф қизлари билан “Чинобод” маҳалланинг фаол Отинойиси Хожи она М.Жўрақулова ҳамда мактаб психологи С.Раҳмонова, мактаб ҳамшираси Г.Камолова, мактаб хотин-қизлар қумита раиси Ф.Жалолова, фахрий ўқмтувчи З.Жалолова, катта ўқитувчи М.Шомуродова, Ота-оналардан Ш.Мирзаева,З.Тўраевалар иштирок этишди.Йиғилишни Хожи она М.Жўрақулова “БУВИЖОНИМ УГИТЛАРИ” ҳақида қизларга МАЪЛУМОТлар беришди, қизлар билан савол-жавоб ўтказишди. (19.09.2019).
Мактабда 21-22 октябрь кунлари “БУВИЖОНИМ КИЙГАНЛИБОСЛАРИ”танлови ўтказилди. Танловда 11”А”-синф қизлари фаол иштирок этишди.



Ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун шаҳардаги А.Мажидий номли театрга 2-7 синф ўқувчилари жалб қилинди. “Ёш синф раҳбарларга тажрибали синф раҳбарларни бириктириш тўғрисида” (8-сонли 10.09.2019) буйруғи чиқарилди. Синф раҳбарлар услуб бирлашма йиғилишлари (август,сентябрь,октябрь) ойларида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг янги “Энди бола тарбияси учун ота-она масьул ва жавобгар”! қарори Умумий ота-оналар йиғилишида ўқиб эшиттирилди. Оила, маҳалла, таьлим муассаса ҳамкорлик фаолияти шакллантирилган. Ижтимоий тармоқда 20-мактаб Ота-оналар Университети гуруҳи ташкил қилинган. Мактабда бўладиган янгиликлар, ўзгаришлар, хабарлар, эьлонлар, йиғилишлар ота-оналарга етказилмоқда.

А.Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот- ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат масаласидир”! сўзлари мактабнинг кўринарли жойига ва синф хоналарига илиб қўйилди. Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларидан Кузги таьтил режаси тасдиқланди ва режа асосида ишлар ташкил қилинди. Синф раҳбарлардан I-чорак ҳисоботлари қабул қилинди.
Синф раҳбарларни “Кузги таьтил”да бажариладиган ишлар режаси мактаб раҳбари томонидан тасдиқландиб ,режага асосан фан ва спорт тўгараклар,спорт мусобоқалар фаолият кўрсатиб келинмоқда.Ўқитувчи ва ўқувчилар кутубхонага жалб қилинган. Китоб тақдимотини ўтказиш жадвал асосида ўтказилмоқда.2”А”-синфида А.С.Пушкиннинг “ Балиқчи ва балиқ”мавзусида кутубхона мудираси З.Алимова ва шу синф раҳбари Р.Олимовалар томонидан 15.11.2019 куни ўтказилди.2”Б”-синфида Ўзбек халқ эртакларидан “Оқ қарға” Д.Жалилова ва З.Алимова лар ҳамкорлигида 22.11.2019. ўтказилди.3”А”-синфида Х.Тўхтабоевнинг “Сариқ девнинг ўлими” А.ҲакимоваЗ.Алимовалар,3”Б”-синфида А.Обиджоннинг “Мешпалвон жангга отланди”мавзусида З.Тўраева томонидан 23.12.2019 ўтказилди.

Шаҳар ҳоким ўринбосари А.С.Ибрагимов 17.11.2019 куни мактабга келиб, хотин –қиз ўқитувчилар ҳамда ўқувчи қизлар ўртасида Хижобга ҳамда рўмолга ўралганлар бор йўқлиги ўрганилди.Хотин қизлар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.Шу билан бирга мактабни куз ва қишги мавсумга тайёргарлиги,хоналарнинг иссиқлиги назорат қилинди.Шаҳар хотин –қизлар қўмита раиси Ф.Ш.Раҳимова ва Оила амалий-илмий марказ раҳбари М.Нуруллаевалар 20.11.2019 куни 9-11 синф қизлар ўртасида “Эрта турмушни олдини олиш”,”Ўз жонига қасд қилмаслик” мавзуларида йиғилиш ўтказилди.Йиғилиш давомида қизлар билан савол-жавоб ўтказилди.

18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси давлат Байроғининг қабул қилинганлигининг 28-йиллигига бағишлаб “Байроғимни юксакларгакўтараман” мавзусида тадбир ва “Ҳилпиравер Байроғим “мавзусида 5-11 синфлар ўртасида расм кўрик танлови ўтказилди.


27-28 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармаси ҳамкорлигидаги “Таьлим адолат учун”(Educaton for Justice) ташаббуси доирасида ўтказилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.Тренинг иштирок этдим.Ўтказилган семинар-тренингда бизга берилган қўлланмалардан унумли фойдаланиб,уларни фаолиятим давомида қўллашни режалаштирдим.Семинар –тренинг давомида мутахассислар ҳамда ММИБДЎ,психологлар ўртасида таьлим-тарбия сифатига салбий таьсир этувчи ҳар қандай муаммоларни биргаликда ҳал этиш,оила,ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш,онги ва тани,қарашлари соғлом,юксак қобилиятли ёшларни тарбиялашга доир қизғин савол жавоблар бўлиб ўтди.Халқ таьлими вазирлигининг МАЪНАВИЙ-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Акбар Тагаев томонидан тингловчиларгасертификатлар топширилди.




29-ноябрь куни ўқувчилар маданий ҳордиқ чиқаришлари учунЦИРК томошаси кўрсатилди.Циркга ота-оналар ҳам иштирок этишди.

1-декабрь “ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан шаҳар Тиббиёт бирлашма мутахассис врачи Р.Муродова томонидан 10-11 синф ўқувчилари билан даврасуҳбати ўтказилди.6-7-декабрь куни 3-4-8-9 синфлар ўртасида “Конститутция бошқомусимиз”,”Бизнингқонунларимиз”,”Адолат мезони”мавзуларида тадбир ўтказилди.



9-декабрь куни “Коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан мактабда” Коррупция-тараққиёт кушандаси”! шиори асосида ўқувчиларга “Коррупциянинг тарқалишини тўхтатиш учун профилактика чоралари муҳим “лиги тўғрисида МАЪЛУМОТларберилди.Пора бериш ва пора олиш ҳолатларидан кўриниш намойиш этилди.Ўқувчилар ҳар бир инсон коррупиянинг тарқалишини олдини олиш учун ҳалоллик билан ишлашга масьуллиги тўғрисидаги МАЪЛУМОТларга эга бўлишди.


9-декабрь куни 9”Б”-синф ўқувчиси Асроробек Хамдамов Мамлакатимизда ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунлиташкил этиш бўйича Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг қизиқишини ошириш мақсадида ёшлар ўртасида ўтказилган IT Competition танловининг вилоят босқичида 10-14 ёшли тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, 2-даражали диплом билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 27-йиллиги муносабати билан 15 декабрдан 15 январь кунига қадар “Конститутция тараққиётнинг мустаҳкамҳуқуқий пойдевори” шиори остида тарғибот ойлиги ўтказилаётганлиги муносабати билан шаҳар прокурор ўринбосари Обиджон Обилов ва ўринбосар ёрдамчиси Нуриддин Элбоевлар 8-11 синф ўқувчиларига ҳуқуқий билимлар беришди.Дарс давомида савол –жавоб ўтказилди.
10-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини қабул қилинган кун муносабати билан “Мадҳиямни кўйламайман” мавзусида "ХОР”кўрик танлови ММИБДЎ Ф.Тожиева томонидан ўтказилди.Танловда 6”А”-синф ўқвчилари ғолиб бўлди. Ғолибларини шаҳар ИИБ фахрийлар кенгаши раиси “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлимининг “Ёшлар билан ишлаш гуруҳи”раҳбари истеьфодаги майор Жумаев Мели Жумаевич тақдирлади.
12.12.2019 куни Самарқанд вилояти ИИБ,ЙПХХ командири,майор С.Ортиқов, сержант Ж.Мусурмоновлар “Йўл- улов ҳодисаларини олдиниолиш”,”Йўл ҳаракат хавфсизлиги қоидалари” мавзуларида суҳбат ўтказилди.”Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!”шиори остида оммавий-Ватанпарварлик тадбирларини ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 20-декабрь куни Ҳарбий хизматчиларнинг халққа яқинлашуви,шубҳасиз ёшлар онгида ватанпарварлик,шижоат ва мардлик туйғуларини уйғотмай қолмайди.”Ёшлар бизнинг келажагимиз!” шиори остида ўтказилаётган учрашувлар замирида ҳам ана шундай эзгу мақсадлар мужассам.Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ташриф буюриб,10-11 синф ўқувчилари билан эркин мулоқот тарзида кечган учрашувда ҳарбий хизматчилар эртамиз эгаларига Ватан нима? мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Суҳбат якунида ўқувчиларга Ҳарбий журналлари ва Ватанпарвар газеталарини совға қилишди.
Мактабда “Чинобод”,”Дўстлик”,”Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда Ота-оналар йиғилиши,Кузатув кенгаш йиғилиши,Сайёр йиғилишлари ўтказилиб келинмоқда.Дарсга келмаган 11”А”-синф ўқувчиси Д.Якубова,З.Каримов, 10”А”-синф ўқувчиси С.Султоновларнинг уйларига бориб уларнинг уй шароитлари билан танишиб дарсга келмаслик сабаблари ўрганилди.Юқорида номлари қайд этилган ўқувчилар ўқишга жалб қилинди.

Янги 2020 йилга тайёргарлик кўрилди барча синф хоналармактаб каридори,дераза ромлари байрамона безатилди.Мактаб ҳовлисидаги арчалар ҳар бир синфга тақсимланди.Тунги ёритгичлар ўрнатилди.Синфлар кесимида янги йил акс этган” Энг мазмунли деворий газеталар” ва ”Кимнинг арчаси чиройли?“кўрик танловлари эьлон қилинди.


2019 – 2020 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ III – IV ЧОРАК ДАВОМИДА МАЬНАВИЙ - МАЬРИФИЙ ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА АМАЛГА
ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ
ҲИСОБОТИ
Мактабда ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус юзасидан фаолият кўрсатаётган тўгараклар ишлари таҳлил қилинди. Шу масала юзасидан 07.01.2020 йил куни йиғилиш ўтказилди ва тўгарак раҳбарларининг иш фаолияти муҳокома қилинди. III-чорак яьни қишги таьтилни ўтказиб ўқувчилар 11-январьдан мактабга келишди.Мактабга келган ўқувчилар билан ҳафтанинг ҳар душанба куни “Эрталабки сафланиш “ ўтказилди.Дарсга киришдан олдин ўқувчиларни мактабга қабул қилишда уларнинг формаси,тозалиги,ўқув қуроллари назорат қилинди. Кечикиб келувчи ўқувчилар Ёшлар етакчиси С.Боймуродова ,ЧҚТБ раҳбари З.Ирназаров,мактаб маьмурияти томонидан назорат қилинди. 14-январь “Ватан ҳимоячилар” куни муносабати билан Ватанимизни ҳимоя қилишда жонини фидо қилган Улуғбек Барноев хонадонига мактабнинг Ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари З.З.Ирназаров,мактабнинг касаба уюшма раиси Ш.Умарова,бошланғич синф ўқитувчиси А.Ҳакимовалар билан ҳамкорликда бориб жаьсур,мард йигитимиз ҳаққига дуо-и фотиҳа қилинди.У.Барноевнинг отаси Абдулло бобо ва онаси Сабоҳат бувилар ҳолидан хабар олинди.

02855-сонли Каттақўрғон шаҳар Ҳарбийлар шаҳарчасидан бир гуруҳ ҳарбийлардан А.Атажонов,М.Абдухолиқов,М.Шаббоновлар келиб ўқувчилар билан “Мен ҳам ватанимга содиқман” мавзусида суҳбат ўтказдилар.Ҳафтани пайшанба кунлари “Чинобод”МФЙ профилактика инспектори Д.Исмоилов,профилактика инспектор ёрдамчиси Б.Раҳимовлар ҳамкорлигида “Жиноятчиликни олдини олиш”,”Гиёҳвандлик аср вабоси”,”Одам савдосига қарши курашамиз” мавзуларида вояга етмаган ёшлар билан йиғилишлар ўтказилди.



16.01.2020 йил куни “Мактабда ёнғин ҳавфсизлиги ойлигини ўтказиш” тўғрисида ИИБ Профилактика инспектори Д. Исмоилов томонидан йиғилиш ўтказилди .Йиғилишга 287нафар ўқувчилар иштирок этишди.17.01.2020 йил куни шаҳар ИИБ профилактика инспектори катта лейтинант О.Пўлатов 10-11 синф ўқувчилар билан “Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари”мавзусида видеоролик намийиш қилди. 24.01.2020 йил куни Самарқанд вилояти ИИБ ХООБ ЙПХ 4-отряд инспектори капитан Ж.Мусурманов томонидан “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларини сотишини олдини олиш”,”Жиноятчиликни олдини олиш”,”Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари” мавзуларида 9-11 синф ўқувчилари билан йиғилиш ўтказди.28.01.2020 йил куни ММИБДЎ ва Ёшлар етакчиси ҳамкорлигида “Сумка РЕЙДИ” ўтказилди.



10 “А”,10 “Б”-синф ўқувчиларидан мобиль телефонлар ёниқ ҳолда топилди ва улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.06.02.2020 йил куни “Чинобод” МФЙ профилактика инспектори О.Пўлатов вояга етмаган ёшлар билан “Жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида суҳбат ўтказилди.Ҳар душанба куни ўтказилган “Эрталабки сафланиш”ларда спорт мусобоқалари, турли танловларда фаол иштирок этиб,ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар мактаб маьмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Ўқувчиларни дарсликлари мунтазам назоратга олиниб,кундаликларни юритилиши,ўқувчилар формаси,дарсликларни сақланиши назорат қилинди.30 январь 2020 йил куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таваллуд кунига бағишлаб, 5-8- синфларда Хотира дарслари ўтказилди.”Хотирангиз биз учун абадий ” мавзусида бурчак ташкил қилинди.Ш у мавзу асосида 5-8-11 синфлар билан тадбир ўтказилди.



9-февраль Мир Алишер Навоийини таваллуд кунига бағишлаб, 3”Б”,9”Б”-синфларда “Ўчмас куёшим”,”Сўз мулкининг султони қалбимизда абадий” 14-февраль Шох ва шоир З.М.Бобур таваллудига бағишлаб “Бобурхонлик” ўтказилди.Синф раҳбарларни хужжатларини юритилиши,синф раҳбарларни иш фаолияти назорат қилинди.




Download 14,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish