Синф раҳбарлик хужжатларини юритишда хатога йўл қўйганлар синф раҳбарлар; 2”А”-синф раҳбари Р.Олимова,
2”Б”-синф раҳбари Д.Жалилова,
6”А”-синф раҳбари В.Қаххорова,
7”А”-синф раҳбари К.Турсунов,
9”А”-синф раҳбари З.Тиляева,
10”Б”- синф раҳбари С.Раҳмонова,
11”А”-синф раҳбари М.Шомуродова,
11”Б”-синф раҳбари З.Умарова
ларга камчиликлари кўрсатиб ўтилди.Юқорида номлари қайд этилган синф рахбарлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар синф раҳбарлар услуб
бирлашма йиғилишида муҳокома қилинди ва камчиликлар бартараф этилди.
Синф раҳбарлик хужжатларини энг намунали юритганлар. 1”А”-синф раҳбари Ш.Умарова,
1”Б”-синф раҳбари М.Аблақулова,
3”А”-синф раҳбари З.Тўраева,
3”Б”-синф раҳбари Г.Санақулова,
4”А”-синф раҳбари М.Эшмуродова,
5”А”-синф раҳбари Ф.Хўжақулова,
8”А”-синф раҳбари Р.Рахматуллаева
9”Б”-синф раҳбари Н.Қличева,
10”Б”-синф раҳбари З.Алимова
Ўқувчилар давомати ҳар куни в/б Ёшлар етакчиси М.Нурматова томонидан ҳар куни 1 ва 6 соатларда назорат қилинди.Давоматлар натижаси давомат дафтарига қайд этиб борилди.Ҳафтани шанба кунлари хафталик давомат жадвал асосида ХТБ электрон вариантда етказилди. Ўқувчилар давомати назорат қилинганда давомати энг яхши синфлар аниқланди.
Давомати энг яхши синфлар; 1”А”,”Б”,2”А”,”Б”,3”А”,”Б”, 4”А”,5”А”, 8”А”,9”Б”, 10”Б” ,11”Б”
Давомати паст синфлар; 6”А”,7”А”,”9”А”,10”А”,11”А”
Қайд этиб ўтилган синф ўқувчилари ва синф раҳбарлари билан суҳбат ўтказилди.Ўқувчилардан тушунтириш хатлари олинди.
20.02.2020 йил куни шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар прокуратураси томонидан “Мен энг яхши,энг жамоатчи,энг фаол ўқувчи бўла оламан” мавзусида кўрик танлов 3 йўналишда ўтказилди. Мазкур танловга мактабдан
6”А”-синф ўқувчиси Мейлиева Дилбар-“ Мен севган шеьр” ,
7”А”-синф ўқувчиси Солиев Умар-“Мен ўқиган китоб”,
10 ”Б”-синф ўқувчиси Авазова Мухлиса”Мен севган асар”
иштирок этишди. Иштирок этган ўқувчиларга шаҳар прокуратураси томонидан Ғолиблик кастюм,шим,кофта юбкалар ва шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.
Танловга эл севган саньаткорлар ҳам иштирок этишди. 1-март куни Зулфияхоним таваллуд кунига бағишлаб,” Зулфияхоним издошлари” мавзусида бурчак ташкил қилинди ва шу мавзу асосида тадбир Зулфияхоним клуби аьзолари томонидан ўтказилди. “Эрта туғруқни олдини олиш”,”Ибо,хаёли бўлиш ўзбек қизларига хос” мавзусида вояга етмаган қизлар билан йиғилиш ММИБДЎ, мактабнинг ХҚҚ раиси М.Аблақулова, ҳамшира Г.Камолова ва амалиётчи психологлар томонидан ўтказилди.
Қизларни ҳатти-ҳаракати мунтазам назоратга олинган.Зулфияхонним издошлари бўлган қизлар томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санобар Раҳмонованинг “Устозлар” қўшиғи хор бўлиб кўйланди. Мазкур хор видеоролик қилинди. 06.03.2020 йил куни 5-6 синф қизларини мактабдан ташқари таьлим муассасаларга “Иффатли келин”,”Баркамол авлод”га экскурсияга олиб борилди. 09.03.2020 йил куни шаҳримиздаги А.Мажидий номли театрга 1-7 синф ўқувчилари жалб қилинди. 02-12 .03.2020 йил куни Навруз байрамига бағишлаб 7-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг “Кураш”,”Қўл кураши”,”Волейбол”,”Баскетбол”,”Арқон тортиш”,”Шашка ва шахмат” турлари бўйича мусобоқалар ўтказилди.
14-15 март куни мактабда “Умумхалқ ҳашари” ўтказилди.Ҳашарга барча жамоа ихтиёрий иштирок этишди. 45 туп мевали дарахт ,10 туп манзарали дарахт,28 туп манзарали гул кўчатлари экилди.Ҳафтани ҳар шанба куни тозалик кунлари ўтказилди.Мактабни ободонлаштириш ва кшкаламзорлаштириш ишларига мактаб жамоаси ва ўқувчилар ҳамда ота-оналар ўз ҳиссасини қўшишди.
Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг янги турини келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича ўқитувчи ва ўқувчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди. 5-11 синфлардан “ COVID-19 КОРОНАВИРУСНИ ЮҚТИРИШДАН ЎЗИНГИЗНИ ВА БОШҚАЛАРНИ АСРАНГ” мавзусида диктант олинди.Коронавирусни олдини олиш ва ундан сақланиш бўйича эслатма плакатлари мактабнинг куринарли жойига илиб қўйилди. 2020 йил 16-мартдан КАРАНТИН эьлон қилинди.1-апрелдан Онлайн иш ташкил қилинди.17 та Ота-оналар группалари синфлар кесимида очилди.Группага барча ўқувчилар ва Ота-оналар жалб қилинди. Онлайн “Мен уйдаман”,”Менинг уйимда беш ташаббус” танловлар ўтказилди. Танловда 1”Б”,2”А”,3”А”,3”Б”,4”А”,5”А”,6”А”, 8”А”,10”Б” синфлар фаол иштирок этишди 26-апрель шоир Мухаммад Юсуф таваллудига бағишлаб,6-синф ўқувчиси С.Дагарова, 8-синф ўқувчиси Х.Ҳикматуллаевлар томонидан М. Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маьлумот берилди ва шеьрлари онлайн ижро этилди . Мактабда фаолият кўрсатиб, нафақага чиқган ўқитувчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва уларга меҳр улашиш мақсадида мактабнинг педагоглари жалб қилинди ва 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрий ўқитувчиларданАхмедова Р, Жалолова 3, М. Очилова, М Раджабова, Г.Санақуловалар хонадонларига бориб улар ҳолидан хабар олинди.
Шаҳар Халқ қабулхона мудираси Х.Шодиева,шаҳар ХТБ мудири Ш.Тагаевлар билан фахрий ўқитувчи М.Вахобова ҳолидан хабар олинди ҳамда марҳум ўқитувчи Н.Рўзиқуловани хотирлаб хонадонига ташриф буюриб, устозни ҳаққига дуо қилинди.
Онлайн дарсларда ,танловларда фаол иштирок этган ўқувчиларга ҳамда фарзандига онлайн дарсларни телеканалларда кўриш учун шароит яратиб берган ва уларга яқиндан ёрдам берган 75-нафар ота-оналарга мактаб маьмурияти томонидан онлайн Ташаккурномалар тақдим этилди.
Ўқувчиларга 25 май куни мактаб маьмурияти томонидан Фахрий ёрлиқлар онлайн топширилди.11-синф битирувчиларини ОЎЮ га ўқишга жалб қилиш ва уларни ўзлари хохлаган ОТМ га ўқишга киришлари учун тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.Битирувчи синфлар мактабдаги педагогларга тақсимлаб берилган. Менга 11 ”Б”-синф ўқувчиси Севара Ҳикматуллаева Улуғмурод қизи мактабнинг 14-ноябрь 2019 йил 224- сонли буйруғига асосан бириктирилган. Битирувчи синф ўқувчиси С.Ҳикматуллаева ва унинг отаси У.Туропов билан мулоқотда бўлиб,тушунтириш ишлари олиб борилди.
Маьнавий – маьрифий йўналиш юзасидан қўйидаги видеороликларни тайёрлаб ижтимоий тармоқга юкландим.
Мухаммад Юсуфни таваллуд кунига “Мухаммад Юсуфни ёд айлаб”.
2” Мени ҳаётимда 5-Ташаббус”
9-Май “Хотира ва Қадрлаш” кунига.
4. Сўнгги қўнғироқга бағишлаб,”Меҳрим сиз билан доимо илк қалдирғочларим”!
5.1-июнь Халқаро болалар кунига “Болалигим-беғуборлигим” мавзуларида видеоролик тайёрладим.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар 20 – умумтаьлим мактабининг Маьнавий – маьрифий ишлари бўйича директор ўринбосари Тожиева Феруза Турдиевнанинг