Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математикадан фаолият ишланмалари сон ва саноқ



Download 0,56 Mb.
bet23/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#147693
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   58
Bog'liq
Документ Microsoft Word (4)

Тетиклаштирувчи машқ.
Тарбиячи: Болажонлар, доира шаклида туринг. Квадрат шаклида туринг. Учбурчак шаклида туринг. Энди болажонлар, ўтириб кейинги топшириқни бажарамиз.
Болажонлар, 10 та таёқча донасидан калит шаклини ясаймиз. Ушбу калитдаги 4 та таёқча донасининг ўрнини ўзгартириб шундай қўйингки, 3 та квадрат ҳосил бўлсин. Қани болажонлар бошладик.


Жавоб:


Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Болажонлар, топшириқлардан қайси бири сизга кўпроқ ёқди?
3. 10 та таёқчадан ясалган калит шаклидан нечта таёқчани олиб 3 та квадрат ясадик?
4. Уйча шаклида нечта таёқчадан фойдаландик?
5. Болажонлар, уйча тасвирида сизлар билган қандай шакллар бор?
Фаолият охирида барча болаларни рағбатлантириш.


Миқдор (Катталик)


Мавзу: Бутунни 4 та тенг қисмга бўлишни, бутун ва қисмни таққослашни ўргатиш
Мақсад:

  • Болаларнинг бутун билан унинг қисмлари орасидаги муносабатлар ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар бутунни 4 та тенг қисмга бўлишни ўрганадилар.

  • Болалар бутун ва қисм ҳақида тушунчага эга бўладилар.

  • Болалар нутқда бутун, қисм сўзларини тушунган ҳолда тўғри ифодалай оладилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Бўйи 15 см, эни 20 смли қоғоз варағи (ҳар бир болага 2 тадан).

  • Турли ўлчамда геометрик шаклларнинг бўлаклари (турли рангда ва бир хил рангда).



Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, эсингизда бўлса сизлар билан квадрат ва доира шаклини тенг 2 та қисмларга бўлишни ўрганган эдик. Бугун ҳам бутун ва қисм ҳақида гаплашамиз, лекин энди бутунни 4 та тенг қисмга бўлишни ўрганамиз. Ҳаммамиз қўлимизга катта қоғоз варағини оламиз ва унинг учларини тенг қилиб, чизиғини аниқ қилиб буклаймиз, кейин яна бир бор буклаймиз. Қисмлар тенг бўлиши учун текис буклаш керак. Ҳамма буклаб бўлдими? Энди қоғозларни очиб, нечта тенг қисмлар ҳосил бўлганлигини санаб чиқамиз. Қисмлар нечта экан?
Энди шу 4 та қисмларни қирқиб оламиз. Битта қисмни бутун қоғоз устига қўйиб нима катталигини аниқлаймиз. Нима катта экан бутунми ёки битта қисмми?
Битта қисм ёнига иккинчи қисмни ҳам қўйиб таққослаб кўрамиз. Бутун варақ каттами ёки иккита қисмми?
Иккита қисм ёнига учинчи қисмни ҳам қўямиз ва яна таққослаб кўрамиз. Бутун каттами ёки учта қисмми?
Учта қисм ёнига тўртинчи қисмни ҳам қўямиз ва таққослаб кўрамиз. Бирлаштирилган қисмлар бутунга тенгми ёки каттами?
Болажонлар, 4 та қисмнинг ҳар бирини нима деб аташ мумкин? Болажонлар бу қисмларни тўртдан бир ёки чорак деб айтишимиз мумкин. 4 дан бир дейишимизга сабаб бутуннинг мана шу 4 та қисмидан биридир. Болажонлар, доскада 4 та қисм турибди, улардан бирини олсам, доскада 4 дан неча қисм қолади? 4 дан 3 қисм қолади.
2 тасини олсам 4 дан неча қисм қолди? 4 дан 2 қисм қолди. Доскада қолган 4 дан 2 қисм каттами ёки менинг қўлимдагими? Доскадаги ва қўлимдаги қисмлар тенг.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish