Кассация иш №6-3566-21 Судья: Р. Яхёхужаев



Download 39,65 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.07.2022
Hajmi39,65 Kb.
#842821
Bog'liq
.



Кассация иш № 6-3566-21
Судья: Р.Яхёхужаев
Глобал рақам №2-1604-2001/2568
Маърузачи: У.Солиева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ 
А Ж Р И М И
2021 йил декабрь ойининг 23 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб,
Раислик этувчи Н.Рахманов,
Ҳайъат аъзолари: судьялар Б.Тангабаев ва А.Игамбердиевдан иборат
таркибда, Т.Исмоиловнинг котиблигида, тарафлардан даъвогар Ж.Давронов,
жавобгар О.Эралиев ва адвокат К.Улуғхўжаевнинг иштирокида, даъвогар
Давронов Жонибек Жамолиддиновичнинг жавобгар Эралиев Оқилжон
Ахматовичга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш
ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 
2021 йил 28 октябрдаги ажрими устидан жавобгар О.Эралиевнинг келтирган
кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И :
 
Даъвогар Ж.Давранов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Янгиқўрғон тумани “Бирлик” махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги
4Н-421 “Янгиқўрғон-Хадикент-Ўзак-Заркент” автомобиль йўлининг 22-23 км.да
жойлашган умумий ер майдони 28,0 м.кв. бўлган замонавий “Ўзак” автобекати
қурилиши ажратилган ер майдонини бир қисмини ўзбошимчалик билан
эгаллаб, тўсиб олинган, асоси темир, бетон фундаментдан иборат бўлган
тўсиқли қурилмани жавобгар О.Эралиев ҳисобидан буздиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил
9 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби
қаноатлантирилган.
Унга кўра, Янгиқўрғон туманининг “Бирлик” маҳалласи ҳудудидаги
4Н-421 “Янгиқўрғон-Хадикент-Ўзак-Заркент” автомобиль йўлининг 22-23 км.да
жойлашган, умумий ер майдони 28,0 м.кв. бўлган “Ўзак” автобекатига тегишли
ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, тўсиб олинган, асоси темир, бетон
фундаментдан иборат бўлган тўсиқли қурилмани жавобгар О.Эралиев
ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш белгиланган.
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 28 октябрдаги ажрими билан мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Шикоятда, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар аниқланмаганлиги,
моддий ва процессуал қонун талаблари бузилганлиги туфайли суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш сўралган.
Ҳужжат имзоланган: Рахмонов Навруз Бабакулович, 23.12.2021
2-1604-2001/2568


Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришини
тинглаб, шикоят важларини ишда тўпланган далиллар асосида муҳокама қилиб
ва тегишли баҳо бериб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. 
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра,
Янгиқўрғон тумани
ҳокимининг 2020 йил 20 февралдаги 133-сонли қарори билан даъвогар
Ж.Давроновга Янгиқўрғон туманининг “Бирлик” маҳалласи ҳудудидаги,
4Н-421 “Янгиқўрғон-Хадикент-Ўзак-Заркент” автомобиль йўлининг 22-23 км.да
жойлашган умумий ер майдони 28,0 м.кв. бўлган “Ўзак” автобекатини
замонавий усулда қайта қуриб, унинг бир қисмида савдо дўкони қуриш учун
рухсат берилган. Даъвогар томонидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун
лойиҳа ҳужжатлари тайёрлаган. 
Даъвогар Д.Давроновга ажратилган ер майдонининг бир қисмини
автобекатга ёндош жойлашган “савдо дўкони” эгаси жавобгар О.Эралиев
эгаллаб, темир тўсиқлар билан тўсиб олинганлиги аниқланган.
Янгиқўрғон тумани Қурилиш бўлимининг 2020 йил 4 декабрдаги
631/01-06-сонли хатида, даъвогар Ж.Давроновга ажратилган ер участкасида
қурилиш ишларини бажариш учун лойиҳа ҳужжатлари тайёрланганлиги,
режалаштирилган автобекат ва савдо дўконининг ер майдони мутахассислар
томонидан жойига чиқиб чегаралари кўрсатилган ҳолда қозиқлар ўрни
ўлчанганлиги баён қилинган.
Жавобгар О.Эралиев ихтиёрий равишда ер участкасини топширмасдан,
қурилиш ишларини бажаришга қаршилик қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасининг
1, 3 қисмларига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш
учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Жавобгар О.Эралиев низоли ер участкасига ҳуқуқини тасдиқловчи
ҳужжатлар тақдим этмаган бўлиб, даъвогарга тегишли ер участкаси
ўзбошимчалик билан эгаллаб келганлиги кўринади. 
Судлар, жавобгар О.Эралиев даъвогарга автобекат ва савдо дўкони
қуриш учун ажратиб берилган ер майдонининг бир қисмини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олганлиги ва жавобгарнинг низоли ер участкасига ҳуқуқи
бўлмаганлиги туфайли даъво талабини қаноатлантириш борасида қонуний
тўхтамга келган.
Жавобгар О.Эралиевнинг шикоятидаги – даъвогарга ер участкаси
ноқонуний ажратилганлиги, Наманган вилоят автомобил йўллари ҳудудий
бошқармаси ушбу жойга автобекат қуриш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида
ҳулоса берганлиги ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланади.
Жумладан, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини
бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия 2020 йил 20 февралда даъвогарга
Ҳужжат имзоланган: Рахмонов Навруз Бабакулович, 23.12.2021
2-1604-2001/2568


замонавий типдаги автобекат қуриш учун ер ажратиб бериш ва қурилиш учун
рухсат беришга розилик берган. 
Судлар, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 254-моддасига асосан арз
қилинган талаблар доирасида мазмунан ҳал этган. Жавобгар О.Эралиев ёки
бошқа манфаатдор тарафлар ҳокимлик қарорининг қонунийлигини низолашиш
юзасидан судга мурожаат қилмаган.
Жавобгар О.Эралиевнинг ушбу важлари суд ҳужжатларини ўзгартириш
ёки бекор қилишга асос бўлмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддасига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини
(протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли. 
Шу боис судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Судлов ҳайъати, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар
О.Эралиев шикоят келтириш жараёнида давлат божи тўлаганлигини қайд
этишни, шунингдек шикояти рад этилганлиги муносабати билан ФПКнинг 138-
моддасига асосан ишни видеоконференцалоқа тизимида кўриш билан боғлиқ
суд харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 419, 419
1
-моддаларига қўлланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 9 июндаги ҳал қилув
қарори ва Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 28 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Жавобгар Эралиев Оқилжон Ахматовичдан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси
Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий
ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб
рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО:
00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 67.500 сўм суд харажати
ундирилсин.
Раислик этувчи
Н.Рахманов
Ҳайъат аъзолари Б.Тангабаев
А.Игамбердиев
Ҳужжат имзоланган: Рахмонов Навруз Бабакулович, 23.12.2021
2-1604-2001/2568


Аслига тўғри:
______________
Ҳужжат имзоланган: Рахмонов Навруз Бабакулович, 23.12.2021
2-1604-2001/2568

Document Outline

  • Кассация иш № 6-3566-21 Судья: Р.Яхёхужаев
  • Глобал рақам № 2-1604-2001/2568 Маърузачи: У.Солиева

Download 39,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish