Касимова Гуляр Ахматовна


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Тошкент. “Ўзбекистон”. 2008. –Б.9



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75
Bog'liq
Монография

30
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Тошкент. “Ўзбекистон”. 2008. –Б.9.
 


26 
юртимизда дунёдаги саноқли давлатлар қаторида иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръатлари таъминланди, 
аҳолимизнинг моддий фаровонлигини юксалтиришга эришилди»
31
.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётида ижтимоий адолат ва 
ижтимоий ҳимоя тизими тамойиллари асосида ижтимоий сиёсат амалга 
оширилади.
 
Жамиятни ривожланишида ижтимоий тенглик, ижтимоий 
кафолатларни таъминлаш аҳоли турмуш даражасини ошириш каби 
вазифалар бажарилади. Ижтимоий сиёсатнинг зарурияти мамлакатда 
амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда аҳоли учун 
қийинчиликларни енгиллаштириш билан боғлиқ.
Ижтимоий сиёсатда фукаролар ҳаётини уч асосий босқичга ажратиш 
муҳим: 

меҳнат қилишни бошлагунгача (меҳнат фаолияти бошлангунга қадар 
бўлган инсон ҳаёти, маълумот олиш ва касб ўрганиш даври); 

меҳнат қилиш даври (ўз фаровонлиги ва жамият фаровонлиги йўлида 
қилинадиган фаолият); 

меҳнат қилиш тугаган давр (асосан ҳаёт фаолиятининг пассив даври - 
пенсионерлик, ногиронлик). 
Ижтимоий ҳимоя ҳамиша халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш ва ушбу
соҳани мувофиқлаштиришга биринчи даражали эътибор берган халқаро
ташкилотларнинг назарида бўлган. БМТ нинг 1996 йилда қабул қилган 
“Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро
конвенция ижтимоий таъминот соҳасидаги ҳуқуқларга бағишланган бир 
неча модда акс эттирилган.
Конвенцияни қабул қилган барча мамлакатлар унга риоя этиши шарт. 
Ўз фаолиятида ижтимоий одиллик борасидаги умумий тамойиллар 
айрим мамлакатларнинг қонун ҳужжатларида акс эттирилишига 
қаратадиган ва қабул қилинган конвенциялар бажарилиши юзасидан
халқаро назоратнинг мукаммал тизимига эга бўлган Халқаро Меҳнат 
31
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини 
янада юксалтиришдир. -Т.: “Ўзбекистон”. 2010. –Б.80. 


27 
Ташкилоти (ХМТ) муҳим аҳамият касб этади. 1952 йилда ХМТ томонидан 
ижтимоий ҳимоя концепциясини ўз ичига олган 102-сонли Конвенция
қабул қилинди. Бу конвенция барча фуқаролар иш стажи ва тўланган 
ижтимоий бадалларнинг миқдоридан қатъий назар пенсия олишга ҳақли
эканлигини эълон қилинган.
Конвенцияда ижтимоий ёрдам кўрсатишдаги тенгликнинг асосий
принципи қатъий белгиланган. Бу конвенцияни қабул қилган барча
давлатлар ўз ҳудудида ХМТ аъзоси бўлган бошқа давлатнинг 
фуқароларига, қочқинларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга
конвенцияда белгиланган ижтимоий таъминот турлари юзасидан ўз 
фуқаролари билан тенг ҳуқуқларни таъминлаш мажбуриятини ўз 
зиммасига олади. Иқтисодиёти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш
тизими тегишли даражада ривожланмаган мамлакатларга конвенцияни 
«истеснолар» билан қабул қилиш имкони берилган. Шунда мазкур
мамлакат ХМТ га тақдим этиладиган йиллик маърузаларда риоя
этилмаган моддалар сабабларини асослаб бериши шарт бўлган. 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришида 
ижтимоий ҳимоялаш ва кафолатлашнинг кучли, таъсирчан механизми 
яратилди, ижтимоий-сиёсий барқарорликка эришилди. Ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисодиёти инфратузилмасини яратишнинг 
комплекс режаси беш тамойилда ўз аксини топди, ижтимоий ҳаётнинг 
барча жабҳалари қамраб олинди. Бу танланган демократик йўл аҳолининг 
ижтимоий ҳимояга муҳтож табақаларига иқтисодий мадад бериш орқали 
фуқаролар осойишталигини ва миллатлараро тотувликнинг таъминлаш, 
ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, пенсионерлар ва 
ногиронларга, қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам 
кўрсатиш, ижтимоий ҳимоялаш тизимининг асосий йўналиши бўлиб 
қолди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish