1.1.1.-жадвал.
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат Дастурини
молиялаштириш манбалари
14
.
№
Давлат дастурини
молиялаштириш манбалари
млрд.сўм
млн.АҚШ
долларида
1.
Бюджет ва давлат мақсадли
жамғармалари маблағлари
310,3
-
2.
Бажарувчилар ва ҳомийлар
маблағлари
995,2
4,6
3.
Тижорат банклари кредитлари
940,3
-
4
Халқаро ташкилотлар, молиявий
институтлар маблағлари ва грантлар
0,7
225,0
Жами
2246,5
229,6
Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган бозор
иқтисодиёти, кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларнинг бош мақсади, аввало,
инсон манфаатларини таъминлашга қаратилди. Республикамизда қабул
қилинган ижтимоий дастурларни амалга ошириш, аҳолининг барча
табақаларини аниқ тарзда қўллаб-қувватлаш, ижтимоий сиёсатнинг
таъсирчанлигини
кучайтиришга
қаратилган
пенсия
таъминоти
органларининг роли янада оширилмоқда.
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури тўғрисида»ги
2302-сон Қарори. 2015 йил. 18 феврал.
12
Республикамизда иқтисодиётни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш
дастурини ҳаётга татбиқ этиш бўладими, ижтимоий соҳа тизимида узоқ
муддатли истиқболга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларни
белгилаб олиш бўладими – буларнинг барчасида биз учун фақат битта
масала энг устун ва ҳал қилувчи ўринда туради, у ҳам бўлса, инсон
манфаатларининг устуворлигидир. Айниқса, кексаларнинг турмуш
даражаси ва ҳаёт сифатини изчил ва босқичма-босқич юксалтириш –
бизнинг асосий мақсадимиздир. Давлат маблағларини тақсимлаш тизимида
чора-тадбирлар тартибини танланиши мамлакат пенсия тизимида вужудга
келган ҳолат, демографик вазият тавсифи, жамиятда амал қилаётган адолат
тушунчалари, сиёсий қарашларни белгилаб беради.
Пенсия
тизимининг самарадорлиги унинг ижтимоий-иқтисодий
мақсадга мувофиқлигини ва инсон омилини ривожлантириш, такрор
ишлаб чиқариш жараёнининг давлат томонидан тартибга солиш
даражасини акс эттиради. Пенсия тизимининг самарадорлиги маблағларни
жалб қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида маблағларни
ишлатилиш даражасини ифода этади. Пенсия таъминоти тизимини ислоҳ
этишнинг асосий сабаби давлатнинг пенсияга оид мажбуриятларни
бажариши учун молиявий ресурслар етарли бўлишини таъминлашдир. Бу
муаммо аҳолининг кексайиб боришига мувофиқ кучайиб, мураккаблашиб
боради. Вужудга келган иқтисодий, ижтимоий ва демографик
вазиятлардан келиб чиққан ҳолда, пенсия таъминоти хорижий давлатларда
муҳим аҳамият касб этади. Хорижий давлатларда ҳам узоқ муддатли
истиқболда пенсия тизими барқарорлигини яхшилашга йўналтирилган бир
қатор муҳим ўзгаришлар қилмоқдалар.
Ўзбекистон
Республикасида
амалга
оширилаётган
ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар, охирги йилларда кузатилаётган ЯИМнинг юксак
ўсиш суръатлари, макроиқтисодий ривожланиш натижалари мамлакатимиз
иқтисодиётини изчил ва барқарор ривожланишининг натижаси сифатида
намоён бўлмоқда.
13
Мамлакат
иқтисодиётини
ривожлантириш,
марказлашган
жамғармалар, аввало, умумдавлат пул маблағлари жамғармаси - давлат
бюджетини тузиш ва ижро қилиш йўли билан таъминланади.
Мустақиллик йилларида мураккаб иқтисодий аҳвол юзага келганига
қарамай, Ўзбекистонда аҳоли учун энг муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал
этиш мақсадида зарур маблағлар излаб топилди.Мамлакат фуқароларининг
пенсиясини белгиловчи асосий омил сифатида давлат бюджети ва давлат
мақсадли жамғармаларидаги пул маблағлари эътиборга олинди. Пенсия
жамғармасида фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мажбурий
ва ихтиёрий жамғарма бадаллари уларни давлатнинг молиявий иштироки
асосида шаклланувчи, муайян жамғарма ташкил этган аҳоли тоифаларига
тўловларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳимоялаш учун мўлжалланган
мустақил пул жамғармалари сифатида таърифланади.
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кучли
ижтимоий сиёсатни амалга ошириш янгича амалий ва самарали шакл-
ларни қўллашни талаб этди. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича,
давлатнинг мақсадли жамғармалари тизими фаолиятини йўлга қўйиш ва
ундан самарали фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Фуқароларни ижтимоий
жиҳатдан ҳимоялашни давлат ўз зиммасига олади, мамлакатда яратилган
ЯИМнинг
бир
қисми
улар
фойдасига
қайта
тақсимланади.
Мамлакатимиз ушбу мақсадга эришиш йўлида аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш бўйича аниқ, манзилли чоралар кўриш орқали аҳолининг
ҳолатини яхшилашга эътибор қаратмоқда. Бу ўринда аҳолининг қатта
ёшдаги қатламига алоҳида эътибор берилмоқда. Бинобарин, ижтимоий
ҳимоялашнинг кенг камровли шаклларидан бири – аҳолини пенсиялар ва
нафақалар билан таъминлашдан иборат бўлиб, деярли барча мамлакатлар
турли даражада ижтимоий таъминотнинг ушбу шаклидан фойдаланади.
Республикамизда ижтимоий кафолатлар, ёрдамлар ва тўловлар
миллий тизимидан кўриниб турибдики, аҳолини ижтимоий ҳимоялашни
ташкил этиш учун корхоналар, ташкилотлар молиявий манбаларга эътибор
14
берилади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашда давлат олиб бораётган
ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналиши аҳолини, яъни ишловчиларнинг
иш ҳақисини ошириш йўли билан уларнинг тирикчилик даражасини
юксалтиришга қаратилган бўлади. Корхоналар ўз ходимларини моддий
жиҳатдан қўллаб-қувватлаши учун зарур бўлган молиявий манбаларни
доимий равишда излаб топиши керак. Корхоналар ходимларини моддий
жиҳатдан қўллаб-қувватлашда олинган фойданинг маълум қисмини
ходимларни моддий рағбатлантиришга сарфлаши ҳамда корхона маблағи
ҳисобидан ижтимоий харажатларга маблағ ажратиш орқали корхона
ходимларининг даромадини бозор иқтисодиёти шароитида пасайиб
кетишининг олдини олишга эришиши мумкин.
Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини
янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни
кучайтириш мақсадида 2015 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб бюджет
ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва
нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баробар оширилди. 2015 йилнинг
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам
15
: иш
ҳақи – ойига 130240 сўм; ёшга доир пенсиялар – 254730 сўм; болаликдан
ногиронларга бериладиган нафақа – 254730 сўм; зарур иш стажига эга
бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган
нафақа – ойига 156310 сўм. Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган
устама ва қўшимча ҳақиларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига
нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2015 йилнинг
1 сентябрдан бошлаб фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи
миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бюджет
ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва
нафақаларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Республика
бюджети ва Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар
миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони. // Халқ сўзи. 2015 йил. 27 август.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |