Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75
Bog'liq
Монография

1.1.2.-жадвал 
Ўзбекистонда Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи, 
пенсия ва нафақалар миқдори 
16
 сўмда

 
Сана 
 
Энг кам
ойлик иш 
ҳақи 
 
 
Ёшга доир 
пенсия 
 
 
Болаликдан
ногиронларга
бериладиган
нафақа 
Зарур иш стажига
эга бўлмаган кекса
ёшдаги ва меҳнатга
лаёқатсиз 
фуқароларга
бериладиган нафақа 
01.05.2005 
7835 
15505 
15505 
9390 
01.10.2005 
9400 
18605 
18605 
11270 
01.07.2006 
10800 
21395 
21395 
12960 
01.11.2006 
12420 
24600 
24600 
14900 
01.08.2007 
15525 
30750 
30750 
18625 
16.11.2007 
18630 
36900 
36900 
22350 
01.04.2008 
20865 
41330 
41330 
25030 
01.09.2008 
25040 
49600 
49600 
30040 
16.11.2008 
28040 
55550 
55550 
33645 
01.08.2009 
33645 
66660 
66660 
40375 
01.12.2009 
37680 
74660 
74660 
45220 
01.08.2010 
45215 
88845 
88845 
54265 
01.12.2010 
49735 
97285 
97285 
59690 
01.08.2011 
57200 
111875 
111875 
68645 
01.12.2011 
62920 
123060 
123060 
75510 
01.08.2012 
72355 
141520 
141520 
86835 
01.12.2012 
79590 
155670 
155670 
95520 
15.08.2013 
91530 
179020 
179020 
109850 
15.12.2013 
96105 
187970 
187970 
115340 
01.09.2014 
107635 
210525 
210525 
129180 
15.12.2014 
118400 
231575 
231575 
142100 
27.08.2015 
130240 
254730 
254730 
156310 
22.08.2016 
149 775 
292 940 
292 940 
179 755 
1.1.2.-жадвал маълумотлари ўтган давр мобайнида энг кам ойлик
иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендияларни ошириб
боришнинг яққол далилидир. Республикамизда аҳоли даромадлари 
ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга 
ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йил 1 октябрдан бюджет 
ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда 
нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди. Бу давлат 
ижтимоий сиёсатида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ишлари тўлиқ адо
16
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик базаси маълумотлари. 


16 
этилаётганлигини англатади. Жадвал маълумотларидан кўриниб 
турибдики, ҳукуматимиз томонидан ҳар йили икки мартадан кам
бўлмаган ҳолатда, энг кам ойлик иш ҳақи, ёшга доир пенсиялар, 
болаликдан ногиронларга бериладиган ҳамда ижтимоий нафақалар 
миқдори ошириб келинмоқда. Ушбу сиёсатнинг ўзи ҳам аҳолини кучли
ижтимоий ҳимоялашдек масъулиятнинг тўлиқ адо этилаётганлигини
англатади. 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов 
таъкидлаганларидек, 
«....Юртимизда 
ўтган 
йиллар 
давомида... 
пенсияларнинг харид қобилияти изчил ва барқарор ўсгани аҳолининг ҳаёт 
даражаси ва сифати ортиб бораётганининг яққол тасдиғидир»
17

1.1.3.-жадвал 
Ўзбекистонда Республикасида аҳоли 
ялпи харажатларининг таркиби 
18
 фоизда 
Кўрсаткичлар 
Йиллар 
 
2013 
2014
2015
Жами харажатлар таркиби 
100,0 
100,0 
100,0 
шундан: 
истеъмол харажатлари 
79,8 
79,7 
82,5 
истеъмолдан ташқари харажатлари 
(солиқлар, бадаллар ва бошқа мажбурий 
тўловлар) 
20,2 
20,3 
17,4 
Жами истеъмол харажатлари
100,0 
100,0 
100,0 
жумладан: 
озиқ-овқат маҳсулотлари 
49,5 
49,5 
48,0 
ноозиқ-овқат маҳсулотлари 
29,9 
29,9 
32,2 
хизматлар учун тўловлар 
20,6 
20,6 
19,8 
1.1.3.-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги 
йилларда аҳоли ялпи харажатлари таркибида истеъмол
харажатларининг улуши ортиб, аксинча, истеъмолдан ташқари
17
Каримов И.А. 2012 йил Ватанимз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади // Халқ сўзи. 
20.01.2012. 
18
Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, 
иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва 
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига 
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасини ўрганиш бўйича
илмий-оммабоп рисола. Тошкент. Маънавият. 2016. –Б.292. 


17 
харажатларнинг улуши камайиб бормоқда. 2013-2015 йиллар давомида
жами харажатлар таркибида истеъмол харажатларининг улуши 79,8
фоиздан 82,5 фоизга ошган, аксинча, истеъмолдан ташқари харажатлар
улуши 20,2 фоиздан 17,4 фоизга камайган. Шу билан бирга,
оилаларнинг истеъмол харажатлари таркиби ҳам оптималлаштирилган. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатлар улуши барқарорлашиб, 
хизматлар учун харажатлар улуши ўзгарган. Бундай ҳолат иқтисодий 
ривожланиб юбораётган давлатлар учун хос хусусиятдир.
Ижтимоий-маданий 
соҳалар, ижтимоий ҳимоя харажатларини
молиялаштириш 
механизмини 
такомиллаштириш 
бўйича 
хориж 
тажрибалари чуқур ўрганилмоқда. 
«
Хорижий тажрибалар шуни 
кўрсатадики, «давлат харажатларини ошириш тўғрисидаги овозалар ҳам 
тобора кўпайиб бормоқда. Айрим аналитиклар ҳукумат харажатларининг 
ўсиши мавжуд ижтимоий муаммолардан халос этмайди ва фаровонлик 
даражасини оширмайди, деб ҳисоблайдилар. Аксинча, давлат харажат-
ларининг ўсиши туфайли юзага келадиган давлат бюджетидаги тақчиллик 
ва катта давлат қарзи, салбий макроиқтисодий оқибатларга олиб келиши 
мумкин. Бу хулосалар ўтган аср охирида давлатнинг фискал иқтисодий 
ролини қайта ўзгартиришга мажбур этди. Ривожланган мамлакатларда 
бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, соғлиқни сақлаш, таълим 
муассасалари, ижтимоий ҳимоя соҳасини молиялаштириш жараёнлари 
фаоллашди»
19
. Хорижий давлатларда ҳукуматнинг «кенгайтирилган 
харажатлари»
20
ошиб бормоқда. «Ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёни
1950 йилларга келиб кенг қулоч ёйди, барча хорижий мамлакатларда
ижтимоий харажатларнинг ЯИМ ва миллий даромаддаги улушининг 
ўсиши кузатилди. Ғарбий Европа мамлакатлари бюджетида ижтимоий 
харажатларининг умумий ҳажми ўртача бюджет харажатлари 1950 
19
Ахмеджанов А. Государственные расходы: увеличивать или сокращать? // Экономическое обозрение. –
Ташкент.2009. № 10.-С17.
 
20
Қаранг. Под расходами «расширенного правительства» в соответствии с международной практикой 
понимается сумма расходов федерального бюджета и бюджетов территорий, а также, государственных 
внебюджетных фондов. Кадомцева С. Социальная политика и население. Экономист. 2013. №7. –С.58. 


18 
йилдаги 18 фоиздан 1960 йилда 20 фоизга ортди, 1990 йилга келиб эса, 
ушбу кўрсаткич 30-35 фоизни ташкил этди. Давлатнинг ўз функцияларини 
бажаришида молиянинг ролини ўсиб боришининг объектив кўрсаткичи – 
ривожланган ва динамик асосда ривожланаётган мамлакатлар давлат 
бюджетининг кенгайишидир. Масалан, АҚШда Федерал бюджет 1950 
йилдан 1985 йилгача 20 марта, Буюк Британияда 40 марта, Германияда 20 
марта, Францияда 30 марта кенгайган»
21
. «1995 йилда Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий ҳимояга йўналтирилган
моддалари, Ижтимоий суғурта фонди харажатларининг 1,5 фоизини
ёки 1514,0 млн сўмни ташкил этди. Бу фонд Пенсия фонди ва касаба 
уюшмалари фондининг функцияларини ўзида мужассамлаштириб, иш 
берувчи ва ишловчиларнинг ажратмалари ва қисман Давлат 
бюджетининг ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари ҳисобидан 
молиялаштирилди»
22
.
Аҳоли фаровонлиги ва аҳолининг реал даромадларини ошириш,
бандлик масаласини ечиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, 
фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш давлат томонидан 
бериладиган аниқ манзиллик ижтимоий ҳимоя 
тизимини 
такомиллаштириш, 
миллий 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
каби 
вазифаларни бажариш жамланма давлат бюджети таркибий тузилишига ва 
унинг тўлиқ ижросига боғлиқ

«Давлат бюджетининг даромадлар қисми
бўйича кўрсаткичлар тўлиқ бажарилди, эришилган профицит ялпи ички
маҳсулотга нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди»
23
.
Мамлакатимизда Давлат бюжети режаси дефицит билан 
тасдиқланаётган бўлса ҳам, оқилона бюджет сиёсати асосида ҳар йили 
21
Жумаев Н., Бурхонов У. Молиянинг долзарб муаммолари. Монография. -Т.: «Янги аср авлоди». 2003. –
Б. 135. 
22
Жумаев Н., Бурхонов У. Молиянинг долзарб муаммолари. Монография. -Т.: «Янги аср авлоди». 2003. –
Б. 191. 
23
Каримов И.А. “Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан
давом эттириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ 
сўзи. 2013 йил. 19 январ.
 


19 
профицит билан якунланмоқда. «…2014 йили солиқ юки 20,5 фоиздан 
20,0 фоизга, даромад солиғи ставкаси эса 9,0 фоиздан 8,0 фоизга 
камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 
0,2 фоиз профицит билан бажарилди»
24
.
Ўзбекистон 
Республикаси 
биринчи 
Президенти 
И.Каримов 
таъкидлаганларидек, «…2015 йил бизнинг бош мақсадимиз бўлмиш асосий 
вазифа – одамларимизнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини 
таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш 
бўйича аввало муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадам 
бўлди…Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз 
профицит билан бажарилди»
25

Давлат қурилиши дастури ва Ўзбекистонни иқтисодий ислоҳ 
қилишнинг бутун ўзагини беш асосий тамойил ташкил этган бўлиб, унда 
аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда, фуқароларни 
ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида кучли чора-тадбирларни олдиндан 
амалга ошириш лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистонда давлат харажатлари аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш 
салмоқли ўрин эгаллайди ва улар ҳиссаси бюджетда ортиб бориши
кузатилмоқда. Мамлакатимизда «Ўзбек модели»га хос бўлган ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисодиётига амал қилинган ҳолда, 2016 йилги 
Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни
молиялаштиришга жами харажатларнинг 59,3 фоизи йўналтирилди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish