ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ МАҲСУЛДОРЛИГИНИНГ ШАРОИТЛАРИ
Таълим тарбия жараёнида ўқувчиларга индивидуал ёндашув зарурлиги ҳамма томонидан тан олинган, лекин ундан амалда фойдаланиш асосан иш эмас. Бунга мактабда ўқитувчиларнинг бола билан ҳақида кўп гапиришлари дадил бўлади. Чунки мактабда ўқувчининг қобилиятлари, шахснинг асосий хислатлари ҳақида чуқур ва ҳар томонлама маълумот бериладиган мутахассис йўқ.
Таълим тарбиядаги индивидуал ёндашув, болани бошқалардан ажратиб индивидуал ўқитишни билдирмайди, балки шахснинг у ёки бу ҳислатларининг шаклланишида махсус шароитларни ҳисобга олиш, ҳар бир ўқувчининг индивидуал пихологик хусусиятларини илмий асосда тушунишни англатади.
Психологияда шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда бир шахсни иккинчи шахсдан фарқлайдиган хусусиятлар тушунилади.
Индивидуал ёндашувнинг вазифаси – ривожланишнинг индивидуал усулларини аниқлаш, боланинг имкониятларини ҳар бир шахснинг фаоллигини таъминлашдан иборат. Бу нуқтаи назардан олганда индивидуал ёндашув фақатгина «тарбияси» болаларга эмас, барча ўқувчиларга ҳам зарурлиги тушунарли бўлади. Коллеж психологлари бу усулни у ёки бу шаклда қўллайдилар, чунки бу кўзга ташланиб турган қийинчиликлар билан биргаликда, бола шахсий тараққиётининг баъзи яширин нуқсонларини ҳам топишга ёрдам беради.
Бундай диагностик ишининг асосий мақсади - ўқувчи психик тараққиётининг умумий ҳолатини билишдан иборат. Бундай кўп қиррали ва тўлиқ диагностика натижалари психолог учун ҳам, ота-оналар, ўқувчилар учун ҳам «тарбияси қийин» бола билан олиб бориладиган тузатиш ва ривожлантириш ишларининг йўлларини аниқлаш имконини беради. Бу усул ютуқлар билан бирга, камчиликларга ҳам эга.
Биринчидан, бу усулни қўллаш жуда кўп вақтини олганлиги учун, уни амалга оширишнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмайди. Бу усул кўп вақтни талаб қилганлиги учун фақатгина психолог эмас, «тарбияси қийин» ўқувчи ҳам чарчайди, текширувда иштирок этишдан бош тортади, топшириқларни ўзи сезмаган ҳолда номига бажаради. Тажрибадан маълум бўлишича, айниқса оғзаки методикалар қанчалик тўлиқ бўлмасин, қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари бундай методиклар шахсни тўлиқ характерлаш учун етарли бўлмайди.
Расмий илтимосга қандай муносабатда бўлиш керак? Коллеж психологи жавоб берадиган биринчи савол мана шу. Расмий илтимосга икки хил муносабат, икки хилма-хил иш услуби мавжуд.
Биринчиси, расмий илтимосга ўзига хос бўлмаган жавоб қайтаришдир. Бу икки усул билан амалга оширилади.
Биринчидан, расий талабга жавоб тарзида /унинг мазмунига боғлиқ бўлмаган ҳолда психодиагностик методлар тўплами қўлланилади.
Иккинчидан, расмий талабга ўзига хос жавоб қайтаришнинг усули бўлиб, машҳур америкалик психолог К. Роджерс психология фани ва амалиётига киритган психологик иш тўғри ҳисобланади. Унинг фикрича, «тарбияси қийин» бола билан ишлаш учун, расмий талабнинг мазмуни қийинчиликлар сабабларини тушунишга тенг, лекин бу муҳим аҳамиятга эга эмас. Бола шахсини ривожлантирадиган шундай шароит яратиш керакки, бу шароит уни ҳулқ - атворнинг салбий шаклларидан воз кечишга ва янги ижоби шаклларини яратишга мажбур қилсин.
Расмий илтимосга ўзига хос бўлмаган жавоб қайтаришга тескари услуб – бу расмий талабга қатъий мос тушадиган диагностик методикаларни танлашдан иборат: М, ёмон ўзлаштириш ҳақида шикоят тушганда, биринчи навбатда билиш жараёнларининг тараққиёти таҳлил қилинади. Бундай диагностика ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлай олмасагина, бошқа кўрсаткичлар қаралади. Диагностика натижаларига мос равишда, кўпинча тренинг турида амалга ошириладиган тузатиш ишлари олиб борилади. М, хотира кучсиз ривожланганда, уни махсус машқ қилдириш мақсадга мувофиқ, ихтиёрийлик етарли даражада ривожланмаганда, уни шакллантиришнинг махсус дастурлари киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |