Каерда? Качон? — зарурат булган хар кандай жойда;
Кандай килиб? — минимал вакт сарфлаб, тез ва соз;
Канча? — тест утказувчиларнинг сони ва имкониятига караб;
Ким билан? — шу фирма ходимлари билан.
Демак, маркетинг хизматида жавоб берилиши зарур булган саволлардан куриниб турибдики, хар бир саволга бериладиган жавобнинг оркасида конкрет одамлар, уларнинг кобилиятлари, манфаатлари ва иш унуми ётади. Шунинг учун бу сохада психологик хизмат зарур.
Иккинчи соха — кадрлар ва улар билан бевосита ишлаш сохаси. Бу кадрларни ишга жалб этишда билиш зарур булган кобилиятлар ва шахсий фазилатлардан тортиб, уларни тугри йуналтириш, уз жойига куйиш, ташкилот доирасида гурухларни шакллантириш, ходимларга маълумотларни уз вактида етказиш билан боглик кадрлар сиёсатини олиб боришга алокадор хизматдир. Психолог бу уринда асосан маслахатчи — консультант ва эксперт сифатида роль уйнайди.
Сиёсат сохасидаги психология. Хар бир давр уз кишилари онгида беихтиёр сиёсий онгни шакллантиради ва одамлар унинг тамойилларига буйсунадилар. Сиёсат борасидаги психологик масалаларга психолог аралашувининг зарурати хар доим булмаса-да, айрим пайтларда — йирик ислохотлар бошланиши арафасида, сайлов олди компанияларда, янги сиёсий лидерларнинг халк томонидан кабул килиниши жараёнлари, купчилик аудиторияга зарур маълумотларни етказиш, ижтимоий установкаларни узгартириш, сиёсий арбоблар имиджини омма онгига сингдириш пайтларида психологик таъсир воситаларидан уринли фойдаланиш, маслахатлар бериш ва айрим гурухлар эътикодига таъсир этиш керак булганда керак булади.
Сиёсий сохада ишлаётган психолог ишининг узига хос жихатлари булиб, унга куйидагилар киради:
а) сиёсатда психолог аралашуви купчилик оммага бевосита алокадор булмайди;
б) зарурат тугилганда, психолог шундай тез ва ишончли улчайдиган методикаларни ишлатадики, уларнинг натижалари сир сакланиб, уша буюртмачи — сиёсатчининг талабига кура изланишлар олиб борилади;
в) психолог хар бир сиёсатчи учун шундай ишончли шахс булиши лозимки, ундан одамларнинг кайфиятлари, реакциялари, хис-кечинмалари хусусида аник маълумотлар суралади;
г) узига хос кийинчилик шундан иборатки, жамоатчилик психолог киёфасида купинча лидернинг бевосита «одамини» куришга мойил булиб, лидернинг узи хам баъзан ута профессионал психологдан хадиксираб колиши мумкин.
Шунинг учун юкорида таъкидлаганимиздек, зарур пайтларда сиёсий арбоблар психолог хизматига мурожаат килишлари ва ундан асосан бирор жиддий ижтимоий проектларни кабул килиш жараёнида ёрдам беришини сураш мумкин. Бунинг учун психологдан жамоатчилик фикрини психологик тахлил килиб бериш хамда шу асосда фукароларнинг установкалари ва кайфиятларига ижобий таъсир курсатувчи омилларни биргаликда ажратиш вазифасини хал килишлари мумкин. Сайлов олди компанияларда эса, психологнинг асосий вазифаси одамларнинг кайфиятини урганган холда даъвогар имиджини шакллантиришга, одамларга ёктиришга сабаб буладиган шахсий фазилатлар алгоритмини тузиш, омма олдига чикишга психологик тайёрлаш, ракибларнинг бахслашиш маданияти ва этикаси борасида психологик йул-йурик ва усуллар борасида маълумотлар алмашиниш керак булади.
Узбекистон шароитида сиёсий психологиянинг узи жуда заиф ривожланган тармок булгани сабабли хам уни ривожланган давлатлар тажрибасига таянган холда ривожлантириш давр талабларидан биридир.
Оила ва никох борасидаги тадбикий ишлар Узбекистонда энди шаклланаётган, лекин назарий нуктаи назардан маълум анъаналарга эга булган сохадир. 1998 йилнинг Президентимиз томонидан «Оила йили» деб эълон килиниши жойларда психологик хизмат учокларининг пайдо булишига ва у ерларда психологик хизматидан фойдаланишни англашга туртки булди. Психолог бу ерларда ёшлардаги оила ва никох борасидаги тасаввурларнинг тугри шаклланишидан тортиб, токи муаммоли, хаттоки, ажрим булган оила аъзоларига психологик маслахатлар бериш, «ишонч телефонлари» оркали хизматлар уюштиришни уз зиммасига олади.
Маориф сохасидаги амалий ишлар бошка сохаларга нисбатан анчагина яхши тажрибага эга. Айникса, Узбекистонда кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури кабул килингандан сунг ташкил килинган янги типдаги таълим муассасалари — академик лицейлар ва касб-хунар колледжларига бир нечтадан психологлар штати киритилган ва улар айнан тадбикий муаммолар — боланинг укув жараёнига психологик жихатдан тайёрлигини диагностика килишдан тортиб, профессионал ва касб махоратини ривожлантиришгача булган барча муаммоларни хал килишга «аралашади».
Хукукбузарликнинг олдини олиш ва конунга зид харакат килганларни психологик реабелитация килиш муаммоси хам хар доим хам психолог аралашувини талаб килиб келган. Чунки жиноятчи ёки хукукбузар шахси уз-узидан шаклланиб колмайди, уни шакллантирувчи омиллар, мотивлар ва болани кайта тарбиялаш ва реабелитация масалалари ижтимоий психологик жараёнлар мохиятини билиш ва уларга фаол таъсир курсатиш талаб килади. Шунинг учун хам мамлакатимизда ёшлар уртасида хукукий маърифат ва хукукий маданиятни шакллантиришга жуда катта эътибор каратилган ва бу ишда амалиётчи ходим-психологнинг урни ва роли катта булади.
Юкорида эътироф этилган психологиянинг тадбикий сохалари учун умумий нарса шуки, бу сохаларда ишлаганлар аввало яхши психодиагност, яъни психология методларини уз урнида самарали ишлатишни билиши, ва яхшигина психотерапевт ва психокорректор-яъни, аникланган муаммо ёки «касалликни» тузатувчи мохир профессионал булиши кераклигини такозо этади.
Бу билан психологик хизмат мактабда ўқув тарбия ишининг маҳсулдорлигини оширишга, ижодий фаол шахсни шакллантиришга имкон беради.
Психологик хизмат уч асосий бўғиндан тузилган:
1) Аниқ ўкув муаммосида ишлайдиган болалар амалий психологи,
2) Туман халқ таълими қошидаги ташхис маркази.
3) Республика касб-хунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис маркази.
Do'stlaringiz bilan baham: |