Касбий педагогика. Касбий психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма



Download 4,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/180
Sana12.07.2022
Hajmi4,74 Mb.
#778824
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   180
Bog'liq
УМК-Кп.Кпс

Дарслик
Дарслик ўқув жараёнининг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери у 
ўқитишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. 
Дарслик — ўқувчиларнинг иккинчи «муаллимидир». Чунки у, аввало, ўқувчи учун 
зарур қўлланмадир. 
Ҳар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил ёритилади. Дарслик тегишли 
фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактика талабларига мувофиқ 
равишда баён қилувчи китобдир. 
Дарсликлар билан бир қаторда, айрим ўқув фанлари юзасидан 
ўқув қўлланмалари
ҳам тузилади. Масалалар ва машқлар тўплами, хрестоматиялар, атласлар, луғат 
китоблари ва ҳоказолар шулар жумласидандир. 
Ўқувчиларнинг ўқув қўлланмаларидан фойдаланишлари уларнинг ўқув 
материаллари устида тизимли иш олиб боришлари, илмий билим, кўникма ва малакалар 
билан янада мукаммалроқ қуролланишларига кенг имкониятлар яратади. 
Ўқувчилар дарслик ва ўқув қўлланмалари билан ҳам дарсда, ҳам уй шароитларида 
мустақил иш олиб борадилар. Дарслик материали катта тарбиявий аҳамиятга эга. У 
билан ишлаш ўқувчиларнинг ақлий тарбиясига, уларда илмий дунёқарашнинг, ахлоқ-
одобнинг шаклланишига, тафаккури ва нутқининг, ишдаги мустқиллигининг 
ривожланишига ёрдам беради. 
Дарсликка қўйиладиган талаблар. 
1.
Ҳар 
қайси 
ўқув 
фани 
учун 
яратиладиган 
дарсликда 
илмий 
билимлар тизими ва унинг ҳажми дастур талабларига ҳамда таълим олувчиларнинг ёш 
хусусиятларига мос келадиган бўлиши керак. 
2.
Дарсликда баён қилинган илмий билимларнинт назари асослари ва ғоявий 
йўналиши тизимли ва изчил бўлиши, дарсликда келтирилган далилларнинг ишончли 
бўлиши, улар тўғри таҳлил, аниқ таъриф этилиши, тегишли хулосалар чиқарилиши 
ҳамда шу орқали ўқувчиларда илмий дунёқараш, энг яхши инсоний фазилатлар таркиб 
топишини таъкидлаши лозим. 
3.
Назарий билимлар ишлаб чиқариш амалиёти билан боғланган бўлиши керак. 


94 
4.
Дарсликда баён қилинаётган материалнинг характерига боғлиқ ҳолда тегишли 
қоида ва таърифлар берилиши, далиллар келтирилиши ҳамда дарслик яхши безатилган 
бўлиши, баъзи материаллар расм, схема, диаграмма ва бошқа иллюстрациялар билан 
бойитилиши талаб этилади. 
5.
Дарслик 
ўқувчилар 
тушуниши 
осон 
бўлган 
жонли 
тилда 
ёзилиши, айни замонда фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши керак. 
6.
Дарсликнинг ташқи кўриниши, безаги ўша таълим олувчиларнинг эстетик 
дидларига мос келадиган
бўлиши лозим. 

Download 4,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish