11-Маъруза. Атласлар жилдини жиҳозлаш
Атласларни жиҳозлаш картографик асар каби ўзига хос алоҳида хусусиятга эга. Формат, жилднинг кўриниши, муқома, супермуқова, форзац, атласнинг бўлимлари ва титул варағи, умуман атласнинг турини белгилайди. Улар биргаликда атласнинг индивидуал услубини, ўзига хос ташқи кўринишини ташкил этади. Атласларни умумий жиҳозлашни лойиҳалаштириш унинг вазифаси, мавзуси ва фойдаланиш доираси билан боғлиқдир.
Атлас форматини асосий картанинг масштаби, майдони, картага туширилаётган районнинг конфигурацияси, унинг кенглик ва узоқлик бўйича чўзилганлиги нисбати белгилаб беради. Картага туширилаётган ҳудуднинг конфигурцияси ва катталиги турличалиги сабабли, атлас форматини стандартлаштириб бўлмайди. Стол учун мўлжалланган атласлар катта ва ўрта форматда: катта атлас ўлчами тахминан 55x80 см, ўртачасини ёйилганда 30x45 см бўлиши мумкин. Оммабоп атласлар кичик форматлар (китобга, чўнтакбоп)да, ёйилганда 19Х24 см бўлади.
Атлас жилдлари хилма-хилдир. Атласлар қисмларга ажраладиган жилдли альбом, қути-ғилоф, брошюраланган вараклар ёки бир блокка брошюраланган силлиқ варақлардан иборат папкалар кўринишида нашр қилинади.
Жилдлар конструкцияси атлас билан ишлаш шароити, варақ ҳажми ва ўлчамига боғлиқ. Атлас кўпроқ альбом шаклида нашр қилинади.
Жилдлар картани сақлаш қулай бўлган қаттиқ ё юмшоқ, қоғоз ва пластикли эластик хом ашёдан тайёрланади. Юмшоқ жилдлар одатда ишлатишда қулай ва осон бўлса-да, бундай жилдли карта тез эскириб, ишдан чиқади. Атлас жилдинижиҳозлашда қоғоз қопламасини ишлатиб турли ранглардан фойдаланиш, осонгина қата босиш мумкин, лекин бундай жилд узоқ сакланмайди.
Картанинг узоқ вақт сақланиши учун жилднинг усти шаффоф плёнка билан қопланса, унинг янада ёрқинроқ ва тўлалигича бадиий жиҳозлаш имкони-ни беради.
Муқовани бадиий жиҳозлаш маълум бир усулда бажарилади, бунда атласнинг умумий эстетик кўриниши, рекламабоплиги, жозибалилиги ҳисобга олинади. Тасвирлаш воситаси сифатида муқованинг фактураси ва рангига мос келадиган шрифт (босма ва бадиий), рамзий белги, эмблема, нақш, фотосурат (фотомонтаж)лардан фойдаланилади.
Муқовани безашдаги бош вазифа - атласнинг номидир, чунки ном атласдаги карталар мазмуни, тури ва картага туширилаётган объектнинг характерини англатади.
Муқовани безашда босма шрифтдан фойдаланиш номнинг аниқ, изчил ва геометрик жиҳатдан тўғрилигини кўрсатади. Ном муқованинг марказига нис-батан симметрик жойлаштирилади. Босма шрифт герб, геометрик шаклдаги нақш каби безак элементларига мос келади.
Бадиий шрифтдан фойдаланиш кенг имкониятлар яратади. Бадиий шрифт муқовада номни жойлаштиришда маълум эркинликни келтириб чиқаради.
Қоғоз қопламали муқовани жиҳозлашда оммабоп қомплекс атласлар (ўқув, ўлкашунослик, илмий-оммабоп)нинг мазмунига мос келувчи расм, фотосурат ва фотомонтажлардан кенг фойдаланилади (ўрта мактаб учун мўлжалланган атлас муқоваси кўрсатилади).
Баъзи атласлар супермуқовада нашр қилиниб, бунда атласни ҳимоялаш билан бирга эътиборни ўзига тортувчи реклама мақсадлари ҳам кўзда тутилади. Улар ранглар, тасвирлаш элементлари билан бойитилиб, масштабдаги контрастлилик, кўзга яққол ташланадиган бадиий-безаш услубида бажарилади.
Супермуқовада атлас номи, атласнинг ички қисмидаги юза аннотация, билдирув ва келгуси нашр ҳақида маълумот ва ҳоказолар жойлаштирилади.
Форзац карталар блоки билан жилдни боғлайди. Форзац фактурали ёки рангли қоғоздан тайёрланиши мумкин. Қоғоз рангини жиҳозлаш усулига мос-лаб танланади. Баъзан форзацда атласни очиб берувчи карта-схема берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |