Касбий педагогика. Касбий психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма



Download 4,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/180
Sana12.07.2022
Hajmi4,74 Mb.
#778824
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   180
Bog'liq
УМК-Кп.Кпс

 
Б/Б/Б чизмаси 
Б/Б/Б чизмаси – Биламан/ Билишни ҳоҳлайман/ Билиб олдим. Мавзу, матн, бўлим бўйича 
изланувчиликни олиб бориш имконини беради. Тизимли фикрлаш, тузилмага келтириш, 
таҳлил қилиш кўникмаларини ривож-лантиради.
Талабалар: 
1. Жадвални тузиш қоидаси билан танишадилар. Алоҳида /кичик гуруҳларда жадвални 
расмийлаштирадилар.
2. “Мавзу бўйича нималарни биласиз?” ва “Нимани билишни хоҳлайсиз?” деган 
саволларга жавоб берадилар (олдиндаги иш учун йўналтирувчи асос яратилади). 
Жадвалнинг 1- ва 2-бўлимларини тўлдирадилар. 
3. Маърузани тинглайдилар, мустақил ўқийдилар. 
4. Мустақил/кичик гуруҳларда жадвалнинг 3 бўлимни тўлдирадилар 
1-жадвал 
Б/Б/Б жадвали 
Биламан 
Билишни ҳоҳлайман 
Билиб олдим 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури 
Мақсад: 
комил инсон ва малакали мутахассисни 
тайёрлаш 
Вазифалар 
Омиллар 
Босқчлар 
Ташкилий 
чоралар 
Миллий моделнинг таркибий қисмлари 
Шахс 
Давлат ва 
жамият 
Узлуксиз 
таълим 
Фан 
Ишлаб 
чиқариш 
«
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мо
ҳияти ва
таркибий тузилмаси 


14 
2-Мавзу: Касбий педагогика асослари. Касбий педагогикада тарбия. (2-соат)
Режа: 
1.
Касбий педагогика асослари. 
2.
Касбий педагогикада тарбия. 
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР: 
Педагогика, дидактика, тарбия назарияси, категория, таълим, билим, кўникма,
малака, маълумот, ривожланиш, «Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури», Кадрлар
тайѐрлаш милий модели. Кадрлар тайѐрлаш милий моделининг таркибий қисмлари,
«Портлаш эффекти», ўқитувчи, ўқувчи шахсига қўйилаѐтган талаблар.
“Касбий педагогика” жаҳон миқѐсида тан олинган энг илғор методлар ва
йўналишлар билан бойиб бормоқда. Бугунги кунда ўзининг кенг тадбиқини кутиб
ѐтган, фаннинг бошқа соҳалари билан боғлиқ равишда ишлаб чиқилган янги 
концепциялар ва назариялар ривожлантирилмоқда. “Касбий педагогика” фани нисбатан 
ѐш ва кўп соҳаларда ривожланиб бораѐтган умумий педагогиканинг бир бўғини
сифатида касбий-техник таълимнинг ривожланиши билан ўзаро уйғунликда тараққий
қилиб бормоқда. Шунингдек, Республикамизда касбий таълим Вазирлар Маҳкамасининг 
1998 йил 13 майда қабул қилинган №204-сонли қарорларига ҳамда ўқув-меъѐрий 
ҳужжатлар асосида ислоҳ қилиб борилмоқда. Бугунги кунда Республикамизда таълимни
ривожлантиришнинг янги босқичида касбий педагогика фанининг асосий мақсади - 
жаҳон талаблари даражасида янгиланиб бораѐтган ишлаб чиқариш шароитларига
мослаша оладиган, иқтисодиѐтимизни буюк давлат даражасига кўтарадиган 
мутахассисларни тайѐрлаш ва бу жараѐнда асосий омил сифатида бериладиган
ахборотлар ҳажмини эмас, балки ижодий ѐндошувни шакллантириш, мустақил
фикрлаш ва тадбиқ қилиш сифатларини тарбиялашга эътибор қаратиш лозим. 
“Касбий педагогика”нинг вазифаси қуйидагилардан иборат: 
- турли хил (ташкилотларда) корхоналарда самарали меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш;
- аниқ бир ишлаб чиқаришнинг нафақат техник-технологик, балки ижтимоий-
иқтисодий истиқболларини белгилаш; 
- зарурият бўлганда, бошқарув ва ижро функцияларини қўшиш, иш қидириш
давомида меҳнат бозорида тўғри йўл танлаш ва хусусий ишлаб чиқаришни йўлга қўя 
олиш. 
Малакавий тайѐргарликда асосий дидактик босқичлар қуйидагилардан 
иборат: 
1. Ўқув юртининг битирувчиси қуйидаги билимларга эга бўлиши
керак: 
- битирувчининг эгаллайдиган иш ўрни; 
- битирувчининг дунѐқараш сифати; 
- битирувчининг стандарт талабларига жавоб берадиган билими; 
- битирувчининг иш ўрнида қўллайдиган билим, кўникма ва малакалари; 
- битирувчининг мутахассис сифатида шаклланиши ва ижодий иш олиб бориши 
кабилар. 
2. Ўқув материалини мазмун жиҳатидан танлаши.
 
Ўқув материалини танлаш албатта
унинг мантиқий кетма-кетлиги, мазмунан битирувчининг фикрлаш доирасини ва
ғояларини ишлаб чиқиш, илмий фаразни ривожлантириш ва шу билан бирга
келажакда фанга ўз ҳиссасини қўшишга ундамоғи керак. 
3. Танлаб олинган ўқув материалини тизимли таснифлаш. Ўқув материалининг асосий 
қисми, уни мантиқий фикрлаш, тушуниш ва мунозара қилишни талаб этади. Шу билан 


15 
бирга уни ўзлаштириш, ўзининг қобилиятидан келиб чиққан ҳолда ижодий ѐндошиш ҳам 
зарур. 
4. Қабул қилинаѐтган масалаларнинг ечимини тажриба ва синовлардан ўтказиш. “Касб
педагогикаси” фанини ўрганишда яна бир қатор методлардан кенг фойдаланилади.
Буларга изланиш методлари киради. Ўз навбатида изланиш методлари 2 хил бўлади: 
- Назарий 
- Эмпирик 
Назарий билиш методларига: анализ, синтез, моделлаштириш, конкретлаштириш 
киради.
Эмпирик билиш методи: бирламчи ва умумий методларга бўлинади. Бирламчи
методларга – кузатиш, оғзаки сўров, суҳбат, ѐзма сўров, мутахассислар баҳси,
тестлар киради. Умумий изланиш методлриига – ташхис қилишни ўрганиш, педагогик 
тажрибани умумлаштириш ва тажриба киради. 

Download 4,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish