Касбий қайта тайѐрлаш йўналиши: Мактабгача таълим муассасалари


Мактабгача ѐшдаги болаларни ақлий тарбиялашнинг асосий



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/100
Sana18.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#455137
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   100
Bog'liq
3.6 Болаларни мактабга тайёрлаш

Мактабгача ѐшдаги болаларни ақлий тарбиялашнинг асосий 
вазифалари қуйидагилардан иборат: 
1.
Болаларда табиат ва жамият тўғрисидаги билимлар системасини, илмий 
дунѐқарашни шакллантириш. 
2.
Билимга доир руҳий жараѐнларни ривожлантириш: сезги, идрок, 
хотира, ҳаѐл, тафаккур, нутқ. Билишга доир рухий жараѐнларни 
ривожлантириш ақлий тарбиянинг муҳим вазифасидир. 
3.
Билишга қизиқиш ва ақлий қобилиятларни ақлий меҳнат маданиятини 
ривожлантириш. Ақлий тарбиянинг вазифаси болалар қизиқувчанлигини улар 
ақлининг синчковлигини ривожлантириш ва шулар асосида билишга қизиқиш 
ҳосил қилишдан иборат. 
4.
Ақлий малака ва кўникмаларни ривожлантириш, яъни энг оддий 
фаолият усуллари предметларни текшириш улардаги муҳим ва мухим булмаган 
белгиларни ажратиб курсатиш бошқа предметлар билан таққослаш мактабгача 
тарбия ѐшидаги болаларга ақлий тарбия бериш вазифаларидан биридир. Бу 
кўникма ва малакалар билиш фаолиятининг таркибий қисмлари бўлиб, 
боланинг билимларини чуқур эгаллаб олишига ѐрдам беради. 
Энг муҳими шундаки, болаларга билим берибгина қолмай, уларни олган 
билимларидан ақлий ва амалий вазифаларни ҳал этишга фойдаланишга 
ўргатиш.
 


78 
Мактабгача ѐшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсад ва 
вазифалари болаларни жисмоний ва ақлий жихатдан ривожлантириш, уларнинг 
рухият, шахсий қобилиятлари, интилиш ва эхтиѐжларини қондириш, миллий ва 
умуминсоний қадриятларга, мустақиллик ғояларига содиқ ҳолда вояга етиб 
боришни таъминлаш, уларни мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбиясига 
қўйилган давлат талабларига мувофиқ мактаб таълимига тайѐрлашдан иборат. 
Мактабгача ѐшдаги болаларни ривожлантириш жараѐни олдига куйилган 
максад ва вазифаларнинг бажарилишига эришиш «Болажон» таянч дастури 
асосида амалга оширилади. Ҳар бир оила баркамол авлодни тарбиялаш учун 
қайгуриши лозим. Шу боис «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастури»да мамалкатнинг ижтимоий-иқтисодий тарақиѐтини 
таъминлашнинг асосий омили бўлган кадрларни тайѐрлаш борасидаги энг зарур 
тадбирлар тизими белгилаб берилди. Соғлом авлодни тарбиялаш давлат ва 
жамиятнинг устувор юналишидир. 
Ҳеч кимга сир эмаски, республикада болаларни мактабгача таълим-тарбия 
муассасаларига жалб қилиш 17 фоизни ташкил қилади. Бундай шароитда 
мактабгача таълим муассасаларига жалб қилинмаган 83 фоиз бола билан 
юқорида курсатилган 17 фоиз боланинг ривожланиш даражаси ўртасида 
номутаносиблик вужудга келмоқда. Бундай номутаносиблик, болалар мактаб 
остонасига қадам қўйган кундан бошлаб уларнинг ривожланиш даражасига 
салбий таъсир кўрсатади. Сўнги йилларда мактабгача таълим тизимини 
такомиллаштириш, таълим тарбия мазмуни, шакли, восита ва методларини 
енгилашга алоқида эътибор берилмоқда. Давлат ва жамият мактабгача ѐшда 
бўлган болаларни ягона талаб асосида ривожлантириш вазифасини қўйди. 
Шунга кўра мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат 
талабларига таянган ҳолда мактабгача ѐшдаги болаларга интеграл тарзда 
таълим-тарбия бериш мақсадида таянч дастурлари тақдим этилмоқда. Бу таянч 
дастурлари бугунги кунда мактабгача таълим-тарбия муассасаларига жалб 
этилмаган 3 миллиондан ортиқ болани ҳам ривожлантириш ва ягона давлат 
талаблари асосида мактабга тайѐрлаш имконини беради. Таълим-тарбия 
жараѐни якунида мустақил фикрлайдиган, эркин, билимли, бир сўз билан 
айтганда баркамол шахсни вояга етказиш асосий мақсад қилиб белгиланди. Бу 
узлуксиз таълим тизимининг илк тури – мактабгача таълимга ўзига хос 
ѐндашувни талаб этар эди. Бола дунѐга келган кундан бошлаб, давлат ва 
жамият ҳамда ота-она зиммасига уни соғлом, ақлли, хуш ҳулқли қилиб 
тарбиялаш вазифаси қўйилди. 
Бу кўникма, малакалар билиш фаолиятини таркибий қисмларга бўлиб, 
бола билимларни чуқур эгаллаб олишига ѐрдам беради. 

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish